Жиноят ҳУҚУҚИ Ўқув қўлланма


Агарда содир этилган жиноятларнинг биттаси ўта


Download 4.96 Mb.
Pdf ko'rish
bet123/132
Sana23.10.2023
Hajmi4.96 Mb.
#1717720
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   ...   132
Bog'liq
Jinoyat Huquqi kitob Darslik uchun

Агарда содир этилган жиноятларнинг биттаси ўта 
оғир жиноят бўлса - ўн икки йилгача тайинланади.
Ўн олти ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган вояга етмаган 
шахсга - жиноятлар мажмуи тариқасида озодликдан маҳрум 
қилиш жазоси - ўн икки йилгача муддатга тайинланади.
Агарда содир этган жиноятларнинг биттаси ўта оғир 
жиноят бўлса - ўн беш йилгача муддатга тайинланиши 
мумкин. 
Вояга етмаган шахсларга бир неча ҳукм юзасидан 
жазо тайинланганда - озодликдан маҳрум қилиш жазосининг 


155 
муддати ўн беш йилдан ошмаслиги керак 
Вояга етмаган шахсга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш 
ёки ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланганда суд ЖКнинг 
72-моддасида назарда тутилган асос ва шартлар мавжуд бўлса, 
шартли жазо белгилаши мумкин. 
 
19-Мавзу. ВОЯГА ЕТМАГАНЛАРНИ ЖИНОИЙ 
ЖАВОБГАРЛИКДАН ВА ЖАЗОДАН ОЗОД ҚИЛИШ 
19.1. Вояга етмаганларни жиноий жавобгарликдан ва
жазодан озод қилиш тушунчаси ва турлари 
 
Вояга етмаганларни жиноий жавобгарлик ва жазодан озод 
қилишнинг икки хил тури мавжуд бўлиб, улар қуйидагилар: 
Умумий кўринишдаги ва махсус кўринишдаги жиноий 
жавобгарлик ва жазодан озод қилиш. 
Умумий кўринишдаги жиноий жавобгарлик ва жазодан 
озод қилиш ЖК ХII ва ХIII боблардаги асослар билан 
жавобгарлик ва жазодан озод қилишни назарда тутса, махсус 
кўринишдаги жиноий жавобгарлик ва жазодан озод қилиш эса: 

мажбурлов чораларини қўллаган ҳолда жавобгарлик ва 
жазодан озод қилишни назарда тутади. 
Вояга етмаганларни жиноий жавобгарликдан озод 
қилиш ишни вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро 
комиссияга топшириш орқали амалга оширилиши мумкин. 
Бундай қарорга келиш асослари: 

шахс жиноят содир этиш вақтида 18 ёшга тўлмаганлиги; 

ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятни биринчи 
марта содир этганлиги; 

содир этилган қилмишнинг хусусиятлари, айбдорнинг 
шахси ва бошқа ҳолатларнинг мавжуд бўлиши лозимлиги каби 
ҳолатлар ташкил этади. 

Download 4.96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling