Жиноят ҳУҚУҚИ Ўқув қўлланма
Download 4.96 Mb. Pdf ko'rish
|
Jinoyat Huquqi kitob Darslik uchun
- Bu sahifa navigatsiya:
- Умумий қоидага кўра
Мажбурий жамоат ишлари
Мажбурий жамоат ишлари фақат меҳнатга лаёқатли вояга етмаганларга нисбатан тайинланади. Муддати олтмиш соатдан икки юз қирқ соатгача белигиланган. Бунда вояга етмаганларнинг: - соғлиғига ва маънавий жиҳатдан ривожланишига зарар етказмаслиги; - ўқиш жараёнини бузмаслиги лозим. Ўн олти ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган шахслар томонидан мажбурий жамоат ишларини бажариш муддати: - олти ой давомида кунига икки соатдан ошмаслиги (агар қонунда бошқача қоида белгиланмаган бўлса); - бир йилгача бўлган муҳлатда кунига икки соатдан ошмаслиги (маҳкумга боғлиқ бўлмаган ҳолатлар юзага келган тақдирда) керак. Маҳкум жазони ўташдан бўйин товлаган тақдирда, суд мажбурий жамоат ишларининг ўталмаган муддатини озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо билан алмаштиради. Бунда мажбурий жамоат ишларининг тўрт соати озодликни чеклашнинг ёки озодликдан маҳрум қилишнинг бир кунига тенглаштирган ҳолда ҳисобланади. Жазони ўташдан бўйин товланилган вақт жазонинг ўталган муддатига қўшиб ҳисобланмайди. Ахлоқ тузатиш ишлари Ахлоқ тузатиш ишлари – жиноят содир этган вояга етмаган шахсни мажбурий меҳнатга жалб қилиш кўринишидаги жазо тури саналади. Ахлоқ тузатиш ишлари: - фақат меҳнатга лаёқатли бўлган вояга етмаганларга нисбатан тайинланади; - ўзи ишлаб турган жойида ўташ шарти билан тайинланади; - агар айбдор ҳеч қаерда ишламаса, ушбу жазо ижросини назорат қилувчи органлар белгилаб берадиган ўзи яшайдиган ҳудуддаги бошқа жойларда ўташ тариқасида тайинланади; 152 - бир ойдан бир йилгача муддатга тайинланади. Умумий қоидага кўра - шахс ўн олти ёшга тўлгандан сўнг меҳнатга лаёқатли ҳисобланади. Ўн олти ёшга тўлмаганлар қуйидаги ҳолларда меҳнат шартномаси асосида меҳнатга жалб қилиниши мумкин: - ёшларни меҳнатга тайёрлаш учун умумтаълим мактаблари, ўрта махсус, касб-ҳунар ўқув юртларининг ўқувчиларини уларнинг соғлиғига ҳамда маънавий ва ахлоқий камол топишига зиён етказмайдиган, таълим олиш жараёнини бузмайдиган енгил ишни ўқишдан бўш вақтида бажариши учун — улар ўн беш ёшга тўлганидан кейин ота-онасидан бирининг ёки ота-онасининг ўрнини босувчи шахслардан бирининг ёзма розилиги билан ишга қабул қилишга йўл қўйилади. Download 4.96 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling