Жиноят ҳУҚУҚИ Ўқув қўлланма


Судланганлик ҳолатининг тугалланиши ёки


Download 4.96 Mb.
Pdf ko'rish
bet118/132
Sana23.10.2023
Hajmi4.96 Mb.
#1717720
1   ...   114   115   116   117   118   119   120   121   ...   132
Bog'liq
Jinoyat Huquqi kitob Darslik uchun

 
17.4. Судланганлик ҳолатининг тугалланиши ёки 
судланганликни олиб ташлаш муддатларини ҳисоблаш 
Судланганлик ҳолатининг тугалланиши ёки судланганликни олиб 
ташлаш муддатларини бошланиш вақти 
№ 
Шахсга тайинланган 
жазо турлари 
Судланганлик муддатларини 
бошланиш вақтини ҳисоблаш 
1. асосий 
жазо 
тури 
тайинланган бўлса 

ушбу жазо тури тўлиқ ўтаб бўлинган 
ёки ижро этилган кундан бошлаб 
ҳисобланади. 
2. асосий 
ва 
қўшимча 
жазолар 
тайинланган 
бўлса 

ушбу жазо турлари тўлиқ ўтаб 
бўлинган ёки ижро этилган кундан 
бошлаб ҳисобланади. 
3. шахс 
тайинланган 
жазодан 
қонунда 
белгиланган 
тартибда 
муддатидан илгари озод 
қилинган бўлса 

судланганлик муддати муддатидан 
илгари озод қилинган жазонинг 
амалда (ҳақиқатда ўталган) ўтаб 
бўлинган 
қисмидан 
ҳисобланади 
(Масалан: шахс олти йил муддатга 
озодликдан маҳрум қилинган бўлса ва 
жазо 
муддатини 
тўрт 
йилини 
ҳақиқатда 
ўтаб 
бўлгандан 
сўнг 
муддатидан илгари озод қилинса, 
унинг судланганлик муддати ушбу 
тўрт йиллик муддати ўтганидан 
бошлаб ҳисобланади.). 
4. ёҳуд 
жазо 
енгилроғи 
билан 
алмаштирилган 
бўлса 
- енгилроғи билан алмаштирилган 
жазони ўтаб бўлганидан кейин иккала 
жазо 
муддатидан 
келиб 
чиқиб 
белгиланади ва ушбу жазо турлари 
ўтаб бўлинган қисмидан ҳисобланади. 
- шу билан бирга енгилроқ жазо тури 
жазоларни 
қўшиб 
ҳисоблаш 
қоидаларига мувофиқ оғирроқ жазо 
турига қўшилиши керак (ЖК назарда 


149 
тутилган ҳолларда). Бундай ҳолатда 
ЖК 61-моддаси назарда тутилган 
қоидалардан 
келиб 
чиқиб 
ҳисобланади. 
5. жарима жазоси тайин-
ланган бўлиб, жазо тури 
бошқа оғирроқ жазо тури 
билан 
алмаштирилган 
бўлса.

судланганлик муддати алмашти-
рилган жазо ҳақиқатда ўтаб бўлинган 
кундан бошлаб ҳисобланади. 
6. ахлоқ тузатиш ишлари 
жазоси 
тайинланган 
бўлиб, жазо тури бошқа 
оғирроқ жазо тури билан 
алмаштирилган бўлса. 

судланганлик 
муддати 
алмаштирилган жазо ҳақиқатда ўтаб 
бўлинган кундан бошлаб ҳисобланади. 
7. шахс жиноятлар жами 
бўйича ҳукм қилинган 
бўлса. 

судланганлик 
муддати 
барча 
жиноятлар мажмуи учун тайинланган 
жазони амалда ўтаб бўлинган кундан 
бошлаб ҳисобланади. 
 
Агар жазони ўтаб чиққан шахс судланганлик ҳолатининг 
муддати тугамай туриб яна жиноят содир этса: 

судланганлик ҳолатини тугатувчи муддатнинг ўтиши 
тўхтатилади; 

илгари содир этган жиноят учун судланганлик 
ҳолатининг тугаш муддати охирги содир этилган жиноят учун 
(асосий ва қўшимча) жазони амалда ўтаб бўлган кунидан 
бошлаб ҳисобланади; 

ушбу ҳолатда биринчи жинояти учун судланганлик 
муддати тўлиқ қайтадан ҳисобланмайди балки, судланган-
ликнинг қолган муддатини давом эттиради. 

Download 4.96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   114   115   116   117   118   119   120   121   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling