Жиноят ҳУҚУҚИ Ўқув қўлланма


Амнистия акти ёки афв этиш асосида


Download 4.96 Mb.
Pdf ko'rish
bet114/132
Sana23.10.2023
Hajmi4.96 Mb.
#1717720
1   ...   110   111   112   113   114   115   116   117   ...   132
Bog'liq
Jinoyat Huquqi kitob Darslik uchun

16.9. Амнистия акти ёки афв этиш асосида
жазодан озод қилиш 
Ҳукм этилган шахс амнистия акти ёки афв этиш асосида: 


143 

асосий жазодан озод қилиниши; 

ижро этилмаган қўшимча жазолардан озод қилиниши; 

жазодан муддатидан илгари шартли равишда озод 
қилиниши; 

унга тайинланган жазонинг ўталмай қолган қисми 
енгилроқ жазо билан алмаштирилиши мумкин. 
Агарда, шахс амнистия акти ёки афв этиш асосида жазодан 
муддатидан илгари шартли равишда озод қилиш ёҳуд жазони 
енгилроғи билан алмаштириш қўлланилган бўлса, жазонинг 
ўталмай қолган қисми мобайнида қасддан янги жиноят содир 
этса - суд унга ЖКнинг 60-моддасида назарда тутилган 
қоидалар бщйича бир неча ҳукм юзасидан жазо тайинлайди
Амнистия ва авф этиш ўзининг юридик табиатига кўра суд 
органига тааллуқли бўлмаган актлар ҳисобланиб, уни қабул 
қилиш ваколати Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси 
Сенати ва Ўзбекистон Республикаси Президентига тегишлидир. 
Авф этиш эса – Ўзбекистон Республикаси Президенти 
томонидан чиқариладиган ҳуқуқий акт бўлиб, ушбу акт асосида 
жиноят содир этган шахс суд томонидан тайинланган жазодан 
озод қилиниши ёки жазо енгиллаштирилиши ёҳуд бошқасига 
алмаштирилиши мумкин. 
Жазодан озод қилиш шартлари авф этиш актининг ўзида 
кўрсатилади. Одатда авф этишда, содир этилган жиноятнинг 
ижтимоий хавфлилик даражаси эътиборга олинмайди. 
Амнистия актининг авф этиш актидан фарқлари: 
Амнистия акти: 
Авф этиш акти: 

Ўзбекистон 
Республикаси 
Президенти тақдими билан 
Ўзбекистон Республикаси Олий 
Мажлиси Сенати қабул қилади; 

Ўзбекистон 
Республикаси 
Президенти 
томонидан 
қабул 
қилинади;  
- аниқ шахс ёки аниқ жиноят 
турларига қаратилмайди; 
- аниқ шахсларга ёки аниқ бир 
турдаги жиноятларга қаратилади; 
- содир этилган жиноятнинг 
ижтимоий 
хавфлилик 
даражасини эътиборга олади; 

содир 
этилган 
жиноятнинг 
ижтимоий хавфлилик даражасини 
эътиборга олмайди; 
- жавобгарликдан ва жазодан 
озод қилади; 

фақат, жазодан озод қилади; 


144 
- маҳкум жазони ҳақиқатда 
ўтаган 
муддати 
эътиборга 
олинмайди. 

маҳкум жазони ҳақиқатда ярмини 
ўтаб 
бўлгандан 
кейингина 
қўлланилиши 
мумкин 
(умрбод 
озодликдан маҳрум қилиш жазоси 
бундан мустасно). 
Авф этишни сўраб, одатда маҳкум илтимоснома билан 
мурожаат қилади. Агарда, маҳкум умрбод озодликдан маҳрум 
қилиш жазосига ҳукм этилган бўлса тайинланган жазонинг 
йигирма беш йилини ҳақиқатда ўтаб бўлган бўлгандан кейин авф 
этишни сўраб илтимоснома билан мурожаат қилиши мумкин.
Агарда маҳкум: 

жазони ўташ даврида қатъий тузалиш йўлига кирган; 

жазони ижро этиш даврида белгиланган тартибни 
бузганлик учун интизомий жазо олмаган

меҳнатга ва ўқишга ҳалол муносабатда бўлаётган; 

тарбиявий тадбирлар ўтказишда фаол иштирок этаётган 
бўлса, тайинланган жазонинг йигирма йилини ҳақиқатда ўтаб 
бўлгандан кейин, авф этишни сўраб илтимоснома билан 
мурожаат қилиши мумкин.
Авф этиш тўғрисидаги илтимоснома узоқ муддатга 
озодликдан маҳрум қилишга ҳукм қилинган шахс томонидан 
тайинланган жазонинг йигирма йилини ҳақиқатда ўтаб 
бўлгандан кейин мурожаат қилиши мумкин.
Агарда маҳкум: 

жазони ўташ даврида қатъий тузалиш йўлига кирган; 

жазони ижро этиш даврида белгиланган тартибни 
бузганлик учун интизомий жазо олмаган; 

меҳнатга ва ўқишга ҳалол муносабатда бўлаётган; 

тарбиявий тадбирлар ўтказишда фаол иштирок этаётган 
бўлса, тайинланган жазонинг ўн беш йилини ҳақиқатда ўтаб 
бўлгандан кейин, авф этишни сўраб илтимоснома билан 
мурожаат қилиши мумкин.  

Download 4.96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   110   111   112   113   114   115   116   117   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling