Жиноят ҳУҚУҚИ Ўқув қўлланма


Жазоси енгилроқ жазо билан алмаштирилган шахс


Download 4.96 Mb.
Pdf ko'rish
bet113/132
Sana23.10.2023
Hajmi4.96 Mb.
#1717720
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   ...   132
Bog'liq
Jinoyat Huquqi kitob Darslik uchun

Жазоси енгилроқ жазо билан алмаштирилган шахс 
жазонинг ўталмаган қисми мобайнида қасддан янги 
жиноят содир этса - суд унга ЖКнинг 60-моддасида назарда 
тутилган қоидаларга мувофиқ алмаштирилган жазо турини 
янги содир этилган жиноят учун тайинланган жазо турига 
қўшиб, бир неча ҳукм юзасидан жазо тайинлайди.
 
16.8. Касаллик ёки меҳнат қобилиятини йўқотиши
оқибатида жазодан озод қилиш 
 
Шахсда ҳукм чиқарилганидан кейин ўз ҳаракатларининг 
аҳамиятини англай олмайдиган ва бошқара олмайдиган тарзда 
руҳий ҳолатининг бузилиши юзага келса, шунингдек жазони 


142 
ўташга тўсқинлик қиладиган бошқа оғир касалликка чалиниб 
қолса, жазони ўташдан озод қилиниши лозим. 
Ушбу қоида бўйича шахсни жазодан озод қилиш асоси: 
 

шахс жиноят содир этганликда айбдор деб топиш 
тўғрисидаги суд ҳукмининг қонуний кучга кирганлиги; 

шахсда ўз ҳаракатларининг аҳамиятини англай 
олмайдиган ва бошқара олмайдиган тарзда руҳий ҳолатининг 
бузилиши юзага келганлиги; 

жазони ўташга тўсқинлик қиладиган бошқача оғир 
касалликка чалиниб қолганлиги.
Ушбу асослар бўйича жазодан озод қилинган шахсга
суд тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаши мумкин. 
Бундай шахслар тузалганларидан кейин эса – содир этган 
жиноятлари учун тайинланган жазо турининг ижро этиш 
муддатлари ўтиб кетмаган бўлса, жазонинг тўлиқ ёки ўталмай 
қолган қисми ижро этилади. Ушбу ҳолатда жазони ижро этиш 
муддатлари жазонинг ўталмай қолган қисмидан эмас, балки суд 
ҳукми билан тайинланган жазонинг бутун муддатидан келиб 
чиқиб ҳисобланади ва жазони ижро этиш муддатлари тиббий 
йўсиндаги мажбурлов чоралари қўлланилган кундан бошлаб 
ҳисобланади. 
Интизомий қисмга жўнатиш ёхуд хизмат бўйича чеклаш 
жазосига ҳукм қилинган ҳарбий хизматчилар, уларнинг соғлиғи 
ҳарбий хизмат учун яроқсиз деб топилган бўлса: 

улар жазони ўташдан озод қилинадилар; 

ҳарбий хизматдан ҳам озод қилинадилар. 
Хизмат бўйича чеклаш жазосига ҳукм қилинган ҳарбий 
хизматчи аёлларга эса - улар ҳомиладорлик ва туғиш таътили 
берилиши муносабати билан ҳам жазони ўташдан озод 
қилинишлари мумкин. 
Мажбурий жамоат ишларига ёки ахлоқ тузатиш ишларига 
ҳукм қилинган шахслар жазони ўташ вақтида: 

меҳнатга яроқсиз бўлиб қолсалар; 

ёҳуд пенсия ёшига етган бўлсалар; 

шунингдек аёллар бу турдаги жазони ўтаётган вақтда 
ҳомиладорлик ва туғиш таътилига чиқсалар, жазони ўташдан 
озод қилинадилар. 

Download 4.96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling