Жиноят ҳУҚУҚИ Ўқув қўлланма
Жазони енгилроғи билан алмаштириш
Download 4.96 Mb. Pdf ko'rish
|
Jinoyat Huquqi kitob Darslik uchun
19.4. Жазони енгилроғи билан алмаштириш Содир этган жинояти учун озодликдан маҳрум қилишга, озодликни чеклаш ёки ахлоқ тузатиш ишларига ҳукм қилинган ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларга нисбатан жазонинг ўталмаган қисми енгилроқ жазо тури билан алмаштирилиши мумкин. Жазони енгилроғи билан алмаштириш: - содир этган жинояти учун озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган бўлса; - содир этган жинояти учун озодликни чеклаш жазоси тайинланган бўлса; - содир этган жинояти учун ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган бўлса; - ушбу жазо турлари учун белгиланган тартиб-қоида талабларини бажарган; - меҳнат ва ўқишга ҳалол муносабатда бўлган маҳкумга нисбатангина қўлланилиши мумкин. Жазонинг ўталмаган қисмини енгилроғи билан алмаштириш: - ижтимоий хавфи катта бўлмаган ёки унча оғир бўлмаган жиноят учун тайинланган жазо муддатининг камида бешдан бир қисмини; - оғир жиноят учун тайинланган жазо муддатининг камида тўртдан бир қисмини; - ўта оғир жиноят учун, шунингдек, қасддан содир этган жинояти учун, агар шахс илгари қасддан содир этган жинояти учун озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган бўлса, тайинланган жазо муддатининг камида учдан бир қисмини ҳақиқатда ўтаб бўлгандан кейин қўлланилиши мумкин. Озодликдан маҳрум қилиш ёки озодликни чеклаш тариқасидаги жазонинг ўталмаган қисми ахлоқ тузатиш ишлари билан алмаштирилганда ахлоқ тузатиш ишлари озодликдан маҳрум қилиш ёки озодликни чеклаш жазосининг ўталмаган қисми муддатига тайинланади. Жазо енгилроғи билан алмаштирилган шахсларга нисбатан енгилроқ жазонинг тегишли қисми ўтаб 160 бўлинганидан кейин ЖКнинг 89-моддасида назарда тутилган қоидаларга мувофиқ, жазодан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиш қўлланилиши мумкин. Жазо енгилроғи билан алмаштирилган шахс жазонинг ўталмай қолган қисми мобайнида қасддан янги жиноят содир этса, суд унга нисбатан ЖКнинг 60 ва 86-моддаларида назарда тутилган қоидаларга мувофиқ жазо тайинлайди. Download 4.96 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling