Жиноят ҳУҚУҚИ Ўқув қўлланма


Download 4.96 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/132
Sana23.10.2023
Hajmi4.96 Mb.
#1717720
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   132
Bog'liq
Jinoyat Huquqi kitob Darslik uchun

Альтернатив санкция деб – содир қилинган жиноят учун 
икки ёки ундан ортиқ жазо турларидан бирини қўллашни 
назарда тутувчи санкция турига айтилади. Масалан, ЖК 99-
моддаси санкциясида бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш 
ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиш 
назарда тутилган. Мазкур ҳолатда нисбий-муайян альтернатив 
санкцияни кўришимиз мумкин. 
Нисбий муайян санкция деб - жазо миқдорининг муайян 
чегарасини (энг қуйи ва энг юқори даражасини ёки энг юқори 
чегарасини) белгиловчи санкция турига айтилади. Масалан,
ЖК 118-моддаси 1-қисмида уч йилдан етти йилгача озодликдан 
маҳрум қилиш билан жазоланиш, ЖК 260-моддаси 2-қисмида 
саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиш 
назарда тутилган. 
Агар модда санкциясида жазо турининг қуйи даражаси 
кўрсатилмаган бўлса, ЖК Умумий қисм қоидалар асосида 
ЖКнинг X-боби (Жазо тушунчаси, мақсадлари ва турлари) ва XV 
– боби (Жазо ва уни тайинлаш)ида жазо турлари учун назарда 
тутилган 
умумий 
муддатлар 
ва 
миқдорлар 
асосида 
тайинланади. 
Кумульятив санкцияда эса - асосий жазо билан бирга 
қўшимча жазо ҳам тайинланиши назарда тутиладиган санкция 
турига айтилади. Масалан, ЖК 266-моддаси 2-қисми 
санкциясида муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, етти йилгача 
озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиш назарда тутилган. 
1.3. Жиноят қонунининг ҳудуд ва вақт бўйича
амал қилиши 
Жиноят қонунининг ҳудуд бўйича амал қилиши деб - 
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирувчи қуруқлик, сув 
ҳавзаси ва ҳаво бўшлиғида содир этилган ҳар қандай жиноятлар 
амалдаги жиноят қонуни билан тартибга солинишига айтилади.
Қилмиш: 

Ўзбекистон 
ҳудудида 
бошланган, 
тамомланган, 
тўхтатилган, давомли қилмишлардан бир қисми ушбу ҳудудда 
содир қилинган бўлса; 

Ўзбекистон ҳудудидан ташқарида содир этилиб, жиноий 
оқибати эса, Ўзбекистон ҳудудида юз берган бўлса; 

Ўзбекистон ҳудудида содир этилиб, жиноий оқибати эса, 
Ўзбекистон ҳудудидан ташқарида юз берган бўлса; 


14 

Ўзбекистон байроғи остида ва Ўзбекистон портида 
рўйхатга олинган ҳаво, денгиз ёки дарё кемаси ҳеч бир давлатга 
тегишли бўлмаган ҳудудда жойлашган бўлса ва ушбу кема 
бортида 
жиноят 
содир 
этилса, 
жиноят 
Ўзбекистон 
Республикаси ҳудудида содир этилган жиноят деб топилади. 

Download 4.96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling