Жиноят ҳУҚУҚИ Ўқув қўлланма


 Жиноят қонунининг тузилиши


Download 4.96 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/132
Sana23.10.2023
Hajmi4.96 Mb.
#1717720
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   132
Bog'liq
Jinoyat Huquqi kitob Darslik uchun

1.2. Жиноят қонунининг тузилиши 
Жиноят қонуни тизими Умумий ва Махсус қисмдан ташкил 
топган.


11 
Умумий ва Махсус қисм ўз ўрнида бўлимлар, бўлимлар - 
боблардан, боблар - моддалардан ва моддалар эса, қисм ҳамда 
бандлардан иборатдир.
Жиноят қонуни Умумий қисми: 7 бўлим, 17 боб ва 1 - 96 
моддаларни, Махсус қисм эса 8 бўлим, 26 боб ва 97 - 302 
моддаларни ўз ичига олади. Жиноят қонунига киритиладиган 
ҳар қандай ўзгартиш ва қўшимчалар Жиноят қонуни тизимига 
таъсир этмайди. Янги киритиладиган боб, модда мавжуд боб 
ёки моддага илова (прим. ёки икки, уч ва ҳ.к белгили модда ) 
шаклида киритилади. (Масалан: ХХ
1
боб (ХХ
прим
боб), 66

– модда 
(66
прим
-модда), 244
3
-модда (244-
уч белгили
модда).
Жиноят-ҳуқуқий норма: 

гипотеза; 

диспозиция;

санкциядан ташкил топади.
Гипотеза деб - норманинг қўлланилиши шарт шароитини 
кўрсатувчи модда қисмига айтилади. 
Одатда, махсус қисм нормаларида гипотеза мавжуд 
бўлмайди, у умумий қоида сифатида, ЖКнинг 16 - моддаси 
(“Жиноий жавобгарлик тушунчаси ва асослари”) қоидаларидан 
келиб чиқади. 
Диспозиция деб – ижтимоий хавфли қилмишнинг 
белгиларини ифодаловчи модда қисмига айтилади.
Ушбу белгилар аниқ кўринишдаги жиноят таркибини 
ифодалайди. Диспозициянинг беш тури мавжуд бўлиб. Улар: 

Оддий; 

Тасвирлов; 

Бланкет; 

Ҳаволаки;

Аралаш. 
Оддий диспозиция деб - жиноят таркибининг белгилари 
очиб берилмайдиган, муайян қилмишни жиноят деб 
номлайдиган диспозиция турига айтилади (мас: ЖК 97-модда 1 
- қисми “Қасддан одам ўлдириш”, 267-модда 1-қисми “Транспорт 
воситасини олиб қочиш”).

Download 4.96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling