Жиноят ҳУҚУҚИ Ўқув қўлланма


Download 4.96 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/132
Sana23.10.2023
Hajmi4.96 Mb.
#1717720
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   132
Bog'liq
Jinoyat Huquqi kitob Darslik uchun

Граматик шарҳаш - жиноят қонуни нормаларини адабий 
тил меъёрлари асосида шарҳлашга айтилади.
Тизимли шарҳлашда - жиноят қонуни нормаларини 
бошқа жиноят қонун нормалари билан ёки бошқа ҳуқуқ 
соҳалари билан таққослаб шарҳ берилишига айтилади. 
Тарихий шарҳлаш - жиноят қонуни нормалари қабул 
қилинган давлатда норма қабул қилинишига сабаб бўлган 
ҳолатларни аниқлаш асосида шарҳ берилишига айтилади. 
Мантиқий шарҳлаш эса - ҳар қандай ҳуқуқий норма 
мантиқ қоидалари асосида шарҳланишига айтилади. 
Жиноят қонунини ҳажмига кўра шарҳлаш: 

Сўзма сўз (мувофиқ) шарҳлаш; 

Кенгайтирилган шарҳлаш; 

Чегараланган шарҳлаш турлари мавжуд. 
Сўзма сўз шарҳлаш - қонун матнига айнан мос равишда 
шарҳ берилишига айтилади. 
Кенгайтирилган шарҳлаш - қонунни унинг матнидан 
кўра, мазмунини кенгроқ очиб берилиш йўли билан шарҳ 
берилиши тушунилади.
Чегараланган шарҳлаш эса - қонун матнига айнан 
белгиланган 
маъно 
берилмай, 
уни 
чегараланган 
қисқартирилган шаклда бериш орқали шарҳ берилиши 
тушунилади.


20 
Ҳар қандай шарҳлашда қонун мазмунининг ҳажмини 
ўзгартирилишига, 
янги 
ҳуқуқий 
нормаларнинг 
ижод 
қилинишига йўл қўйилмайди.
 
2-Мавзу: ЖИНОЯТ ТУШУНЧАСИ 
 
2.1. Жиноят тушунчаси, унинг белгилари ва бошқа 
ҳуқуқбузарликлардан фарқи 
 
Жиноят қонуни билан тақиқланган, айбли ижтимоий 
хавфли қилмиш (ҳаракат ёки ҳаракатсизлик) жазо қўллаш 
таҳдиди билан жиноят деб топилади (ЖК 14-моддаси 1-қисми).
Фақатгина, қилмиш (ҳаракат ёки ҳаракатсилик) жиноят 
бўла олади. Жиноят содир қилиш тўғрисидаги фикр, ўй-хаёл 
жиноят сифатида қабул қилинмайди. 

Download 4.96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling