23
3-Мавзу: ЖИНОИЙ ЖАВОБГАРЛИК ВА УНИНГ АСОСЛАРИ
3.1. Жиноий жавобгарлик тушунчаси ва унинг асослари
Жиноят учун жавобгарлик бу - жиноят содир этишда
айбдор деб топилган шахсга нисбатан суд томонидан ҳукм
қилиш орқали жазо ёки бошқа ҳуқуқий
таъсир чораси
қўлланилишида ифодаланадиган жиноят содир этишнинг
ҳуқуқий оқибатидир (ЖК 16 - моддаси).
Суд томонидан ҳукм қилиш орқали тайинланадиган:
-
жазо чораси - ЖК 43 - моддасида назарда тутилган жазо
турларидан бири;
-
бошқа ҳуқуқий таъсир чораси - тиббий йўсиндаги ва
вояга етмаганларга нисбатан тарбия йўсиндаги мажбурлов
чоралари.
Жазо - суд томонидан қўлланиладиган ва шахснинг ҳуқуқ
ва эркинликларини маълум муддатга чеклаш ёки
улардан
маҳрум қилиш билан бирга уни қайта тарбиялаш мақсадини
кўзловчи давлатнинг мажбурлов чораси тушунилади.
Жиноий жавобгарлик асоси деганда – шахсни жиноят
содир этишда айбдор деб топиш
учун исботланиши лозим
бўлган ҳолатлар мажмуи тушунилади.
Do'stlaringiz bilan baham: