Жиноят ҳУҚУҚИ Ўқув қўлланма


 Жиноят таркиби элементлари тушунчаси ва турлари


Download 4.96 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/132
Sana23.10.2023
Hajmi4.96 Mb.
#1717720
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   132
Bog'liq
Jinoyat Huquqi kitob Darslik uchun

 
4.2. Жиноят таркиби элементлари тушунчаси ва турлари 
 
Жиноят 
таркиби 
элементларини 
– 
жиноят 
таркибининг объектив ва субъектив томонларининг зарурий ва 
факультатив белгилари ташкил этади. 
Жиноят таркиби элементлари қуйидагилар: 

жиноят объекти; 

жиноятнинг объектив томони; 

жиноят субъекти

жиноятнинг субъектив томони. 
Жиноят таркибининг зарурий белгилари деганда – 
ўзининг аҳамиятига кўра, жиноят таркибининг маълум бир 
элементида сўзсиз иштирок этадиган белгиларга айтилади.
Ушбу зарурий белгиларни: 

қўриқланадиган ижтимоий муносабат; 

ижтимоий хавфли қилмиш; 

ёш, жиноий жавобгарлик келтириб чиқарувчи ёш 
чегараси (ЖК 17 - моддаси); 

ақли расолик; 

айб (қасд ёки эҳтиётсизлик шаклида) ташкил этади. 
Жиноят 
таркибининг 
факультатив 
белгилари 
деганда - ўзининг аҳамиятига кўра, жиноят таркибининг 
маълум бир элементида ҳамма вақт ҳам иштирок этиши зарур 
ҳисобланмайдиган белгиларга айтилади.
Ушбу факультатив белгиларга: 
- жиноят предмети; 
- ижтимоий хавфли оқибат; 
- ижтимоий хавфли қилмиш ва ижтимоий хавфли оқибат 
ўрта-сидаги сабабий боғланиш; 
- жиноят содир қилиш вақти, шароити, жойи, усули, жиноят 
содир этиш воситаси ёки қуроли, мотив ва мақсад, шунингдек 
махсус субъект белгилари киради. 


26 
Жиноят 
таркиби 
факультатив 
белгиларининг 
аҳамияти қуйидагиларда кўринади: 
- улар жиноят қонунида кўрсатилган айрим ҳолларда 
жиноят таркибининг зарурий белгиси бўлиб келиши; 
- қонунда кўрсатилган ҳолларда жиноят таркибининг 
оғирлаш-тирувчи, енгиллаштирувчи таркибининг зарурий 
белгиси бўлиб келиши; 
- ушбу белгилар жиноят таркибига киритилмаган жазо 
тайин-лашда оғирлаштирувчи ёки енгиллаштирувчи ҳолат 
сифатида эътироф этилиши мумкинлиги. 

Download 4.96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling