Жиноят ҳУҚУҚИ Ўқув қўлланма


Жиноий жавобгарлик асосинини -


Download 4.96 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/132
Sana23.10.2023
Hajmi4.96 Mb.
#1717720
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   132
Bog'liq
Jinoyat Huquqi kitob Darslik uchun

Жиноий жавобгарлик асосинини - содир қилинган 
қилмишда ЖКда назарда тутилган жиноят таркибининг барча 
аломатлари, яъни объектив ва субъектив белгиларининг бир 
вақтда мавжуд бўлишлиги ташкил қилади. 
 
 


24 
4-Мавзу: ЖИНОЯТ ТАРКИБИ 
 
4.1. Жиноят таркиби тушунчаси ва унинг
ўзига хос хусусиятлари 
 
Жиноят таркиби деб - жиноят ҳуқуқида содир этилган 
аниқ бир ижтимоий хавфли қилмишни жиноят деб баҳолаш 
учун зарур бўлган объектив ва субъектив белгиларнинг 
минимал йиғиндисига айтилади.
Жиноят қонунида жиноят таркиби ва унинг белгилари 
тушунчаси берилмаган бўлиб, юқоридаги таъриф назарий 
ҳисобланади. Шунга қарамасдан, “жиноят таркиби” тушунчаси 
Жиноят кодекси, Жиноят-процессуал кодекси, суд-тергов 
амалиётида кенг қўлланилади. 
Бу белгилар жиноят қонуни Махсус қисм нормаларида 
мустаҳкамланганлиги боис, у ёки бу ижтимоий хавфли 
қилмишнинг жиноят деб баҳоланмоғи учун зарурий белги 
бўлиб ҳисобланади. 
Жиноят таркибининг "таркиб" деб номланишининг асосий 
сабаби шундаки, унда жиноятнинг объекти, объектив томони, 
субъекти 
ва 
субъектив 
томони 
каби 
тушунчалар 
(элементлар)нинг бир бутун ҳолда мужассамлашганлигини 
англатади.
Жиноят таркибининг жиноий-ҳуқуқий аҳамияти бир 
қатор омилларда ифодаланади: 

жиноят таркиби - содир қилинган қилмишни баҳолаш, 
аниқ-роғи жиноятни квалификация қилишнинг қонуний асоси 
бўлиши;

содир бўлган ҳодиса (ҳолат) белгиларини ЖК Махсус 
қисми тегишли моддаларида белгиланган жиноят таркиби 
билан солиштирган ҳолда квалификация қилиши; 

жиноят таркибининг тўғри аниқланиши жиноятни тўғри 
ква-лификация қилиш учун асос бўлиши ва бу эса ўз навбатида 
одил судловни амалга ошириш ва қонунчиликни мустаҳкамлаш 
ҳамда пировард натижада айбланувчининг тақдирини тўғри 
ҳал этишда аҳамиятга эга бўлиши; 

бир томондан муайян жиноят таркиби белгиларини, 
иккинчи 
томондан 
содир 
бўлган 
жиноят 
таркиби 
белгиларининг бир - бирига мослигини қайд этиш жиноят 
содир қилган шахс ҳуқуқлари кафолатларидан биридир, яъни 


25 
унинг ўзи содир қилган қилмишини қонунга мувофиқ 
квалификация қилишни талаб қилиш ҳуқуқини ифодалаб 
бериши; 

жиноят таркиби ва унинг белгиларининг аниқланиши 
суд-тергов амалиётида жиноий - ҳуқуқий нормани қўллашда 
қонунийлик принципининг муҳим кафолати бўлишлигида 
ифодаланади. 

Download 4.96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling