Жиноят ҳУҚУҚИ Ўқув қўлланма


Жиноят белгилари қуйидагилар


Download 4.96 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/132
Sana23.10.2023
Hajmi4.96 Mb.
#1717720
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   132
Bog'liq
Jinoyat Huquqi kitob Darslik uchun

Жиноят белгилари қуйидагилар: 

қилмишнинг ижтимоий хавфлилиги; 

қилмишнинг ҳуқуққа хилофлилиги; 

қилмишда айбнинг мавжудлиги; 

қилмишнинг жазога сазоворлиги. 
Қилмишнинг ижтимоий хавфлилиги бусодир 
қилинган қилмиш жиноят қонуни билан қўриқланадиган 
ижтимоий муносабатларга зарар етказиши ёки шундай зарар 
етказиш реал хавфини туғдириши мумкинлигини англатади. 
Қилмишнинг ҳуқуққа хилофлилиги деганда – содир 
қилинган 
қилмишнинг 
жиноят 
қонуни 
билан 
тақиқланганлигини англатади. 
Қилмишда айбнинг мавжудлиги деганда - содир 
қилинган қилмиш қасддан ёки эҳтиётсизликдан содир 
этилгандагина жиноят деб топилишини англатади. 
Қилмишнинг жазога сазоворлиги деганда эса - содир 
қилинган қилмиш учун ЖК Махсус қисм моддаларида назарда 
тутилган жазо чораларининг тайинланиши мумкинлигини 
англатади. 
Ижтимоий хавфлилик - жиноятнинг моддий белгисини; 
Ҳуқуққа хилофлилик эса - формал белгисини ташкил 
этади.
 


21 
2.2. Жиноятларни таснифлаш тушунчаси ва турлари 
 
ЖК 15–моддасига кўра, жиноятлар ўзининг хусусияти 
ва ижтимоий хавфлилик даражасига кўра танснифланади.
Жиноятнинг ижтимоий хавфлилик хусусияти тажовуз 
объекти (инсон ҳаёти, соғлиғи, мулк, жамоат хавфсизлиги) 
ҳамда айб шаклига (қасд, эҳтиётсизлик) қараб белгиланади. 
Жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражаси қилмиш 
содир этилиши ҳолатлари (жиноий ниятнинг амалга 
оширилганлик даражаси ва босқичлари, жиноятни содир этиш 
усули, зарар миқдори ва келиб чиққан оқибатлар оғирлиги, 
иштирокчиликда содир этилган жиноятда судланувчининг 
роли) билан белгиланади.

Download 4.96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling