17
Ушбу ҳолатда агарда чет эл фуқароси ва фуқаролиги
бўлмаган шахс 2019 ноябрь ойига қадар Ўзбекистон
Республикасида
бўлиш
қоидаларини
бузиши,
яъни
Ўзбекистонда яшаш ҳуқуқини берадиган ҳужжатларсиз ёки
ҳақиқий бўлмаган ҳужжатлар билан яшаши, рўйхатдан ўтиш,
прописка, кўчиш ёки турар жой танлаш юзасидан белгиланган
тартибга
риоя этмаслиги, бўлиш муддати тугагач чиқиб
кетишдан
бўйин
товлаши,
шунингдек
Ўзбекистон
Республикасининг ҳудуди орқали транзит тарзда ўтиш
тартибига риоя қилмаганлиги сабабли жиноий жавобгарликка
тортилиб суриштирув, тергов ёки
суд процесси олиб
борилаётган бўлса ёхуд ушбу жинояти учун жазо ўтаётган бўлса
чет эл фуқаросига нисбатан олиб борилаётган барча
суриштирув, тергов ва суд ишлари бекор қилиниши, шунингдек
жазо ўтаётган бўлса дарҳол жазодан озод этилиши тушунилади.
Демак янги қонун эски даврда
содир этилган жиноятга
нисбатан татбиқ этилишини англатади.
Do'stlaringiz bilan baham: