Жиноят ҳУҚУҚИ Ўқув қўлланма


Download 4.96 Mb.
Pdf ko'rish
bet44/132
Sana23.10.2023
Hajmi4.96 Mb.
#1717720
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   132
Bog'liq
Jinoyat Huquqi kitob Darslik uchun

 
 
 


50 
9-Мавзу: ТАМОМ БЎЛМАГАН ЖИНОЯТЛАР 
 
9.1. Жиноят ҳуқуқида жиноят содир қилиш босқичлари
тушунчаси ва турлари 
 
Жиноят содир қилиш босқичлари деб - ижтимоий хавфли 
қилмиш содир этилишини ифодаловчи ҳаракатлар босқичи-
нинг мажмуига айтилади.
Яъни қасднинг шаклланиши ва ривожланиши даражасини 
ифодалайди.
Жиноят ҳуқуқи фанида жиноят содир қилишнинг қуйидаги 
босқичлари ажратиб кўрсатилади:
1. Қасднинг шаклланиши. 
2. Қасднинг аниқланиши. 
3. Жиноятга тайёргарлик кўрилиши.
4. Жиноятга суиқасд қилиниши. 
5. Жиноятнинг тугалланиши.
Қасднинг шаклланиши ва қасднинг аниқланиши жиноий 
жавобгарликка сабаб бўлмайди. Жиноят содир этиш 
босқичлари бир-биридан объектив ва субектив белгиларига 
кўра фарқ қилади. 
Жиноят қонуни жиноят содир қилиш босқичлари 
тушунчасини ишлатмайди, балки тамом бўлмаган жиноятлар 
тушунчасини беради. ЖК 25-моддасига кўра тамом бўлмаган 
жиноятларга: 
- жиноятга тайёргарлик кўриш; 
- жиноятга суиқасд қилиш киради. 
Жиноят босқичларининг бир биридан фарқи
ва тугалланиш вақти 
жиноятга тайёргарлик кўриш
жиноятга суиқасд қилиш 
- жиноят қонуни билан қўриқ-
ланадиган 
объектга 
тажовуз 
қилинмайди; 
- жиноят қонуни билан қўриқ-
ланадиган 
объектга 
тажовуз 
бошланмасдан 
шахсга 
боғлиқ 
бўлмаган 
ҳолатларга 
кўра 
тўхтатилади. 
- жиноят қонуни билан қўриқ-
ланадиган 
объектга 
тажовуз 
бошланади; 
- жиноят қонуни билан қўриқ-
ланадиган 
объектга 
тажовуз 
бошланиб, лекин шахсга боғлиқ 
бўлмаган ҳолатларга кўра охирига 
етказилмайди. 


51 
Эҳтиётсизликдан содир қилинадиган жиноятларда ва 
ҳаракатсизлик орқасидан содир қилинадиган жиноятларда 
жиноят босқичлари (тайёргалик кўриш ва суиқасд қилиш) 
мавжуд бўлмайди. 

Download 4.96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling