Жиноят ҳУҚУҚИ Ўқув қўлланма


  8-Мавзу: ЖИНОЯТ СУБЪЕКТИ


Download 4.96 Mb.
Pdf ko'rish
bet41/132
Sana23.10.2023
Hajmi4.96 Mb.
#1717720
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   132
Bog'liq
Jinoyat Huquqi kitob Darslik uchun

 


46 
8-Мавзу: ЖИНОЯТ СУБЪЕКТИ 
 
8.1. Жиноят субъекти тушунчаси ва
унинг белгилари 
 
Жиноят субъекти дегандаижтимоий хавфли 
қилмишни содир қилган ва жиноят қонунида белгиланган ёшга 
етган ақли расо жисмоний шахс, яъни Ўзбекистон Республикаси 
фуқароси, чет-эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахс 
тушунилади. 
Субъект ҳам жиноят таркибининг бир элементи сифатида, 
ўзининг зарурий ва факультатив белгиларига эга. 
Жиноят субъектининг зарурий белгилари қуйидагилар: 
- жисмоний шахс бўлишлик; 
- ақли расолик; 
- жиноят қонунида белгиланган ёшга етганлик. 
Айрим ҳолларда, жиноят қонуни, субъектда юқорида 
кўрсатилган белгилардан ташқари қўшимча белгиларнинг ҳам 
бўлишини талаб қилади. Бу белгиларга эга бўлган шахслар эса – 
махсус субъект деб юритилади. 
8.2. Жиноят субъектининг ёши 
 
Жиноят қонуни бўйича жиноят содир этгунга қадар 
жиноий жавобгарлик ёшига етган ақли расо жисмоний 
шахсгина, жиноий жавобгарликка тортилади.
ЖК 17-моддасига кўра, субъект ёшининг тўртта даражаси 
кўрсатилади. Булар: - 13 ёш, 14 ёш, 16 ёш ва 18 ёш.
Жиноятнинг умумий субъект ёши - 16 ёш қилиб 
белгиланган. 
Жиноят қонуни талабига кўра, жиноят содир этган 
шахснинг ёш чегаралари аниқ белгиланиши учун шахснинг 
туғилган йили, ойи, куни аниқланиши лозим. Шахсни маълум 
бир ёшга тўлган деб топиш учун унинг ёши туғилган кунидан 
эмас, балки кейинги кундан бошлаб ҳисобланади.
Одатда, 
ёш 
туғилганлик 
тўғрисидаги 
маълумот 
(туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома ёки паспорт)га қараб 
аниқланади. 
Агар шахснинг ёши ҳақида аниқ маълумот бўлмаса, 
туғилган вақт суд тиббиёт экспертизаси орқали аниқланади. 


47 
Бунда ҳам хулоса аниқ бир ёшни эмас, балки ёшнинг минимал ва 
максимал чегарасини айтади (масалан: шахс 14 – 16 ёшлар 
орасида). 
Бундай ҳолда шахснинг ёши экспертиза берган хулосадаги 
минимал ёш чегарасидан келиб чиқиб тайинланади. Бунда 
шахсни туғилган куни деб, шу минимал ёшдан келиб чиқиб 
аниқланган йилнинг 31 - декабридан олинади. 

Download 4.96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling