44
7.4. Хато тушунчаси ва турлари
Хато деганда - шахс ўзи содир қилган қилмишининг
юридик ва фактик ҳолатларига нисбатан адашиши тушунилади.
Адашганлик хусусиятига кўра, хато:
юридик ва фактик
хато турларига бўлинади.
Юридик хато деб - шахс содир қилган қилмишининг
жиноят ҳуқуқий баҳоланиши ҳақидаги нотўғри тасаввурга эга
бўлишига айтилади.
Одатда, юридик хато жиноят
квалификациясига таъсир
қилмайди. Сабаби, қилмиш жиноят қонунчилиги бўйича
тавсифланади, ижтимоий хавфли қилмишни содир қилган
шахснинг субъектив фикри бўйича эмас (масалан: шахс бировга
берган қарзини қарздор ўз вақтида қайтариб бермаганлиги
учун қарздорга тегишли бўлган
автомашинани эгасининг
рухсатисиз уйига олиб келиб қўяди. Ушбу ҳолатда у ўз
ҳаракатларини қонуний деб ҳисоблайди. Лекин жиноят қонуни
ушбу ҳолатда унинг ҳаракатларини ЖК 229-моддаси
“Ўзбошимчалик” бўйича жиноят деб топади).
Do'stlaringiz bilan baham: