41
даражасига етказиш жинояти).
Айбнинг қасд шаклини тўғри ва эгри қасд шаклига
ажратиш - айнан қасднинг иродавий ҳолатига боғлиқ бўлади.
Жиноят ҳуқуқида қасднинг яна бошқа шакллари ҳам
мавжуд бўлиб, улар:
-
қасднинг келиб чиқиш вақтига кўра:
олдиндан вужудга
келган қасд ёки
тўсатдан юз берган қасд;
-
шахс қилмишининг хусусиятига қараб:
аниқ ва
муқобил
қасд шакларига бўлинади.
Муқобил қасдда - шахс содир этган қилмиши натижасида
амалда келиб чиққан оқибатига қараб қилмиш
квалификация
қилинади.
Қасд шакллари содир қилинган ижтимоий хавфли
қилмишларни
таснифлашда, квалификация қилишда, жиноят
таркибини тўғри таҳлил қилишда ва
жазо турларини
индивидуаллаштиришда муҳим аҳамият касб этади.
Эҳтиётсизлик орқасидан жиноят содир этиш деб –
ижтимоий хавфли қилмишни ўз-ўзига ишониш ёки бепарволик
орқасидан
содир этишга айтилади.
Яъни эҳтиётсизликнинг икки шакли мавжуд. Улар:
-
ўз-ўзига ишониш;
-
бепарволик.
Агар жиноятни содир этган шахс ўз хулқ-атвори қонунда
назарда тутилган ижтимоий хавфли оқибатлар
келтириб
чиқариши мумкинлигига кўзи ета туриб, эҳтиёткорлик чора-
тадбирларига онгли равишда риоя этмаган ҳолда
бундай
оқибатлар келиб чиқмаслигига асоссиз равишда умид қилган
бўлса, бундай жиноят
ўз-ўзига ишониш оқибатида
содир
этилган деб топилади.
Ўз-ўзига ишонишнинг эгри қасддан асосий фарқи -
айбнинг
иродавий ҳолатига кўра аниқланади.
Яъни эгри қасдда шахс оқибат келиб чиқишига
онгли
равишда йўл қўйиб берса;
Ўз-ўзига ишонишда ушбу оқибатнинг келиб чиқмаслигига
асоссиз равишда умид қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: