Жиноят ҳУҚУҚИ Ўқув қўлланма


 Жиноятга тайёргарлик кўриш тушунчаси


Download 4.96 Mb.
Pdf ko'rish
bet45/132
Sana23.10.2023
Hajmi4.96 Mb.
#1717720
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   132
Bog'liq
Jinoyat Huquqi kitob Darslik uchun

 
9.2. Жиноятга тайёргарлик кўриш тушунчаси
ва белгилари 
 
Шахснинг қасддан қилинадиган жиноятни содир этиш ёки 
яшириш учун шарт-шароит яратувчи қилмиши ўзига боғлиқ 
бўлмаган ҳолатларга кўра содир этилиши бошлангунга қадар 
тўхтатилган бўлса, бундай қилмиш жиноятга тайёргарлик 
кўриш деб топилади. 
Жиноятга тайёргарлик кўришда, шахс жиноят қонуни 
билан қўриқланадиган объектга тажовуз қилишга улгурмасдан 
ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра, тўхтатилиши 
тушунилади. Ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолатлар турлича бўлиши 
(масалан: уй эгаларининг келиб қолиши, ҳуқуқни муҳофаза 
қилувчи идоралар томонидан ушланиши, ҳ.к.) мумкин.
Жиноятга тайёргарлик кўришнинг объектив ва субъектив 
белгилари мавжуд бўлиб, улар қуйидаги ҳаракатларда 
ифодаланиши мумкин. 
Объектив белгиларига
- жиноят содир этиш воситаларини излаб топиш;
- жиноят иштирокчиларини излаб топиш; 
- жиноят содир қилиш учун келишиш; 
- жиноят объектига тажовуз бошланмасдан ташқи таъсир 
туфайли тўхталиши. 
Субъектив белгисини эса - жиноятниннг фақатгина тўғри 
қасддан содир этилиши ташкил этади. 
Яъни, 
шахс 
содир 
этаётган 
ижтимоий 
хавфли 
қилмишининг хавфлилик хусусиятини англайди, тайёргарлик 
кўраётган қилмиши қандай хавфли оқибатлар келтириб 
чиқариши мумкинлигига кўзи етади ва шундай оқибатлар 
келтириб чиқаришини истаб ҳаракат қилади (моддий таркибли 
жиноятларда). 
Формал таркибли жиноятларда эса - шахс қилмишининг 
ижтимоий хавфлилиги хусусиятини англайди ва шундай 
қилмишни содир этишни истаб ҳаракат қилади. 
 


52 
9.3. Жиноятга суиқасд қилиш тушунчаси ва турлари 
 
Шахснинг қасддан содир этадиган жинояти бошланиб
ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра охирига етказилмаган 
бўлса, жиноят содир этишга cуиқасд қилиш деб топилади. 
Жиноятга суиқасд қилишнинг ҳам - объектив ва субъектив 
белгилари мавжуд бўлиб, улар қуйидагиларда ифодаланади. 

Download 4.96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling