Жиноят ҳУҚУҚИ Ўқув қўлланма


Download 4.96 Mb.
Pdf ko'rish
bet53/132
Sana23.10.2023
Hajmi4.96 Mb.
#1717720
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   132
Bog'liq
Jinoyat Huquqi kitob Darslik uchun

Иштирокчиликнинг 
субъектив 
белгиси 
– 
иштирокчиликдаги жиноят умумий қасд орқали содир 
этилишидир. Чунки шахс: 
- содир этаётган қилмишининг ижтимоий хавфли 
хусусиятини англаши; 
- бошқа иштирокчиларнинг ҳам қилмишининг ижтимоий 
хавфлилигини англаганлиги; 
- ижтимоий хавфли қилмишни бошқа иштирокчилар билан 
биргаликда содир этишни исташи
- агар жиноят моддий таркибли бўлса, иштирокчи келиб 
чиқиши мумкин бўлган ижтимоий хавфли оқибатга кўзи етиши 
ва шундай оқибатни келиб чиқишини исташи. 
Иштирокчилик - эгри қасддан содир этиладиган 
жиноятларда ҳам мавжуд бўлиши мумкин. Лекин жиноят 
қонуни эҳтиётсизликдан содир қилинадиган жиноятлар 
иштирокчиликдан 
содир 
этилмаслигини 
таъкидлайди. 
Эҳтиётсизликдан биргаликда зарар етказиш тушунчаси мавжуд 
бўлиб, яъни, бир неча шахсларниниг эҳтиётсизликдан жиноят 
содир этиши бир хил ижтимоий хавфли оқибатларни келтириб 
чиқариши, мазкур эҳтиётсизликдан содир этиладиган 
жиноятлар 
иштирокчиликда 
содир 
этилганлигини 
англатмайди. 
 
10.2. Жиноят ҳуқуқида иштирокчилик турлари 
 
Иштирокчилик ЖК 28-моддасига кўра, жиноятда иштирок 
этувчи шахсларнинг жиноят содир этишдаги ўрни ва 
вазифасига кўра қуйидаги турларга бўлади. Улар: 
- бажарувчи; 
- ташкилотчи; 
- далолатчи; 
- ёрдамчи. 
Бажарувчи деб - шахс: 

жиноятнинг объектив томонини бевосита ўзи тўлиқ 
бажарган шахс; 

жиноятнинг объектив томонини қисман бажарган шахс; 

жиноятнинг объектив томонини биргаликда (бир гуруҳ 
шахслар билан) бажарган шахс; 


60 

жиноятнинг объектив томонини жавобгарликка тортиш 
мумкин бўлмаган (субъект ёшига етмаган шахслар ёки ақли 
норасо) шахслардан фойдаланиб бажарган шахс;

жиноятнинг объектив томонини жавобгарликка тортиш 
мумкин бўлмаган воситалар (ҳайвонлар ёки қурилмалар)дан 
фойдаланиб бажарган шахс тушунилади. 

Download 4.96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling