Жиноят ҳУҚУҚИ Ўқув қўлланма
қилганлик учун жавобгарлик
Download 4.96 Mb. Pdf ko'rish
|
Jinoyat Huquqi kitob Darslik uchun
қилганлик учун жавобгарлик
Жиноятга тайёргарлик кўрганлик ва жиноят содир этишга cуиқасд қилганлик учун жавобгарлик ЖК Махсус қисмининг тамом бўлган жиноят учун жавобгарликни белгиловчи моддасига мувофиқ ҳал қилинади (ЖК 25-моддаси 3-қисми). Шахс жиноятга тайёргарлик кўриш босқичида тўхтатил- ганда унинг ҳаркатлари ЖК Махсус қисми тегишли моддаси ва ЖК 25-моддасининг 1-қисмига ҳавола қилган ҳолда квалификация қилинади (масалан: ЖК 25-моддаси 1-қисми, ЖК 97-моддаси 1-қисми). Шахс жиноятга суиқасд қилиш босқичида тўхтатилганда эса, унинг ҳаркатлари ЖК Махсус қисми тегишли моддаси ва ЖК 25- моддасининг 2-қисмига ҳавола қилган ҳолда квалификация қилинади (Мас: ЖК 25-моддаси 2-қисми, ЖК 97-моддаси 1-қисми). Лекин жиноятга тайёргарлик кўрганлик ва жиноятга суиқасд қилганлик учун тайинланадиган жазонинг муддати ва миқдори ЖК Махсус қисми тегишли моддасида ёки қисмида тамом бўлган жиноятлар учун тайинланиши назарда тутилган энг кўп жазонинг тўртдан уч қисмидан ошмаслиги лозим. Мазкур қоидадан истиснолар ҳам мавжуд бўлиб, қуйидагилар учун жазолар тайинлашда қўлланилмайди: - ўта хавфли рецидивистларга; - уюшган гуруҳ ёки жиноий уюшма аъзоларига нисбатан; - тинчлик ва хавфсизликка қарши тамом бўлмаган жиноятлар учун; - жавобгарликни оғирлаштирадиган ҳолатларда қасддан одам ўлдириш; - ўн тўрт ёшга тўлмаганлиги айбдорга аён бўлган жабрланувчининг номусига тегиш ёки унга нисбатан зўрлик ишлатиб, жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондириш; 56 - ядровий, кимёвий, биологик ва бошқа турдаги оммавий қирғин қуролини, бундай қурол яратишда фойдаланиш мумкинлиги аён бўлган материалларни ҳамда ускуналарни, радиоактив материалларни контрабанда қилиш. Download 4.96 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling