Жиноят ҳУҚУҚИ Ўқув қўлланма


Формал таркибли жиноятларда


Download 4.96 Mb.
Pdf ko'rish
bet37/132
Sana23.10.2023
Hajmi4.96 Mb.
#1717720
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   132
Bog'liq
Jinoyat Huquqi kitob Darslik uchun

Формал таркибли жиноятларда - эгри қасд мажуд 
бўлмайди деган фикрлар мавжуд. Шу билан бирга, формал 
таркибли жиноятлар эгри қасддан ҳам содир этилиши 
мумкинлиги тўғрисидаги фикрни билдириш мумкин (масалан: 
ЖКнинг 103-моддасида назарда тутилган ўзини ўзи ўлдириш 


41 
даражасига етказиш жинояти). 
Айбнинг қасд шаклини тўғри ва эгри қасд шаклига 
ажратиш - айнан қасднинг иродавий ҳолатига боғлиқ бўлади.
Жиноят ҳуқуқида қасднинг яна бошқа шакллари ҳам 
мавжуд бўлиб, улар: 

қасднинг келиб чиқиш вақтига кўра: олдиндан вужудга 
келган қасд ёки тўсатдан юз берган қасд

шахс қилмишининг хусусиятига қараб: аниқ ва муқобил 
қасд шакларига бўлинади.
Муқобил қасдда - шахс содир этган қилмиши натижасида 
амалда келиб чиққан оқибатига қараб қилмиш квалификация 
қилинади. 
Қасд шакллари содир қилинган ижтимоий хавфли 
қилмишларни таснифлашда, квалификация қилишда, жиноят 
таркибини тўғри таҳлил қилишда ва жазо турларини 
индивидуаллаштиришда муҳим аҳамият касб этади. 
Эҳтиётсизлик орқасидан жиноят содир этиш деб – 
ижтимоий хавфли қилмишни ўз-ўзига ишониш ёки бепарволик 
орқасидан содир этишга айтилади.
Яъни эҳтиётсизликнинг икки шакли мавжуд. Улар: 

ўз-ўзига ишониш; 

бепарволик. 
Агар жиноятни содир этган шахс ўз хулқ-атвори қонунда 
назарда тутилган ижтимоий хавфли оқибатлар келтириб 
чиқариши мумкинлигига кўзи ета туриб, эҳтиёткорлик чора-
тадбирларига онгли равишда риоя этмаган ҳолда бундай 
оқибатлар келиб чиқмаслигига асоссиз равишда умид қилган 
бўлса, бундай жиноят ўз-ўзига ишониш оқибатида содир 
этилган деб топилади.
Ўз-ўзига ишонишнинг эгри қасддан асосий фарқи - айбнинг 
иродавий ҳолатига кўра аниқланади.
Яъни эгри қасдда шахс оқибат келиб чиқишига онгли 
равишда йўл қўйиб берса
Ўз-ўзига ишонишда ушбу оқибатнинг келиб чиқмаслигига 
асоссиз равишда умид қилади.

Download 4.96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling