Жиноят ҳУҚУҚИ Ўқув қўлланма


Ижтимоий хавфли қилмишни қасддан ёки эҳтиётсизлик  орқасидан содир қилган шахсгина жиноят содир этишда айбли  деб топилади


Download 4.96 Mb.
Pdf ko'rish
bet39/132
Sana23.10.2023
Hajmi4.96 Mb.
#1717720
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   132
Bog'liq
Jinoyat Huquqi kitob Darslik uchun

 
Ижтимоий хавфли қилмишни қасддан ёки эҳтиётсизлик 
орқасидан содир қилган шахсгина жиноят содир этишда айбли 
деб топилади. 
 
7.3. Мураккаб айбли жиноятлар 
 
Айрим ҳолларда қасддан жиноят содир этилиши 
натижасида бошқа бир оғир оқибатлар келиб чиқади. Лекин бу 
оқибат шахснинг қасди билан қамраб олинмайди, балки бу 
шахснинг эҳтиётсизлиги натижасида келиб чиқадиган оқибат 
ҳисобланади. Бундай ҳолатда агар қонун содир этилган 
қилмишни қаттиқроқ жавобгарлик билан боғлаган бўлса, содир 
қилинган қилмиш қасддан содир этилган жиноят деб топилади.
Ушбу турдаги жиноятлар мураккаб айбли жиноятлар 
деб номланиб, ЖК Махсус қисм битта моддаси билан 
квалификация қилинади (масалан: ЖК 104-моддаси 3-қисм “д” 
банди, “жабрланувчининг ўлимига сабаб бўлган оғир тан 
жароҳати етказиш”, ЖК 256-моддаси 3-қисм “а” банди, 258-
моддаси 2-қисм “а” банди, 259-моддаси 2-қисм “а” банди).
 


44 
7.4. Хато тушунчаси ва турлари 
 
Хато деганда - шахс ўзи содир қилган қилмишининг 
юридик ва фактик ҳолатларига нисбатан адашиши тушунилади. 
Адашганлик хусусиятига кўра, хато: юридик ва фактик 
хато турларига бўлинади.
Юридик хато деб - шахс содир қилган қилмишининг 
жиноят ҳуқуқий баҳоланиши ҳақидаги нотўғри тасаввурга эга 
бўлишига айтилади.
Одатда, юридик хато жиноят квалификациясига таъсир 
қилмайди. Сабаби, қилмиш жиноят қонунчилиги бўйича 
тавсифланади, ижтимоий хавфли қилмишни содир қилган 
шахснинг субъектив фикри бўйича эмас (масалан: шахс бировга 
берган қарзини қарздор ўз вақтида қайтариб бермаганлиги 
учун қарздорга тегишли бўлган автомашинани эгасининг 
рухсатисиз уйига олиб келиб қўяди. Ушбу ҳолатда у ўз 
ҳаракатларини қонуний деб ҳисоблайди. Лекин жиноят қонуни 
ушбу ҳолатда унинг ҳаракатларини ЖК 229-моддаси 
“Ўзбошимчалик” бўйича жиноят деб топади).

Download 4.96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling