Жиноят ҳУҚУҚИ Ўқув қўлланма


Download 4.96 Mb.
Pdf ko'rish
bet40/132
Sana23.10.2023
Hajmi4.96 Mb.
#1717720
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   132
Bog'liq
Jinoyat Huquqi kitob Darslik uchun

Фактик хато деб эса - жиноят таркибининг объектив 
белгиси ҳисобланадиган ҳолатлар тўғрисидаги нотўғри 
тушунчаси. Фактик хато жиноятни квалификациясига таъсир 
қилади.
ХАТО 
№ 
Хато турлари 
Хато кўринишлари 
1. 
Юридик хато 
- шахс содир этган қилмишини жиноят деб 
ҳисоблайди, лекин содир қилган қилмишида 
жиноят белгилари бўлмайди; 

шахс 
ўз 
қилмишини 
жиноят 
деб 
ҳисобламайди, лекин ушбу қилмишда жиноят 
белгилари мавжуд бўлади; 
- шахс содир этган қилмишининг ҳуқуқий 
оқибатларини, жиноят учун белгиланадиган 
жазо тури ва миқдори ҳақидаги нотўғри 
тасаввури. 
2. 
Фактик хато 
- объектга нисбатан; 
- жиноят предметига нисбатан; 
- жабрланувчи шахсига нисатан хато
- содир қилган қилмиши хусусиятига 
нисбатан; 


45 
- оқибатга нисбатан; 
- сабабий боғланишга нисбатан; 
- оғирлаштирувчи ва енгиллаштирувчи 
ҳолатларга нисбатан хато. 
 
7.5. Жиноятнинг мотиви, мақсади ва эмоциялар 
 
Жиноят мотиви дейилганда - инсон фаоллиги манбаси, 
ички йўналтирувчи ҳиссиёт тушунилади.
Мотив субъектни ўз мақсадлари сари йўналтирувчи куч 
ҳисобланади. У маълум инсон эҳтиёжлари ва қизиқишларидан 
юзага келади ва шахсни жиноят содир қилишга йўналтиради 
(масалан: “Рашк мотиви” орқали қасддан одам ўлдириш 
жинояти ЖК 97-моддаси 1-қисми). 
Жиноят мақсади эса – ижтимоий хавфли қилмишни 
бажаришдан кўзланган манфаат (масалан: “Бошқа бир 
жиноятни яшириш ёки унинг содир этилишини осонлаштириш 
мақсадида” қасддан одам ўлдириш ЖК 97- моддаси 2 – қисми “о” 
банди). 
Ушбу белгилар жиноят таркиби субъектив томонининг 
факультатив белгиси сифатида жиноятни квалификация 
қилишда эътиборга олинмасада, жазо тайинлашда эътиборга 
олинади. Айрим ҳолларда, ушбу белгилар ЖК Махсус қисм 
моддалари 
диспозициясида 
тўғридан-тўғри 
жиноят 
таркибининг зарурий белгиси сифатида ҳам назарда тутилган 
бўлса, улар жиноят таркибининг зарурий белгиси бўлиб келади 
(масалан: ЖК 130-моддаси “Порнографик маҳсулотни 
тайёрлаш, олиб кириш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш 
этиш” жинояти диспозициясида мақсад жиноят таркибининг 
зарурий белгиси сифатида кўрсатилган).
Эмоциялар - инсоннинг бошдан кечираётган ҳис-туйғу ва 
кечинмаларидир. Инсон бошдан кечириши мумкин бўлган 
барча эмоциялар ичида фақат аффектгина жиноий-ҳуқуқий 
аҳамиятга эга ҳисобланади. Аффект физиологик ёки патологик 
бўлиши мумкин. Аффект ҳолатида жиноят содир этиш жазони 
енгиллаштирувчи ҳолат ҳисобланади, шарти шуки, у 
жабрланувчининг зўрлик, оғир ҳақорат ёки бошқача 
ғайриқонуний ҳаракатлари туфайли вужудга келган бўлиши 
лозим.

Download 4.96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling