Жиноят ҳУҚУҚИ Ўқув қўлланма


Яроқсиз воситалар билан суиқасд қилиш деганда


Download 4.96 Mb.
Pdf ko'rish
bet48/132
Sana23.10.2023
Hajmi4.96 Mb.
#1717720
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   132
Bog'liq
Jinoyat Huquqi kitob Darslik uchun

Яроқсиз воситалар билан суиқасд қилиш деганда
жиноятни охирига етказиш учун яроқсиз бўлган, яъни амалда 
ишлатиб бўлмайдиган воситаларни қўллаб тажовуз қилиниши 
тушунилади.
Ушбу ҳолатда шахсни жавобгарликка тортиш асосини – 
шахс жиноят қонуни билан қўриқланадиган ижтимоий 
муносабатларга зарар етказиш мақсадида фойдаланаётган 
воситасининг амалда яроқли деб ўйлаши ташкил этади. 
Масалан: шахс қасддан одам ўлдириш учун заҳар беради лекин 
ушбу заҳар ижтимоий хавфли қилмиш содир этилаётган вақтга 
келиб ўзининг инсонга зарар етказиш хусусиятини йўқотган 
бўлади.
Бу эса, тамом бўлмаган суиқасд сифатида эътироф этилиб, 
умумий асосларда жавобгарликни келтириб чиқаради ва ушбу 
ҳолатда ҳам шахснинг ҳаракатлари қасддан одам ўлдиришга 
нисбатан суиқасд деб квалификация қилинади. 
 
9.4. Тамом бўлган жиноят тушунчаси 
 
ЖКнинг 8-бўлимида тамом бўлган жиноят тушунчаси 
берилган бўлиб, унга кўра, тамом бўлган жиноят - бу муайян 
жиноят таркибининг барча зарур аломатларини ўз ичига 
оладиган ижтимоий хавфли қилмишдир.
Жиноят ҳуқуқи назариясига кўра ҳам тамом бўлган 
жиноят деб - шахснинг содир қилган ижтимоий хавфли 
қилмишида жиноят қонунида назарда тутилган жиноят 
таркибининг барча аломатлари мавжуд бўлса, ушбу қилмиш 
тамом бўлган жиноят деб топилишига айтилади. 
Агарда, жиноят моддий таркибли бўлса - ижтимоий 
хавфли оқибат келиб чиққандагина, жиноят тамом бўлган деб 
топилади. 


55 
Формал таркибли жиноятларда эса - жиноят қонуни 
билан тақиқланган ижтимоий хавфли қилмиш содир қилинган 
пайт жиноят тамомланган деб эътироф этилади. 
 
 
9.5. Жиноятга тайёргарлик кўрганлик ва суиқасд 

Download 4.96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling