Жиноят ҳУҚУҚИ Ўқув қўлланма


Жиноят ҳуқуқида иштирокчилик шакллари


Download 4.96 Mb.
Pdf ko'rish
bet56/132
Sana23.10.2023
Hajmi4.96 Mb.
#1717720
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   132
Bog'liq
Jinoyat Huquqi kitob Darslik uchun

10.3. Жиноят ҳуқуқида иштирокчилик шакллари 
 
Иштирокчилик шакли деганда жиноят содир этишдаги 
ўзаро алоқадорлик, иштирокчилар ҳаракатини олдиндан тил 
бириктирган ҳолда амалга оширилиш даражаси, субъектив 
алоқадорлиги ва хусусиятига кўра фарқ қилувчи бир неча 
шахсларнинг биргаликдаги ҳаракати тушунилади. 
ЖК иштирокчиликни қуйидаги шаклларга бўлади. Улар: 

оддий иштирокчилик; 

мураккаб иштирокчилик;

уюшган гуруҳ;

жиноий уюшма. 
Оддий иштирокчилик деб – икки ёки ундан ортиқ 
шахснинг олдиндан тил бириктирмай қасддан жиноят содир 
этишда биргалашиб ҳаракат қилишга айтилади.
Бундай ҳолатда икки ёки ундан ортиқ шахснинг олидиндан 
тил бириктирмасдан жиноят объектив томонини биргаликда 
бажаришлари назарда тутилади. Агар иштирокчилар олдиндан 
тил бириктирмасдан, жиноят объектив томонини биргаликда 
содир қилсалар, яъни жиноят иштирокчилари фақатгина, 
бажарувчилардан ташкил топса - бу бир гуруҳ шахслар 
томонидан” жиноят содир этиш деб топилади. Бир гуруҳ 
шахслар томонидан жиноят содир этиш амалдаги ЖКда умумий 
тушунчаси берилмаган. Лекин ЖК Махсус қисм айрим 
моддаларида жиноят таркибининг оғирлаштирувчи ҳолати 
сифатида назарда тутилган.
Мураккаб иштирокчилик деб - икки ёки ундан ортиқ 


63 
шахснинг олдиндан тил бириктириб қасддан жиноят содир 
этишига айтилади.
Мураккаб иштирокчиликнинг “бир гуруҳ шахслар 
томонидан олдиндан тил бириктириб” жиноят содир этишдан 
асосий фарқи, мураккаб иштирокчиликда, вазифаларнинг 
тақсимланганлиги, яъни жиноят таркиби объектив томонини 
биргалашиб бажарилмаслигидадир. Агар иштирокчилар 
олдиндан тил бириктириб, жиноят объектив томонини 
биргаликда содир қилсалар, яъни жиноят иштирокчиларининг 
барчаси бажарувчилардан ташкил топган бўлса, бу бир гуруҳ 

Download 4.96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling