Жиноят ҳУҚУҚИ Ўқув қўлланма


Жиноят содир этишдан ихтиёрий қайтиш жавобгар-


Download 4.96 Mb.
Pdf ko'rish
bet51/132
Sana23.10.2023
Hajmi4.96 Mb.
#1717720
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   132
Bog'liq
Jinoyat Huquqi kitob Darslik uchun

Жиноят содир этишдан ихтиёрий қайтиш жавобгар-
ликни истисно қилади. 
Яъни жиноят содир этишдан ихтиёрий қайтган шахс 
ҳаракатларини у содир қилмоқчи бўлган ЖК Махсус қисми 
тегишли моддасида назарда тутилган жиноят билан 
квалификация қилинмаслиги тушунилади (масалан: шахс 
қасддан одам ўлдиришдан ихтиёрий қайтса ва одамни 
ўлдирмаса, унинг ҳаракатлари ЖК 97-моддаси билан 
квалификация қилинмайди). 
Агарда шахс жиноятни охирига етказишдан ихтиёрий 
қайтганда, то ихтиёрий қайтгунига қадар амалда содир этган 
қилмишида бошқа бир жиноят таркибининг барча аломатлари 
мавжуд бўлса, ўша жинояти бўйича умумий асосларда 
жавобгарликка тортилади. Масалан: шахс қасддан одам 
ўлдириш учун пичоқ уради, лекин оқибат келиб чиқишини 
олдини олади ва ўлим келиб чиқмайди. Шахс қасддан одам 
ўлдириш жиноятидан ихтиёрий қайтган бўлсада, унинг амалда 
содир этган ҳаракатларида баданга шикаст етказиш жинояти 
таркиби мавжуд бўлганлиги учун унинг ҳаракати ЖК Махсус 
қисми “Соғлиққа қарши жиноятлар” бобининг тегишли моддаси 
билан квалификация қилинади.
Жиноят содир этишдан ихтиёрий қайтишнинг ҳуқуқий 
аҳамияти жавобгарликни истисно қилувчи ҳолат эканлигида 
кўринади. 
Жиноят содир этишдан ихтиёрий қайтишнинг тамом бўлмаган 
жиноятлардан асосий фарқи 
Тамом бўлмаган жиноятлар
(жиноятга тайёргарлик кўриш ёки 
жиноятга суиқасд қилиш) 
Жиноят содир этишдан ихтиёрий 
қайтиш 

жиноий ҳаракат шахснинг ўзига 
боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра 
охирига етказилмаслиги; 

тамом 
бўлмаган 
жиноятлар 
умумий асосларда жавобгарликни 
келтириб чиқаради. 

жиноий ҳаракат шахснинг ўзига 
боғлиқ бўлган ҳолатларга кўра 
охирига етказилмаслиги;

жиноят содир этишдан ихтиёрий 
қайтиш жавобгарликни истисно 
қилувчи ҳолат ҳисобланади. 


58 

Download 4.96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling