Жиноят ҳУҚУҚИ Ўқув қўлланма


 Жиноят содир этишдан ихтиёрий қайтиш тушунчаси ва


Download 4.96 Mb.
Pdf ko'rish
bet50/132
Sana23.10.2023
Hajmi4.96 Mb.
#1717720
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   132
Bog'liq
Jinoyat Huquqi kitob Darslik uchun

 
9.6. Жиноят содир этишдан ихтиёрий қайтиш тушунчаси ва 
жиноят содир этишдан ихтиёрий қайтган шахсларнинг
жавобгарлиги 
 
Жиноят содир этишдан ихтиёрий қайтиш деб - шахс 
жиноятга тайёргарлик кўриш ҳаракатларини ёки жиноят содир 
этишга бевосита қаратилган ҳаракатларни охирига етказиш 
мумкинлигини англаган ҳолда тўхтатса, шунингдек жиноий 
оқибат келиб чиқиши мумкинлигини англаган ҳолда, шундай 
оқибат келиб чиқишининг олдини олса, жиноят содир этишдан 
ихтиёрий қайтиш деб топилади. 
Жиноят содир этишдан ихтиёрий қайтиш икки асосий 
белги:
ихтиёрийлик ва узил-кесиллик (қатъийлик) билан 
тавсифланади. 
Ихтиёрийлик деганда – шахс ўзи бошлаган жиноий ҳатти 
-ҳаракатини охирига етказиш имкони борлигини англаган 
ҳолда ўз хоҳиши билан ҳеч қандай ташқи таъсирларсиз 
тўхтатиши тушунилса; 
Қатъийлик деганда эса - шахснинг жиноий фаолиятини 
вақтинча тўхтатганлиги эмас, балки охирига етказиш учун тўла 
имкониятлар борлигини англаган ҳолда жиноий фаолиятини 
давом эттиришдан бутунлай воз кечганлигини англатади.
Жиноят содир этишдан ихтиёрий қайтишда қуйидаги 
шартлар мавжуд бўлиши талаб қилинади: 
- шахсда жиноятни охирига етказиш имкони борлигини 
англаганлиги; 
- жиноий оқибат келиб чиқишини билган ҳолда, унинг 
олди олинганлиги. 
Жиноят содир этишдан ихтиёрий қайтиш қуйидаги 
жиноят босқичларида амалга оширилиши мумкин: 

жиноятга тайёргарлик кўришдан; 

жиноят содир этишга қаратилган ҳаракатларни охирига 
етказишдан (яъни айбдор жиноятни охирига етказишига барча 


57 
имкониятлари бўла туриб, ушбу ҳаракатларини охирига 
етказмаслиги); 

тамом бўлмаган суиқасддан (фақат яроқсиз воситалар 
билан тажовуз қилганда); 

ижтимоий хавфли оқибат келиб чиқишини олдини 
олишдан. 

Download 4.96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling