Жиноят ҳУҚУҚИ Ўқув қўлланма


хавфлилик хусусиятини англамаслиги ёки бошқара


Download 4.96 Mb.
Pdf ko'rish
bet43/132
Sana23.10.2023
Hajmi4.96 Mb.
#1717720
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   132
Bog'liq
Jinoyat Huquqi kitob Darslik uchun

хавфлилик хусусиятини англамаслиги ёки бошқара 
олмаслигининг сабаби эса, тиббий мезонда кўринади. 
Тиббий мезон - шахс руҳий ҳолати бузилганлигининг 
белгиларини ифодалайди. Улар қуйидаги кўринишларда 
бўлади: 
- руҳий ҳолатнинг сурункали бузилиши; 
- руҳий ҳолатнинг вақтинчалик бузилиши; 
- ақли заифлик; 
- руҳий ҳолатнинг бошқача тарзда бузилганлиги. 
Ақли норасо ҳолатда, содир қилинган қилмишлар учун суд 
томонидан 
тиббий 
йўсиндаги 
мажбурлов 
чоралари 
қўлланилиши мумкин.
Тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари жазо чораси деб 
эътироф этилмайди. 
Жиноят қонуни мастлик ҳолатида содир қилинган қилмиш 
учун жиноий жавобгарликдан озод қилмайди ва шахсни ақли 
норасо ҳолатда деб топмайди. Мастлик ҳолатида жиноят содир 
этиш, жазони оғирлаштирувчи ҳолат сифатида қабул қилинади. 
Мастлик - инсон онггига таъсир қиладиган маълум бир 
воситаларни қабул қилиш орқали вужуга келадиган ҳолат. Ушбу 
воситаларга: 

алкоголли ичимликлар; 

психотроп моддалар; 

гиёҳвандлик воситалари; 

гиёвандлик воситаларининг аналоглари; 

кишининг ақл-идрокига таъсир қилувчи бошқа 
моддалар киради (масалан: токсик моддалар). 
Патологик (алкоголдан) мастлик руҳий ҳолатнинг 
бузилиши ҳисобланади. Шахсни ақли норасо ҳолатда деб 
топишига сабаб бўлиши мумкин. 
8.4. Жиноят хуқуқида махсус субъект тушунчаси ва унинг
жиноятни квалификация қилишдаги аҳамияти 
 
Жиноятнинг махсус субъекти деб - шахсда субъектнинг 
зарурий белгилари билан бирга, жиноят қонунида кўрсатилган 


49 
бошқа бир белгиларнинг ҳам мавжуд бўлиши талаб 
қилинадиган субъектга айтилади. Ушбу белгиларга:

фуқаролик; 

демографик белгилар

мансаб; 

ҳарбий хизматга алоқадорлик; 

бажараётган иши; 

касбий мажбуриятлар; 

шахсий мажбуриятлар; 

субъектнинг асосий ҳолатлари ва бошқалар билан 
боғлиқ белгилар кириши мумкин. 
Ушбу белгилар айрим жиноятлар таркибининг зарурий 
белгиси сифатида эътироф этилиши мумкин. Яъни ушбу 
белгиларнинг мавжуд эмаслиги, шахс қилмишининг ўша модда 
бўйича квалификация қилинмаслигини англатади.
Одатда, ушбу белгилар ЖК Махсус қисм моддасида жиноят 
таркибининг зарурий белгиси сифатида тўғридан-тўғри 
кўрсатилган ҳолларда жиноят таркибининг зарурий белгиси 
сифатида эътироф этилиши мумкин (масалан: ЖК 157-моддаси 
“Давлатга хоинлик қилиш” жиноятида “фуқаролик” жиноят 
таркибининг зарурий белгиси сифатида келган). Яъни, ушбу 
модда бўйича фақатгина Ўзбекистон Республикаси фуқаролари 
жавобгар бўлиши мумкинлигини англатади. 

Download 4.96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling