36
содир
этилиши
натижасида
жиноят
қонуни
билан
қўриқланадиган ижтимоий муносабатларда юз берадиган
салбий ўзгаришга айтилади.
Ижтимоий хавфли оқибат одатда:
-
асосий ва қўшимча;
-
оддий ва мураккаб;
-
моддий ва номоддий кўринишларда бўлади.
Моддий кўринишдаги оқибатлар ўз навбатида -
мулкий ва
жисмоний хусусиятдаги оқибатларга бўлинади.
Мулкий
хусусиятдаги оқибатлар – анча, кўп, жуда кўп миқдордаги зарар
кўринишда бўлса. Жисмоний хусусиятдаги оқибатлар –
одамнинг ўлими, тан жароҳати кўринишида бўлади.
Номоддий кўринишдаги оқибат эса -
зарар ва зиён
кўринишидаги оқибатларга бўлинади. У
Масалан, фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига,
давлат ва жамият манфаатларига зарар етказиш.
Асосий ва қўшимча оқибат эса – мураккаб таркибли
жиноятларда мавжуд бўлади. Яъни айбдор ўзининг бир
ҳаракати билан жиноят қонуни билан қўриқланадиган иккита
объектга зарар етказади ва иккита оқибат
келтириб
чиқаришига
сабаб
бўлади
(мас:
ЖК
164-моддаси
“Босқинчилик”да айбдор мол-мулкка зарар етказиш билан
бирга шахснинг ҳаёти ёки соғлигига ҳам
зарар етказиши
мумкин).
6.4. Жиноят ҳуқуқида сабабий боғланиш тушунчаси
Сабабий боғланиш – содир
этилган ижтимоий хавфли
қилмиш ва унинг натижасида келиб чиққан ижтимоий хавфли
оқибат ўртасидаги боғлиқликдир.
Сабабий боғланиш - моддий таркибли жиноятлар учун
жиноят объектив томонининг зарурий белгиси бўлиб
ҳисобланади.
Сабабий боғланишнинг қуйидаги мезонлари мавжуд:
-
вақт мезони;
-
реаллик мезони;
-
муқаррарлик мезони.
Моддий таркибли жиноятларда қилмиш ва оқибат
ўртасидаги сабабий боғланиш мавжудлигини аниқлашда
қуйидагиларга эътибор бериш лозим:
37
-
содир этилган қилмиш ва
унинг натижасида келиб
чиққан оқибатнинг ижтимоий хавфли ва ҳуқуққа хилоф
бўлганлиги;
-
содир қилинган қилмиш туфайли ўша оқибат келиб
чиққанлиги;
-
келиб чиққан оқибат содир этилган ижтимоий хавфли
қилмишнинг ёхуд бу қилмиш
содир этилишидан ижтимоий
хавфли оқибат келиб чиқишининг реал хавфи мавжуд бўлиши
лозимлиги;
-
бир неча оқибат юзага келганида ушбу қилмиш ҳар бир
оқибатнинг сабаби бўлганлиги ёки бошқа оқибатларни
келтириб чиқарган бир оқибатнинг сабаби бўлганлиги ва
бошқалар.
Do'stlaringiz bilan baham: