Жиноят ҳУҚУҚИ Ўқув қўлланма


Download 4.96 Mb.
Pdf ko'rish
bet36/132
Sana23.10.2023
Hajmi4.96 Mb.
#1717720
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   132
Bog'liq
Jinoyat Huquqi kitob Darslik uchun

 
Айб - жиноят қонуни билан тақиқланган ижтимоий хавфли 
қилмишни содир этган шахснинг ўзи содир этган ижтимоий 
хавфли қилмишига ва унинг оқибатларига бўлган ички руҳий 


40 
муносабати тушунилади.
Айбнинг руҳий муносабат сифатидаги тафаккурий ва 
иродавий ҳолатлари мавжуд бўлиб, улар биргаликда айбни 
шакллантиради. Тафаккурий ва иродавий ҳолатларнинг турли 
комбинациялари айбнинг турли шакл ва турларини вужудга 
келтиради. 
Тафаккурий ҳолати бу - шахс ўзи содир этаётган 
ижтимоий хавфли қилмишининг хавфлилик хусусиятини 
англаб етаётганлигини ифодаласа; 
Иродавийлик ҳолати  шахс ўз қилмишини бошқара олиш 
имкониятини англатади. 
Айбсиз ҳолда зарар етказишда – айбнинг тафаккурий ва 
иродавий ҳолатининг мавжуд бўлмаганлиги сабабли жиноий 
жавобгарликни келтириб чиқармайди. 
Айб шакллари ЖК 20-моддасига кўра, қасд ва 
эҳтиётсизлик кўринишида бўлади.
Қасддан жиноят содир этиш тушунчасига таъриф беришда 
жиноят моддий ёки формал таркибли жиноят эканлигини 
эътиборга олиш лозим бўлади. 
Қасд турлари икки хил: 

тўғри қасд; 

эгри қасд.
Моддий таркибли жиноятларда, агар шахс ўз 
қилмишининг ижтимоий хавфли хусусиятини англаган, унинг 
ижтимоий хавфли оқибатларига кўзи етган ва уларнинг юз 
беришини истаган бўлса, бундай жиноят тўғри қасддан содир 
этилган деб топилади; 
Агар шахс ўз қилмишининг ижтимоий хавфли хусусиятини 
англаган, унинг ижтимоий хавфли оқибатларига кўзи етган ва 
уларнинг юз беришига онгли равишда йўл қўйган бўлса, бундай 
жиноят эгри қасддан содир этилган деб топилади. 
Формал таркибли жиноятларда эса шахс ўз 
қилмишининг ижтимоий хавфли хусусиятини англаган ва 
шундай қилмишни содир этишни истаган бўлса жиноят қасддан 
содир этилган деб топилади. 

Download 4.96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling