Жисмоний тарбия назарияси ва услубиёти


ОДАМАНАТОМИЯСИ ва ФИЗИОЛОГИЯСИДАН ТЕСТ САВОЛЛАРИ


Download 66.06 Kb.
bet4/10
Sana21.06.2023
Hajmi66.06 Kb.
#1642588
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
JISMONIY TARBIYADAN TEST SAVOL JAVOB

ОДАМАНАТОМИЯСИ ва ФИЗИОЛОГИЯСИДАН ТЕСТ САВОЛЛАРИ



  1. Қайси веналарда артерия қони оқади?

Ўпка веналари.

  1. Кимёвий терморегуляцияси тушунчаси?

Оқсил, ёғлар, углеводларни парчаланиши натижасида энергиянинг ажралиши.

  1. Иссиқлик ишлаб чиқиш жараёни нималардан иборат?

Муcкулларда, жигар, буйракларда тинимсиз экзотермик реакцияларни ўтиши.

  1. Физик терморегуляция жараёнида қайси омил рол ўйнайди?

Асаб тизими.
5.Одам организми хароратини нима бошқаради?
Физик терморегуляция.

  1. Ўрта меҳнат билан шуғулланадиган одамларинг оқсилга бўлган кунлик талаби неча грамм бўлади?

100-120 гр.

  1. Нерв марказларининг чарчашига асосий сабаб?

Нейронлараро синапсларда медиаторларнинг етишмаслиги.

  1. Қайси ҳолларда артериал қон босими ортади?

Жисмоний иш вақтида, юрак уриши тезлашиши ҳисобига, ҳамда эмоционал ҳолатда.(қўрқув, жахл).

  1. Артерия пульси нима?

Қон босими ошиши натижасида артерия деворларини харакатланиши.
10.Интенсив иссиқликни ишлаб чиқарувчи аъзолар.
Мушаклар, буйрак, жигар.
11.Кўп миқдорда қон кетганда нима содир бўлади?
Терининг оқариши, юракни тез уриши, қон босимини тушиши, бош айланиши, кўнгил айнаш, қайд қилиш, хушдан кетиш.
12. Юрак автоматикаси характери нима?
Юракни ўз-ўзидан кискариши.
13. Кўзнинг нур қабул қилиш қисмига нима киради?
Тўр пардаси ва унинг рецептрлари, таёқчалар ва колбачалар.
14. «Ўпканинг тириклик сиғими” деганда нима тушунилади?
20 сония давомида чуқур нафас олгандаги ҳавонинг ҳажми.
15. Мускулларнинг физик хоссалари қандай?
Нерв импульслари таъсирида мушаклар қисқаради ва бўғимларга таъсир этиб суяк ричагларининг
ҳолатини ўзгартиради.
16. Оёқнинг эркин турувчи бўлимидаги суяклар?
Сон суяги, катта болдир ва кичик болдир суяклари, тизза қопқоғи.
17.Чаноқ – сон бўғимини шакли қанақа бўлади?
Ёнгоксимон.
18. Спорт медицинасига асос солган врач.
. Петр Франкович Лесгафт 1837-1909.
19.Гемоглобиннинг организмда роли?
Кислород ва карбонат ангидридини транспорти.
20.Шарсимон бўғимларнинг қандай харакат турларини биласиз?
Олдинга ва орқага, танадан узоқлаштириш ва яқинлаштириш, ичкарига ва ташқарига буриш, бўғим
атрофида айлана харакат қилиш.
21. Умуртқаларнинг бирлашиши.
Умурткалараро дисклар, бўғимлар ва бойламлар ёрдамида бирикади.
22. Кўкрак қафасини тузилиши?
Кўкрак умуртқалари, қовурғалар, тўш суяги.
23. Елка бўғимини қайси суяклар ташкил этади?
Елка суяги, куракнинг бўйин чуқурлиги.
24. Тирсак бўғимининг ташкил этадиган суякларни кўрсатинг?
елка, тирсак, билак.
25.Нафас олиш тизимининг қайси қисмида газлар алмашинади?
.Ўпка альвеолаларида.
26. Одамнинг тана ҳароратини нима бошкаради?
Марказий нерв системаси
27. Скелет мускулларнинг физик хусусиятлари.
Нерв импульслари таъсирида мускуллар қисқаради ва суяк ричагларини ҳолати ўзгаради.
28. Анатомия фани нимани ўрганади?
Одам организмини тузилиши ва ривожланишини.
29. Анатомия фанининг қандай турларини биласиз?
Нормал анатомия, топографик анатомия, патологик анатомия.
30. Антропометрия нимани ўрганади?
Одамни жисмоний ривожланиш ҳолатини.
31. Одам скелети қандай вазифани бажаради?
Таянч-харакат ва ҳимоя вазифалари.
32. Одам скелети суякларнинг классификацияси.
Найсимон, ясси, ғовак ва компакт суяклар.
33.Ясси суякларни кўрсатинг.
Калла қопқоғи, курак суяги, чаноқ суяги, қовурғалар.
34. Умуртқа поғонаси нечта умуртқадан ташкил топган?
7 бўйин, 12 кўкрак, 5 бел, 5 думғаза, 2-3 дум умуртқалари.
35. Умуртқа поғонаси каналининг ташкил этилиши?
Ҳамма умуртқаларнинг тешиги бирлашиб умуртқа каналини ташкил қилади.
36. Умуртқа поғонасининг асосий вазифаси?
Таянч-харакат вазифасини бажаради.
37. Ўмров суяги синганда елка камарида қандай харакатлар бузилади?
Елкани узоқлаштириш ва яқинлаштириш, айланма харакатлари.
38. Кўкрак умуртқалари қайси суяклар билан бирлашади?
Бўйин ва бел умуртқалари, қовурғалар билан.
39. Қовурғалар қандай қисмлардан ташкил топган?
Қовурға бошчаси, қовурға бўйни, қовурға танаси.
40. Қовурғалар нимани ташкил қилишда қатнашади?
Кўкрак қафасини.
41. Одамдаги қовурғалар сони.
Ўн икки жуфт.
42. Куракни бўғим юзаси қандай бўғимни шаклланишида қатнашади?
Елка бўғими.
43. Ўмров суяги қайси шаклга эга?
S шаклга.
44. Кўкрак қафасини тузилишида қайси суяклар қатнашади?
Кўкрак умуртқалари, тўш суяги, қовурғалар.
45. Аёлларни кўкрак қафасининг эркакларникидан фарқи?
Аёлларни кўкрак қафаси бир мунча калтароқ ва пастки қисми торроқ бўлади.
46. Елка камари суякларига қайсисуяклар киради?
Курак ва ўмров суяклари.
47. Қуйидаги қайси бирикма қонда килород ташишда қатнашади?
Гемоглобин.
48. Спорт медицинасида фармакологик воситаларни ишлатишнинг мақсади?
Иш қобилиятини ошириб, толиқишни камайтириш мақсадида.
49. Оёқ скелети қандай суяклардан ташкил топган?
Сон суяги, катта болдир суяги, кичик болдир суяги, тизза қопқоғи, оёқ панжасининг суяклари.
50. Организмни соғлом бўлиши нималарга омиллари.
Рационал овқатланиш, соғлом ташқи муҳит, жисмоний юклама.
51. Организмнинг қаерида умумий толиқиш пайдо бўлади ?
Нерв марказларида.
52. Ўқувчиларни партада нотўғри ўтириши натижасида қандапй касаллик пайдо бўлади?
Сколиоз.
53. Бўғим қайси қисмлардан ташкил топган ?
Суякларнинг бўғим хосил қилувчи юзалари, бўғим халтаси.
54. Умуртқа таналари ўзаро нималар орқали қўшилади ?
умуртқа орасидаги дисклар ёрдамида.
55. Елка бўғими қайси туркимга киради ?
Шарсимон бўғим.
56. Чаноқ бўшлиғи қайси қисмларга ажратилган ?
Катта чаноқ, кичик чаноқ.
57. Чаноқ-сон бўғими қайси шаклга эга ?
Ёнғоқсимон.
58. Тизза бўғими қайси шаклга эга ?
Ғалтаксимон.
59. Тизза бўғимида қандай харакатлар амалга оширилади ?
букилиш ва ёзилиш, ичкарига ва ташкарига бурилиш.
60. Ошиқ-болдир бўғимини ҳосилқилишда қайси суяклар иштирок этади ?
Катта болдир суяги, кичик болдир суяги, товон суяги.

61. Беморни ўнг томон қовурға остида оғриқ бўлса қайси органни жароҳати бўлгандан далолат беради ?


Жигар.
62. Бурун бўшлиғи қандай йўлларга бўлинади ?
Юқори, ўрта, пастки йўллари.
63. Одамни пешобида оқсил аниқлангани нимадан далолат беради ?
Буйракнинг касаллиги.
64. Буйрак нималарда ташкил топган ?
Нефронлар,коптокчалар, каналчалардан.
65. Одам юраги нечта камерали.
4 камерали.
66. Қарама-қарши ишни бажарадиган мускуллар кандай аталади ?
Антагонистлар.
67. Мускулларни қайси қисмларини биласиз ?
Бош кисми, танаси, думи.
68. Қайси бармоқда 2 фаланга бор холос ?
Катта бармоқда.
69. Оёқ скелетининг суяклари қайси вариантда тўғри кўрсатилган ?
Сон суяги, катта ва кичик болдир суяклари, тизза қопқоғи.
70. Кўкрак мускуллари нечта гурухдан иборат ?
Бирингчи гурух юза-сербар мускуллари, иккинчи гурух чуқур ёки кўкрак қафасининг
хусусий мукуллари.
71. Кўкрак мускулларига қайсилари киритилади ?
Ташқи ва ички қовурғалараро мускуллар, ковурга ости мускули,
72. Диафрагмани таърифи ва жойлашуви.
Юпқа мускуллардан тузилган.
73. Диафрагмани қайси қисмлари бор ?
Қовурға, тўш.
74. Бўйинни юза қисмиларига қайси мускуллар киради ?
Трапециясимон, орқани сербар мускули,куракни кўтарувчи мускул, катта ва кичик ромбсимон мускуллар.
75. Бош мускуллари қандай мускуллардан тузилган ?
Мимик ва чайнов мускуллари.
76. Чайнов мускулларига қайси мускуллар киради ?
Чайнов мускули, чакка мускули, латерал ва медиал қанотсимон мускуллар.
77. Қўл мускуллари қайси гурухларга бўлинади ?
Елка мускуллари жойлашган ўрнига қараб олдинги ва орқа гуруҳлари.
78. Билак мускуллари вазифасига қараб қандай гуруҳларга бўлинади ?
Олдинги (букадиган, пронатор) ва орқа (ёзадиган, суппинаторлар) гуруҳлар.
79. Адреналин юрак фаолиятига қандай таъсир кўрсатади ?
Юракнинг систолик хажмини оширади, қисқариш кўпаяди.
80. Катта қон айланиш доирасида қоннинг таркиби.
Плазма ва қон шаклли элементлари.
81. Дорининг назорати учун қандай биологик материаллар текширилади ?
Қон, пешоб.
82. Болдирни ёзадиган мускул ?
Соннинг тўрт бошли мускули.
83. Қайси холатларда қалқонсимон без катталашади ?
Атроф муҳитда йод етишмаганда.
84. Қайси холатларда жгут ишлатилади ?
Артериядан қон кетишида.
85. Артериядан қон кетганда жгут қаерга қўйилиши лозим ?
Қон кетаётган жойдан юқорироқ жойга.
86. Одам организмидаги энг катта қон томири ?
Аорта.
87. Жигарни асосий вазифаси ?
Ўт ишлаб чиқади, организмдаги заҳарли моддаларни зарарсизлантиради.
88. Венадан оқиб чиқадиган конни тўхтатиш учун жгут қаерга қўйилади ?
Венадан қон кетганда жгут қўйилмайди, стерил босиб турадиган боғлам боғланади.
89. Қон кетаётганда катта томирга қўйиладиган жгут неча соатга қўйилади ?
Икки соатдан ошмаслиги керак.
90.Меъда ости бези қаерда жойлашган ?
Ошқозонни орқасида, қориннинг орқа деворида I ва II бел умуртқалари қаршисида.
91. Жигарни жойлашган топографик хусусиятлари.
Жигар қорин бўшлиғини ўнг ва юқори қисмида диафрагмани остида жойлашган.
92. Мускулларни қайси харакати “релаксация” даб номланади ?
Ёёзилиши.
93. Мускулларни функционал харакатлари.
Таъсирланиш, қўзғалиш, қисқариш.
94. Нафас олишни таъминловчи асосий мускулларни кўрсатинг.
Кўкракнинг катта ва кичик мускуллари, олдинги тишли мускуллар, қовурғалараро ташқи мускуллар.
95. “Адаптация” сўзини маъносини тушунтиринг ?
Адаптация – организмни ўзгариб бораётган атроф-муҳит шароитларига мосланиши.
96. Одам мускулини абсолют кучи.
Уни қайта кўтарадиган юкнинг оғирлиги.
97. Гипоксияни тушунчаси ?
Тўқималарда кислород миқдорини камайиши.
98. Уйқу артериясини жароҳатида биринчи ёрдам.
Артерияни жароҳатдан пастроқдаги бўйин умутқаси танасига босилади, сўнг устига валикни бостириб боғланади.
99. Артериядан қон кетишини таснифи.
Пульссимон алвон рангли қон отилиб чиқади, қисқа муддатда кўп қон йўқотилади.
100. Қайси қон группаси универсал донор ҳисобланади ?
Биринчи группа.
101. Оёқ ва қўлни катта артериялари жароҳатланганида қонни тўхтатишнинг энг ишлнчли усули ?
Жгутни қўйиш.
102. Жароҳатланган ярага қандай тўғри ишлов берилади ?
Яра кийим қолдиқлари, майда парчаларда тозаланади ва йод ёрдамида ишланиб кейин стерил боғлов материали билан боғланади.
103. Ёпиқ жароҳатларни тавсифини беринг.
Тери катламлари шикастланмасдан ички органлар зарарланиши мумкин.
104. Мараказий нерв системаси қандай бўлимлардан ташкил топган ?
Бош ва орқа миядан.
105. Қандай ҳаракат нафас олишни тезлаштиради ?
Жисмоний юклама.
106. Жисмоний ривожланишга қандай омиллар таъсир қилади ?
Рационал овқатланиш, жисмоний тарбия ва спорт, тўғри тузилган кун тартиби.
107. Жигар-оғриқ синдроми ПБС.
Оғир иш бажарган вақтда жигар сохасида ўткир оғриқни пайдо бўлиши.
108. Қон айланиш доирасини нималар ташкил қилади ?
Юрак, артериялар, веналар, капиллярлар.
109. Суякларни оғир шакастланиши ва жойидан силжиши бўлганда биринчи тиббий ёрдам тартиби.
Қонни тўхтатиш, стерил боғламни боғлаш, синган суякни иммобилизация қилиш.
110. Эритроцитлар қандай вазифани бажаради ?
Тўқималарга кислородни етказади ва карбонад ангидридни тўқималардан олиб кетади.
111. Юракга қайси томирлар орқали қон келади ?
Веналар орқали тушади.
112. Қон юракдан қайси томирлар тарқалади ?
Юракдан қон органларга артериялар орқали тарқалади.
113. Спортчиларда спортдан олдинги талваса нима ?
Қўрқув пайдо бўлиши, артериал босимни ошиши, пулсни тез уриши.
114. Ўзини-ўзи назорат қилиш критериялари (кўрсаткичлари) ?
Уйқуни таъсири, вазн, иштаха, машқларини самарадорлиги, чарчаш, спортдаги натижалари.
115. Тиббий педагогика назоратига тушунча беринг.
Ўқув машқ машғулоти давомида функционал тайёргарлигини белгилаш, организмга
жисмоний машқларнинг таъсирини аниқлаш мақсадида тиббий ходим ва педагог (тренерлар) кузатуви.
116. Биринчи бўйин поғонасининг номи ?
Атлант.
117. Ўсмирда умуртқа поғонасини қийшайиши аниқланганда қандай тадбирлар белгиланади ?
Мебелни ўқувчини бўйига мос танлаш, парта ва бошқа жиҳозда тўғри ўтириши, даволаш физкультураси.
118. Юрак-ўпка реанимациясининг асосий усуллари.
Сунъий нафас олиш аппаратига улаш, адреналин, мезатон, кордиаминни юбориш.
119. Қон кетганда биринчи тиббий ёрдам.
Жгутни қўйиш ва стерил дока билан боғлаш.
120. Очиқ суяк синишида ва қон кетишидаги биринчи тиббий ёрдам.
Жгутни қўйиш, синган суякларни иммобилизация қилиш, стерил боғлам билан боғлаш.
121. Совуқ олганда биринчи тиббий ёрдам.
Шикастланган одамни кийими қуруқ иссиқ кийимга алмаштирилади, баданни ишқалаш керак, қайноқ чой ёки бошқа ичимликлар бериш, илитилган алкогол ичимлигини бериш.
122. Оғиздан-оғизга сунъий нафас бериш бир минутда неча мартадан юборилади ?
Бир дақиқада 16-18 маротаба.
123. Спортчиларни овқатланишида қайси рацион фойдали ?
Кунига 4-5 маротаба овқатланиш, 1кг вазнга 65 Ккал энергияни исътемол қилиш.
124. Овқатларни қабул қилишда оралиғи неча соат белгиланган ?
3-4 соат.
125. Мусобақа бошланишидан неча соат олдин овқатланиш мумкин ?
3 соат олдин.
126. Акклиматизация нима ?
Турли иқлим шароитларига мослашиш.
127. Спортчиларни кийими қандай бўлиши лозим ?
Енгил, қулай, тери учун безарар, ҳаво ўтказувчи, нам тортувчи, нам ўтказувчи.
128. Гигиена сўзининг маъноси ?
Ташқи муҳит омилларини одам организмига таъсирини ўрганиб, салбий таъсирларни олдини олиш чораларини ишлаб чиқадиган фан.
129. Эпидемияни тушунчаси ?
Юқумли касалликларни катта ҳудудларда тарқалиши.
130. Спотчиларни уйқу гигиенаси ?
Ҳар куни белгиланган вақтда ётиб, туриш, форточкани очган холда 8 соат ухлаш.
131. Тоблантирувчи умумий муолажалар.
Озиқ-овқатларни кимёвий таркиби, қанақа оқсил, ёғлар, карбосувлар, минераллар.
132. Умумий тоблантирувчи муолажалари.
Очиқ хаводаги уйқу, баданни хўл сочиқ билан артиш, ванна, совуқ сув билн душ қабул қилиш, оёқларни совуқ сувда ювиш, ҳавода тобланиш.
133. Спортчиларни пойафзали қандай бўлиши керак ?
Спортчиларни пойафзали иссиқни кам ўтказадиган бўлиши керак.
134. Иммунитет нима ?
Инсон организмини юқумли касалликларга чидамлилиги.
135. СПИД (ОИТС)да кимкасаллик манбаи ҳисобланади ?
ОИТСга дучор бўлган касаллар ва ВИЧ инфекциясини соғлом ташувчилари.
136. Офтоб урган, иссиқ элитган холатларда биринчи ёрдам.
Ўша жойдан одамни олиб чиқиш, иссиқ кийимни ечиш, танани совуқ сув билан ювиш,
ҳаво ҳаркатини таъминлаш, чой ва кофе бериш.
137. Қон кетишнинг кайси турида жгут ишлатилади ?
Артериялардан қон кетишида.
138. Кўкрак қафасининг тешиб ўтган жароҳатида биринчи ёрдам.
Кўкрак қафасига герметик боғлам қўйилади. Аввал жарохатга 3-4 қават қилиб стерил салфетка ёки бинт, пахта сўнгра ҳаво ўтказмайдиган бир бўлак материал қўйиб қаттиқ боғлаш ерак.
139. Қовурға синишини белгилари ?
Оғриқ, шиш, елка бўғимида харакатнинг бузилиши, нафас олиш ва чиқаришни бузилиши.
140. Оёқ ва қўл ёпиқ синганда биринчи ёрдам.
Елка, тирсак, сон, ошиқ-болдир бўғимларини шиналар боғлаш орқали ҳаракатсизлантириш.
141. Бел умуртқаси синган касални транспортировкаси.
Беморни тахта ва фанера қўйилган санитария замбилида,улар бўлмаса қоринга ётқизиб ташилади.
142. Овқатдан заҳарланишда биринчи ёрдам.
Меъдани (Ошқозонни) ювиш.
143. Ис гази билан заҳарланганда биринчи ёрдам.
Одамни тоза ҳавога олиб чиқиб, кислород бериш.
144. Бош мия очиқ шикастланганда биринчи ёрдам.
Қалпоқча шаклида боғлам (Гипократ қалпоғи) қўйилади.
145. Мускулларда тириш бўлганда биринчи ёрдам.
Жарохатларни олдини олишга қаратилган чоралар кўриш.
146. Қоринни ёпиқ травмасини белгилари ?
Қаттиқ оғриқ, кўнгил айниши, баъзида қайт қилиш.
147. Сон суягини пастки 1/3 қисми синган тақдирда транспорт шинаси қандай қўйилади ?
Чаноқ-сон, тизза, ошиқ-болдир бўғимлари шина ёрдамида ҳаракатсизлантирилади.
148. Калла суяги нечта суяклардан ташкил топган ?
9 суякдан
149. Бош мия қуйидагилардан ташкил топган
Катта яримшарлар ва мия ўзаги
150. Ўпка тўқималарини тузилиши
Йирик, ўрта ва майда бронхлар, бронхиолалар ва альвеолалар дарахтидан ташкил топган
151. Катта қон айланиш доираси
Юракнинг чап қоринчасидан бошланиб аорта ва артериялар орқали барча аъзоларга қон етказади, сўнгра веналар ва ковак веналар орқали қон юракни ўнг бўлмачасига тушади
152. Кичик қон айланиш доираси.
Юракнинг ўнг қоринчасидан ўпка артерияси бошланиб ўпкада капиллярларга бўлинади кейин веналарга
ўтиб, тўртта ўпка веналари орқали қон юракни чап бўлмачасига тушади




  1. Download 66.06 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling