Жисмоний тарбия назарияси
Download 187.78 Kb.
|
1 2
Bog'liqЎҚИТУВЧИНИНГ ШАХСИЙ ВА КАСБ СИФАТИНИ АҲАМИЯТИ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Мавзу: ЎҚИТУВЧИНИНГ ШАХСИЙ ВА КАСБ СИФАТИНИ АҲАМИЯТИ
ЎЗБЕКИСТОН ДАВЛАТ ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ИНСТИТУТИ ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ НАЗАРИЯСИ ВА УСЛУБИЯТИ КАФЕДРАСИ ТАСДИҚЛАЙМАН: Жисмоний тарбия назариясива услубияти кафедраси мудири, профессор ______________Р.С.САЛОМОВ «_____»______________2005 йил КАСБИЙ ТАЪЛИМ ЙЎНАЛИШИ БЎЙИЧА Маъруза матни Мавзу: ЎҚИТУВЧИНИНГ ШАХСИЙ ВА КАСБ СИФАТИНИ АҲАМИЯТИТузувчи: Дауренова С.Р. Тошкент – 2005 Мавзу 1. Ўқитувчининг шахсий ва касб сифатини аҳамияти. Режа:
Ўқитувчининг шахсий ва касб сифати аҳамияти. Педагоглик фаолияти А) Гностик (билиш) маҳорати Б) Конструктивли маҳорат В) коммунакативли маҳорат Г) Ахборотли маҳорат Д) Ташкилотчилик маҳорати Ўқитувчи шахсияти ижтимоий фаоллиги сифати тўғрисида. Методик кўрсатма. Маъруза давомида талабаларга Ўқитувчи касби нима? Шу саволни тўлиқроқ ёритиб бериши. Касб шундай йиғилган тушунчаки, унга инсон мавжудлик манбаи бўлган фаолият тури кириши тўғрисида изоҳ бериш. Ўқитувчи инсондаги бениҳоя бой жисмоний ва интеллектуал имкониятларни очиб бериши керак. Педагогнинг ўз меҳнатига истеъдоди бўлиши кераклиги, яъни айрим фаолиятга бўлган ҳаваси, қобилияти, ушбу меҳнат турига бўлган заруриятлигига изоҳ бериш. Ўзбекистонда жисмоний тарбия ва спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида қарорини ҳамда «Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш Давлат дастури Концепциясини қабул қилиниши, Республикани саккизта Вазирлиги ҳамкорлигида қабул қилинган Ўзбекистон аҳолисини жисмоний тайёргарлиги ва саломатлиги даражасини белгилаб берувчи «Алпомиш» ва «Барчиной» махсус тест-синовларини жорий этиш ҳақидаги қўшма қарори ва уларда белгилаб берилган умумий ўрта таълим мактабларига жамиятнинг қонуний ўсиб бораётган талабини қайси ўқитувчида фуқаролик позицияси таркиб топган бўлса, ким умумий ва касб маданиятини эгаллаган бўлса, кимда ижтимоий фаоллик тарбияланган бўлса, ана шундай ўқитувчи амалга ошира олади. Юқори талабга жавоб бериш учун, талаба мунтазам равишда ўз-ўзини такомиллаштириши, педагоглик касбий меҳнати учун зарур бўлган ҳамма нарсани эгаллаши, у ўзининг хусусий шахсини шакллантириши керак. Инсоннинг кўпгина ҳаётий вазифалардан, яъни маънавий бойлик, шахсият мазмуни меҳнатдан ва унга бўлган муносабатда тўла ва ёрқин ифодаланади. Ўқитувчи, шу жумладан жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги мутахассис (меҳнатининг юксак романтикаси шундан иборатки, бу меҳнат келажакка интилади. Ўқитувчи инсондаги бениҳоя бой жисмоний ва интеллектуал имкониятларни очиб беради: шахсни ҳар томонлама ва гармоник ривожланишига фаол кўмаклашади, жамият аъзоларини актив қилиб шакллантириш каби инсонпарварлик вазифаларини ҳал этади. Ўқитувчи касбининг мазмуни тарбиялаш, билим беришдан иборатдир. Унинг меҳнат самараси фақатгина ўзи таъсир этиш объектига – ўқитувчиларгагина боғлиқ бўлмасдан, балки ўқувчиларни унга бўлган муносабатига ҳам боғлиқ. Ўқитувчи ўзининг шахсий тажрибаси, қобилияти, билимидан қатъий назар, ўз ўқувчиларининг қалби ва онгида чуқур из қолдиради, буни у ҳоҳлайдими, йўқми, бари бир, ўқитувчининг бир қисми унинг тарбиячиларида яшашни давом эттиради. К.К.Платоновнинг концепциясига мувофиқ шаҳс тизимида умумий, махсус ва индивидуал-такрорланмайдиган, ягона хусусиятлар аксини топади ва тўртта кичик тизимдан ташкил топади, улар пирамида шаклида бўлади, унинг асосида биологик сифат этилган, чўққисида эса ижтимоийлиги ётади. Шахснинг умумий хусусиятларига ғоявий, сиёсий, аҳлоқий, хуқуқий, эстетик ва бошқа қарашлар таалуқлидир, булар унинг индивидуал онгини, асосини ташкил қилади. Ўқитувчининг махсус хусусиятига: касб фаолияти ва индивидуал тажрибаси билан боғланган кўникмалар бўлади. Бунда ўқитувчининг ўз предмети бўйича назарий ва услубий тайёргарлиги, спихологик ва педагогик маълумотлиги, шунингдек махсус касб маҳорати ва қобилияти (билиш, конструктв, коммуникатив, информацион, ташкилотчилик таалуқлидир. Ўқитувчи шахсиятининг индивидуал такрорланмас сифатига психологик жараёнларнинг индивидуал фазилатини олий асаб фаолияти учун турининг хусусиятини: педагогик фаолият учун аҳамияти бўлган психожисмоний сифатини киритиш мумкин. Табиийки, санаб ўтилган хусусиятлар одамларда бир хил даражада ривожланмаган. Шунинг учун бўлажак ўқитувчилардан олий ўқув юртларида ўқитиш жараёнида ўқитувчи шахсиятини тавсифлайдиган қобилият, сифат хусусиятларни ривожланишига алоҳида эътибор берилиши лозим. Бунда касб эгаллашда нафақат махсус билим ва маҳорат ва бошқа кўпгина сифатлар таъсир кўрсатиши ҳисобга олиш керак. Педагогик фаолиятининг муваффақияти ташкил топиши учун психик жараёнларнинг аҳамияти ҳам оз эмас. Эпчиллик - танқидий кўз билан қараб билиш, ўзказилган ижодий тасаввур ва хотира, диққатнинг уюшқоқлиги ва кузатувчанлик; Жўшқин сезгирлик ва меҳрибонлик: бошқа кишиларга таъсир кўрсата олиш қобилияти ва хакозолар. Ахир аҳлоқий эстетик ва бошқа сезгилар ривожланмаган кишиларда уларни шакллантириб бўлмайдики, ўқувчилар иродаси тавсифи белгиларига ўзи иродасиз ва иродали кишилар таъсир кўрсата олмайди. Педагоглик касби учун инсоннинг табиий маълумотлари (сифатлари) ҳам муҳимдир. Унинг олий асаб фаолиятининг тури, мижози ва ҳатто ташқи кўринишининг хислатлари масалан, З.Н.Вяткинанинг маълумотига кўара, олий асаб фаолияти туркумини, ўқитувчининг педагоглик фаолиятини индивидуал фаолиятининг услуби белгилайди, бунда унинг касбий имконияти анчагина тўлароқ намоён бўлади. Шахснинг умумий ва касб хусусияти сифатининг тузилиши вертикал бўйича жойлашган бўлади гўёки шахсга бутунлигига сингиб кетгандек, бу эса профессионаллигининг барча муҳим белгиларини назарда тутиш имконини беради. Юқорида биз шахсият тузилишини тўртта кичик тузилишидан иборат эканлигини гапириб ўтган эдик. Буни ўқитувчининг шахсиятига тегишлигини кўриб чиқамиз. Касб педагоглик йўналиши шахснинг педагогик фаолияти етарли даражада – жамиятнинг таълим тарбияга бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида умуминсоний сифатлар ва миллий фазилатларни шакллантиришни илмий асосланган режа – дастурга мувофиқ амалга ошириш, яъни авлодни ҳаётга тайёрлайдиган ижтимоий зарур фаолияти туридир. Педагогик касбга аҳлоқий – этик, маҳорат, билимда, касбий қобилятида ифодаланади ва педагогик фаолиятда болага бўлган муҳаббат ва қизиқиш эҳтиёжини акс эттирадиган психолого-педагогик сергаклик ва кузатувчанлик, педагогик хушмуомалалик, талабчанлик, мақсадга интилишлик, дилкашлик, ўзини тута билиш, ўз-ўзини баҳолаш. Касбий меҳнатга лаёқатлилик ва бошқаларни ўз ичига олади. Касбий – педагоглик йўналишининг энг муҳим шакли мойиллик бўлиб ҳисобланади. У ўзининг ҳаракатини сақламайди, балки фақат психологик ва мунга ўтказишга кўмаклашади. Агар мойиллик мустаҳкамланса ва фаолият сабабларини ҳаммасни енгиш кучига эга бўлса, у педагоглик фаолияти эҳтиёжида бир шаклдан бошқа шаклга айланади. Шахсият эҳтиёжи ва имконияти жамият талабига жавоб берадиган касб-педагогик фаолият унинг ижтимоий моҳиятини тасдиқлайдиган ўзини-ўзи такомиллаштиришнинг харакатлантирувчи воситасини вужудга келтиради. Ўқитувчининг касб-педагогик йўналиши даражаси фаолият мақсадини очиб бериш ёрдами билан тавсифлаш, унинг манфаати ва эҳтиёжини акс эттиради. Мақсаднинг ижтимоий аҳамиятлиги қанчалик юқори бўлса, унинг шаклланиш даражаси ҳам шунчалик юқори бўлади. Касб-педагоглик йўналишининг барқарорлиги ўқитувчининг ўз касби чиниққанлиги ва эҳтиёжинин доимийлиги билан аниқланади. Шахснинг камолотга эришиш жараёни мураккаб бўлиб, кишининг ирсий бирликларидаги дастури (тақдири азал), шахсий шижоати ва ташқи ижтимоий, шу жумладан мақсадга йўналтирилган таълим-тарбия муҳитларининг таъсири остида кечади. Ёшларни ҳаётга тайёрлаш учун ўқитувчи балоғатга етмаганлар дунёқарашини шакллантиришда жамият олдида маъсул ҳисобланадилар. Мақсадга йўналтирилган таълим-тарбия шахс ривожланишида ҳал қилувч аҳамиятга эга. Масалан: шахснинг умумий фазилатлари: А. Ёқимлилик, жозибадорлик – инсонни биринчи кўришдаёқ кўзга ташланадиган жозибалик, дилбар, ўзига хослиги. Аҳлоқий хислатлари: А. Одамийлик – чин инсонга хос фазилат бўлиб, бу ақл – заковот мевасидир. Б. Болажонлик – миллатимизга хос, мос хислат, кўп болалилик. Шахснинг заковотлилик ъхислатлари. А. Зеҳнлилик, зийраклик – шахснинг табиат ҳодисалари, қонунитяларига, жамият иқтисодий жараёнларига оид қонуниятларни умумлаштира олиши ва ундан кракли жойда самарали фойдаланиш кўникмалари. Б. Чуқур билимдонлик, савиялилик – савиялилик фақат билимдонликкина эмас, балки универсалликни, ҳозиржавобликни билдиради. В. Одатдан ташқари фикрлаш – шахс иқтидорининг мезони, ўзига хослиги, бошқалардан фарқли ўлароқ янгича фикрлаш кўникмасидир. Эҳтиросли хислатлар: А. Ишонувчанлик – шахснинг ижобий хислатларидан бири, бошқаларга ишониши. Б. Озодалик, нозик табиатлилик – инсон эҳтирослилик хислатларининг энг нафиси, гард юқтирмаслик хиси ҳисобланади. Қаерда бўлмасин инсон ўзини озода тутса, шунга руҳи пок, фикри – зикри яхши бўлади. Шахсий хислатларни шакллантириш ўқув-тарбия ишларининг асосий вазифаси ҳисобланади. Ўқитувчининг шиддатли ишлаши уни ўз касби ва ижтимоий мажбуриятларни фаол бажарганлигида намоён бўлади. Касб йўналишнинг таъсирчанлигини ўқитувчининг амалий ишлари, тарбиявий ишларнинг натижалари бўйича аниқланади. Ўқитувчи шахсиятининг бош мия пўстлоғининг таг ости тузилиши иккинчисини белгилаб берувчи хусусияти, касб ва махсус тайёргарлиги ҳамда омилкорлиги бўлиб ҳисобланади. Педагоглик фаолияти ўзининг махсус тузилига эга, унинг таркибига улкан миқдордаги педагоглик фаолият, нисбатан унчалик кўп бўлмаган асосий маҳорат рўйхатини шакллантирувчи ҳаракатлар киради. Уларга билиш (гностик), конструктив, коммуникатив, ташкилотчилик қобилиятлари таалуқлидир. Ўқитувчининг билиш (гностик маҳорати) бола психикасини, унинг психик ҳолатини чуқур тушуниш учун зарурдир. Уларга дарслар ва тарбиявий тадбирлар учун зарур бўлган ахборотларни ажратиб олиши, ўз ҳаракатини назорат қилиш, уларни такомиллаштириш, психо-педагогик билимлардан фойдаланиш, тўпланган педагогик тажриба ва бошқалар киради. Бу маҳоратларни шакллантиришнинг зарур шарти етарли даражада таркиб топган идрок, диққат, тафаккур, тасаввур, хотира кабилар ривожланган бўлиши керак. Бу, яъни билиш маҳорати ўқитувчи меҳнатининг касбий умуминтеллектуал асосини барпо этади. Конструктивли маҳорати тахминий вазифани бажаради, улар ўқитувчининг ам алий харакатидан ўзиб кетгандек бўлади. Машғулотларнинг композицион тузилиш шундай усулларини белгилайдик, улар ўқувчиларда интеллектуал, эмоционал ва амалий қизиқиш уйғотадиган бўлади. Улар тарбиявий ишларни режалаштириш жамоанинг ривожланишида келажак йўналишлар тизими ва айрим пахсни мақсадга мувофиқ ёши ва психо-жисмоний хусусиятидан келиб чиқиб, жамоа шароитида индивидуал тарбия дастурини амалга ошириш билан боғланган. Коммуникативли маҳорат ўқувчилар, ота-оналар, ўқитувчилар, жамоатчилик вакиллари билан педагогик мақсадга мувофиқ муносабатлар ўрнатилишда, жамоалар ўртасидаги муносабатларини тартибга солишда, ўқувчиларни ўзига мойил қила олишни уддалашида, улар билан мулоқотда бўлишнинг керакли шаклларини топа олишда, педагогик таъсир кўрсатишнинг натижаларини олдиндан кўра билишда намоён бўлади. Ахборотли маҳорат баъзан фақат алоқа воситаси қаралади, маҳорат сифатида қараш шу билан асосланадики, яъни коммунистив маҳорат фақатгина ўқув-тарбия жараёнининг самарадорлигини ошириш шартидир, ахборот бериш маҳорати эса нафақат таълим ва тарбиянинг самарадорлигини оширади, балки шу билан бирга таълим ва тарбиянинг зарурий атрибути ҳамдир. Ахборот бериш маҳоратнинг ривожланиши овозни тўғри бошқариш, ифодали ва эмоционал нутқ маданияти бурро гапиришни ишлаб чиқиш учун катта аҳамиятга эга. Ташкилотчилик маҳорати: Ўқитувчи ўқувчиларни турлича фаолият турларига ўрганиш, ўз-ўзини ўстириш касби хислатларини уйғота олиш қобилияти билан аниқланади, жамоа ҳар бир шахсга тарбиявий таъсир кўрсатишнинг қуроли бўлиб қолишига эришмоғи керак. Талабалар ўқитувчи меҳнатининг кўп режали ижтимоий маъсуллигини касбга керакли эгаллаши учун самарали шароит яратишни очиқ-ойдин англаб олишлари керак. Ўқитувчи шахсиятининг учинчи (юқоридан) тузилишнинг бир қисмида руҳий сифатлар мажмуасини белгилайдиган (билиш, ҳиссиёт, идрок этиш кабилар бўлади, улар хусусий педагогик қобилиятини вужудга келтиради. Шахснинг бу индивидуал, барқарор хусусияти, объектга нисбатан, педагогик меҳнат шароити, воситаларини ўзига хос сезгирлик нисбатан енгил ва чуқур кириб бориши рўй бериши, педагогик таъсир билан эгаллайдиган бўлади. Ўқитувчи шахсияти ижтимоий фаоллиги, шаклланишнинг аҳамиятини таъкидлаб, бу фаоллик сифатини ривожлантириш имконини таъминлайдиган, уларнинг ифодаланиш даражаси кўрсаткичларни, шунингдек бу сифатларни шакллантирувчи фаолият турларини кўрсатиб ўтилади. 1. Ижтимоий фаолликни ривожлантириш имкониятини белгиловчи шахс сифати. Ижтимоий сифатлар: дунёқараши, аҳлоқийлиги, юқори маълумотлилиги (умумий ва касбий тайёргарлиги даражаси), маданияти (меҳнат, муомала, феъл-атвори, умумий эрудиция маданияти ва ҳакозолар), интизомлилиги ташкилотчилиги. Психологик сифатлар. Ривожланган интеллект (тушунчаларни уддалай олиш ҳаракати, ҳодисалар моҳиятини оча олиш), қобилият (умумий ва махсус), ҳиссиёт (аҳлоқий ва эстетик ҳиссиётлар динамикаси, устун кайфият), фаолликни рағбатлантирувчи ирода фармонлари (мақсадни танлаш, ҳаракат далиллари, воситалар, қабул қилинган қарорлар). Биринчи галда ижтимоий талабни қондиришга йўналтирилган манфаатларнинг оқилона эҳтиёжлари. Коммуникативли маҳорат. Бир-бирини тушунишни ўрната олиш маҳорати ва ғоялар, билимлар ўзаро алмашиш. Жисмоний сифатлар: Мустаҳкам соғлиқ ва жисмоний такомиллашув, юқори даражадаги меҳнатга лаёқатлилик. Кўрсатиб ўтилган сифатлар ўртасида маълум муҳим ўхшашликлар мавжуд. Ижтимоий сифат йўналишнинг аҳамияти асосида ётади, ижтимоий фаолликнинг мазмунини белгилайди. Психологик сифат: Уларнинг тузилиши, фаолликнинг йўналиши ва тавсифини белгилайди, унинг ҳар хил компонентларини бирлаштиради. Жисмоний сифат шахснинг мослашиш имкониятини кучайтиради ва шу асосда унинг ижтимоий иш коэффициентини ўстиради. 2. Ижтимоий фаоллик сифатининг ифодаланиши бўйича кўрсаткичлар; интенсивлик, таранглашиш. 3.Ижтимоий фаоллик кўринадиган ва шаклланадиган фаолият турлари: педагогик билиш, сиёсий, аҳлоқий-ҳуқуқий, бадиий-эстетик коммуникатив, жисмоний-спорт фаолиятнинг ҳар бир турида ижтимоий фаолликнинг маълум тури мувофиқ келади. Ўқитувчи шахси қараб чиқилаётганда унинг умумий ўзаро алоқадор бўлган педагогик, жисмоний маданиятига алоҳида тўхтаб ўтиш керак. Педагогик фаолиятнинг самарадорлиги ва сифатини ошириш ўқитувчининг умумий маданияти писанда қилади. Бу ерга И.Каримовнинг маданият тўғрисидаги талқинини киритиш керак. Маданият инсонларнинг ҳаёти ва фаолият соҳасига кириб боради, уларни рационал меҳнат қобилияти ва ижтимоий тажрибани эгаллашнинг муҳим воситаси бўлиб ҳисобланади. Ўқитувчининг шахси, кўпгина ижтимоий аҳамиятли белгилар билан тавсифланади, улардан бири – унинг умумий маданиятидир. Шахснинг маданияти. Бу унинг эҳтиёжлар, ижтимоий сифатлар фаолияти ва феъл-атвори тузилишида ифодаланадиган ривожланиш даражасидир. У инсоннинг ҳаёти ва фаолиятини ташкил этишнинг шакллари ва турларида ифодаланган қобилиятлар ва ижодий куч ривожланишнинг маълум даражасини акс эттиради. Маданият ўзида билимларда, маҳоратларда, тажрибаларда, дунёқараш, аҳлоқий, эстетик жисмоний ривожланиш даражаларида амалга ошириладиган фаолият натижалари кўрсаткичларини қамраб оради. Агар фаолият маданиятида инсон кучи моҳият учта асосий шакллари ажратиб кўрсатилса: маданият яратувчи, ҳақиқфий маданиятни ўзлаштириш бўйича ва уларни ўқитувчилик фаолияти билан биргаликда олиб боришга ҳаракат қилинса, у ҳолда уларнинг ҳаммаси уларда аниқ ифодаланганини кўриш мумкн. Ўқитувчининг маданият яратувчилик фаолияти ўқитувчилар шахсиятини шакллантиришга йўналтирилган. Тарбия кучининг етакчиси сифатида ўқитувчи тўплаган маданий бойликларнинг ўзлаштирмасдан уларни тасаввур қилиб бўлмайди. Ўқитувчи ўзлаштирган маданиятнинг шахсан намоён бўлиши унинг касб фаолиятида, феъл-атворида, ҳулқда, муомаласида, кундалик ҳаётида ифодаланганлигида акс этади. Шундай қилиб, ўқитувчи шахсининг маданиятида умумий маданиятнинг барча тузилиш усуллари намоён бўлади, маданий ривожланиш даражаси, бу даражага эришиш усуллари, эршилган маданий даражанинг педагогик фаолиятда амалга оширилади. Олий ўқув юртида ўқитувчини тайёрлаш жараёни уни умумий маданият билан биргаликда ривожланишига йўналтирилган (у ўз ичига сиёсий, илмий, педагогик, аҳлоқ, эстетик, жисмоний)ва мувофиқ келадиган билим, эътиқод, кўникма, маҳорат, ижодий қобилият. ЎЗБЕКИСТОН ДАВЛАТ ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ИНСТИТУТИ ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ НАЗАРИЯСИ ВА УСЛУБИЯТИ КАФЕДРАСИ ТАСДИҚЛАЙМАН: Жисмоний тарбия назарияси ва услубияти кафедраси мудири, профессор ______________Р.С.САЛОМОВ «_____»______________2005 йил КАСБИЙ ТАЪЛИМ ЙЎНАЛИШИ БЎЙИЧА Маъруза матни Download 187.78 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling