Жисмоний ва юридик шахслардан олинадиган солиқ турларини гурухлаш Режа: 1


Download 146.5 Kb.
bet6/7
Sana18.02.2023
Hajmi146.5 Kb.
#1210479
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Qalandarov Javlonbek 713-20

Қуйидаги юридик шахслар ер солиғидан озод қилинадилар:
а) маданият, таълим, соғлиқни сақлаш, меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш муассасалари, қайси идорага бўйсунишидан қатъи назар, улар зиммасига юкланган вазифаларни амалга ошириш учун ажратилган ер участкалари учун.
Уларга қуйидагилар киради:
1) маданият ва санъат муассасалари (кутубхоналар, музейлар, кўргазмалар, клуб муассасалари, мактабгача тарбия муассасалари, маданият ва истироҳат боғлари, ботаника боғлари ва ҳайвонот боғлари, телевидение ва радиоэшиттириш таҳририятлари, театрлар, кинотеатрлар, концерт ташкилотлари ва жамоалари, цирклар, киностудиялар ва овоз ёзиш студиялари, ва бошқалар);
2) маориф муассасалари (олий ва ўрта махсус маълумотли кадрлар тайёрлаш, олий маълумотли кадрлар тайёрлаш, ўрта махсус маълумотли кадрлар тайёрлаш, ишчилар ва бошқа ходимларни тайёрлаш ва малакасини ошириш, умумий таълим болалар мактаблари, мактабгача тарбия, ота-оналар қаровсиз қолган болаларни тарбиялаш муассасалари);
3) соғлиқни сақлаш муассасалари (касалхона муассасалари, диспансерлар, амбулатория-поликлиника муассасалари, тез ва шошилинч тиббий ёрдам ҳамда қон қуйиш муассасалари, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш муассасалари, санаторий-курорт муассасалари, санитария-профилактика муассасалари, санитария-эпидемиология муассасалари, санитария маорифи муассасалари, суд-тиббий экспертиза муассасалари);
4) меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш муассасалари (врачлик-меҳнат экспертиза комиссиялари, қариялар ва ногиронлар учун интернет уйлар).
б) деҳқон хўжаликлари - давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан икки йил муддатга;
в) ногиронларнинг жамоат бирлашмалари, "Нуроний" жамғармаси ва "Ўзбекистон чернобилчилари" уюшмаси мулкида бўлган, ишловчилари умумий сонининг камида эллик фоизини ногиронлар ташкил қилган юридик шахслар, савдо, воситачилик, таъминот-сотиш ва тайёрлов фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахслар бундан мустасно.
Ходимларнинг умумий сонига корхона штатида бўлган, шу жумладан ўриндошлик бўйича ишловчилар, шунингдек корхона штатида бўлмаган (пудрат шартномаси ва фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги бошқа шартномалар бўйича ишларни бажарадиган) ходимлар киритилади.
Ер солиғи юридик шахслар томонидан ҳар йили 1 январгача бўлган ҳолатга қараб мустақил ҳисоблаб чиқарилади ва солиқ бўйича ҳисоб-китоблар ер участкаси жойлашган ҳудуддаги давлат солиқ органига жорий йилнинг 15 февралигача қишлоқ хўжалиги аҳамиятига эга бўлмаган ҳамда қишлоқ хўжалиги аҳамиятига молик ерлар учун белгиланган шакллар (8-илова) бўйича тақдим этилади.
Бўшатиб олинаётган маблағлардан муайян мақсадлар учун фойдаланиш шарти билан имтиёзлар олган юридик шахслар солиқ тўловчилар учун белгиланган шакл бўйича ва муддатларда ер солиғи ҳисоб-китобини тақдим этадилар.
Юридик шахс ҳисобланган деҳқон хўжаликлари ҳисоблаб ёзилган ер солиғи умумий суммасининг 95%ини бюджетга, 5%ини эса Деҳқон ва фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш жамғармасига тўлайдилар. Ҳисоб-китобларда Жамғармага тўланадиган сумма алоҳида сатрда акс эттирилади.
Ер солиғини ҳисоблаб чиқариш ер участкаси ҳақиқатда эгаллаган майдондан келиб чиқиб амалга оширилади.
Ер участкаларининг умумий майдонлари тўғрисидаги маълумотлар ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқлайдиган ҳужжатлар ёки ерларни инвентаризациялаш далолатномалари бўйича қабул қилинади.
Йил давомида юридик шахсларда ер участкаларига мулк ҳуқуқи, ерга эгалик қилиш ҳуқуқи, ердан фойдаланиш ҳуқуқи вужудга келган (бекор бўлган) тақдирда, шунингдек улар фойдаланаётган ер майдони кенгайган (камайган) ёки ер солиғи бўйича имтиёз ҳуқуқлари тўхтатиб қўйилган (пайдо бўлган) ҳолларда улар ер участкаси ажратилган (олиб қўйилган) ёки имтиёзлар тўхтатилган (пайдо бўлган) кундан эътиборан бир ойдан кечиктирмай давлат солиқ органларига ер солиғи бўйича ҳисоб-китобларни тақдим этишлари шарт.
Ҳисобот йили давомида ер мулклари таркибида ўзгаришлар юз берган юридик шахслар давлат солиқ органларига ер солиғи тўланадиган ҳисобот йилининг 1 ноябрига қадар ер солиғининг аниқлаштирилган ҳисоб-китобини тақдим этадилар.
Агар алоҳида бино бир неча юридик шахснинг балансида бўлса, ер солиғини ҳар бир юридик шахс алоҳида, эгаллаган ишлаб чиқариш хоналарига мутаносиб равишда тўлайди.
Кўп қаватли турар жойларнинг бир қисмини эгаллаган юридик шахслар ер солиғини турар жой эгаллаган умумий майдондан ва мазкур юридик шахс томонидан фойдаланиладиган ишлаб чиқариш хоналарининг ҳиссасидан келиб чиқиб ҳисоблаб чиқарадилар.
Юридик шахслар (қишлоқ хўжалиги корхоналаридан ташқари) солиқни ҳар чоракда, чорак иккинчи ойининг 15-кунига қадар тенг улушлар билан тўлайдилар (15 феврал, 15 май, 15 август, 15 ноябр).
Агар юридик шахс ер участкасини ҳисобот чораги учун тўлаш муддати тугаганидан кейин олган бўлса, ушбу давр учун солиқни тўлаш муддати бўлиб кейинги чорак учун солиқ тўлаш муддати ҳисобланади.
Йил давомида ажратилган ер участкалари учун солиқ ер участкаси ажратилган ойдан кейинги ойдан бошлаб тўланади. (Масалан, ваколатли ҳокимият органининг 15 августдаги қарори билан корхонага ер ажратилса, у ер солиғини 1 сентябрдан бошлаб тўлайди).
Юридик шахсларга ер солиғи бўйича имтиёз белгиланса, улар ушбу ҳуқуқ пайдо бўлган ойдан бошлаб солиқ тўлашни тўхтатадилар. Ер солиғи бўйича имтиёз ҳуқуқи тўхтатилган тақдирда улар ер солиғини ушбу ҳуқуқ тўхтатилган ойдан кейинги ойдан бошлаб тўлайдилар.
Солиқ тўловчи томонидан ортиқча солиқ суммалари тўланган тақдирда, агар бошқа солиқлар ва йиғимлар бўйича қарз мавжуд бўлмаса, ушбу суммалар солиқ тўловчига ўттиз кун ичида унинг ёзма аризаси бўйича қайтарилади ёки бўлғуси тўловлар ҳисобига қайд этилади.
Ер солиғи, солиқ тўловчининг жойлашган еридан қатъи назар, ҳудудида ер участкаси жойлашган туман ёки шаҳарнинг маҳаллий бюджетига тўланади. Агар ер участкаси ҳам туман, ҳам шаҳар ҳудудида жойлашган бўлса, солиқ худди шу тартибда тўланади.
Юридик шахсларнинг бюджет билан ер солиғи бўйича ҳисоб-китоблари бухгалтерия ҳисоби бюджетга тўловлар бўйича қарзларни ҳисобга олиш ҳисобварағида юритилади.



Download 146.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling