Институт Кенгаши қарори
|
Бажарилган ишлар ва аниқланган камчиликлар
|
ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИК МАҲСУЛОТЛАРИНИ САҚЛАШ ВА ДАСТЛАБКИ ИШЛАШ ТЕХНОЛОГИЯСИ КАФЕДРАСИДА БАЖАРИЛИШИ
| |
ИК № 1, 30.08.2022й
| |
2. Янги 2022-2023 ўқув йилига тайёргарлик ҳақида
| |
1. Фанларнинг ишчи ўқув дастурларини қайта кўриб чиқиш, қўшимча ва тўлдиришлар киритиш ва белгиланган тартибда тасдиқдан ўтказиш ишлари 2022 йил 31-августгача якунлансин (масъуллар: факультет деканлари ва кафедра мудирлари)
|
Жами бакалавриатуранинг 24 та, магистратура мутахассислигидан 9 та фанлардан ишчи дастур ва силлабуслар тузилган ва 2022 йил 26 августида кафедра йиғилишининг 1-сонли йиғилишида (5-масала) тасдиқланган.
|
2. Фанлардан электрон ўқув-услубий ва илмий-ахборот мажмуалар яратиш ва уларни институт АРМ фондига топшириш ишлари 2022 йил 15-сентябргача якунлансин (масъуллар: факультет деканлари ва кафедра мудирлари)
|
Кафедрада мавжуд 24 та фандан 16 тасидан ЭЎУМ ишлаб чиқилиб, АРМ га топширилганлиги аниқланди ва 8 тасидан АРМ маълумотномаси мавжуд эмас. Кафедра йиғилишининг 26.08.2022 йилдаги 1-сонли йиғилишида (3-масала) муҳокама қилинган.
|
3. Талабалар мустақил таълим олишлари учун институтнинг таълим платформаларига фанларни сифатли жойлаштириш ишларини якунлаш. Муддат 2022 йил 15-сентябрь (масъуллар: факультет деканлари ва кафедра мудирлари)
|
51 фандан (такрорланиш ҳисобига) 4 та фан мавзулари киритилмаган (бажарилиши 92,1%), шунингдек, тўлиқ ёки кам маълумот (ресурс)лар киритилмаган фанлар 18 тани ташкил этади (бажарилиши 64,7%, 25.03.2023 йил ҳолати)
|