Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш, назорат ва мониторинг бўлими бошлиғи т ф. д., проф. Ахмедов А. Н


Институт хотин-қизлар кенгашининг иш фаолияти ва келгуси вазифалар тўғрисида


Download 0.59 Mb.
bet10/32
Sana17.06.2023
Hajmi0.59 Mb.
#1545597
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   32
Bog'liq
Кенгашга доклад март 2023 А Ахмедов — 2 вариант

3. Институт хотин-қизлар кенгашининг иш фаолияти ва келгуси вазифалар тўғрисида

2.Ёшлар билан ишлаш бўйича декан муовинлари, кафедра мудирлари, тюторлар, институт психологига:
Академик гуруҳларда маънавий-маърифий, ахлоқий ва тарбиявий ишларни янада кучайтириш мақсадида талаба-қизлар билан ишлашга алоҳида эътибор қаратиш кераклиги белгилансин. (Муддат: доимий)

Талаба қизлар иштирокида Зулфияхоним таваллудига бағишлаб “Зулфияхоним қизлари даврасида” номли факультет бўйича тадбир ташкил этилиб, унда 7 нафар талаба, институт миқёсида эса бир нафар талаба иштирок этган. Шунингдек қизлар иштирокида Заковат интеллектуал ўйини ташкил этилган.

3. Маънавият ва маърифат бўлими, Хотин-қизлар маслаҳат Кенгаши раиси, Тюторлар Кенгаши, факультет деканлари, тюторлар, институт психологи, педагог-тарбиячига:
- Институтда маънавий-маърифий муҳитни соғломлаштириш, хотин-қизларга нисбатан тегажоғлик (харассмент), тазйиқ ва зўравонлик олдини олишга қаратилган ишлар кучайтирилсин. (Муддат: доимий)

2023 йил 24 мартда 1-ТТЖ да Соғлом турмуш тарзи мавзусида тадбир ташкил этилган унда 70 нафарга яқин қизлар иштирок этишган. Факультет хотин-қизларига нисбатан тегажоғлик (харассмент), тазйиқ ва зўравонлик ҳолатлари кузатилмаган. Бу бўйича институт профилактика инспектори А.Каттамов ҳамда институт психологи Б.Калоновалар иштирокида феврал ойида тадбир ўтказилган, жами тадбирлар сони 21 тани ташкил этади.

ИК № 7, 30.01.2023 й
1.2021-2022 ўқув йилида институтда олиб борилган ўқув ишлари якуни ва келгуси режалар тўғрисида

1. Факультет деканлари, сиртқи ва магистратура бўлими бошлиқларига, кафедра мудирлари ва тюторларга:
- факультетлардаги академик гуруҳлар кесимида талабаларнинг ўқув машғулотларига қатнашиш ҳолати бўйича мониторинг олиб бориш (муддати: доимий);

Факультетнинг уч нафар диспетчерлари томонидан ўқув машғулотларида давоматлар олиниб борилган ва факультет деканига тақдим этилган. 40 соатдан ортиқ дарсларга сабабсиз қатнашмаган талабаларга нисбатан факультет деканининг 20.10.2022 йил 31/Ф фармойиши билан 54 нафарига, институт ректорининг 25.10.2022 йилдаги 1351/Т сонли буйруғи билан 34 нафарига хайфсан берилган. Талабаларнинг дарсларга қатнашиш давомати таҳлили факультет кенгашининг баёномаларида акс эттирилмаган. Бу ҳолат котиба Г.Эшдавлатова томонидан тўғирланди (27.03.21023).

- ўзлаштиришдан орқада қолаётган ва давомати паст талабалар билан тизимли ишлашни ташкил этиш (масъуллар: кафедра мудирлари, тюторлар, муддати: 2022-2023 ўқув йили давомида);

Ўзлаштиришда орқада қолаётган 57 нафар талаба факультет деканига кредитни тўлаш бўйича ариза билан мурожаат қилган, улардан 22 нафари кредит суммасини тўлаган ва улар фанларни ўзлаштиришган.

- талабаларнинг жорий ва оралиқ назоратлардан ўзлаштиришлари мониторингини доимий олиб бориш ва танқидий таҳлил қилиш, натижаларини ҳар ойда факультет Кенгаши йиғилишларида муҳокама қилиб бориш ишлари амалга оширилсин (масъуллар: факультет деканлари, тюторлар, муддати: ўқув йили давомида);

Талабаларнинг ўзлаштириш масалалари таҳлили факультет кенгашининг баёномаларида акс эттирилмаган. Бу ҳолат котиба Г.Эшдавлатова томонидан тўғирланди (27.03.21023).

2. Маркетинг ва талабалар амалиёти бўлими томонидан мутахассис тайёрловчи кафедра (битирувчиси мавжуд) мудирлари билан биргаликда:
- Мураббийлик соати дарсларида бириктирилган гуруҳ мураббийлари томонидан битирувчи курс талабаларига Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали бўлган VACANCY.ARGOS.UZ да резюмелари билан рўйхатдан ўтишлари бўйича консультациялар берилиши таъминлансин (масъуллар: Мураббийлар, муддати: 2023 йил, 30-мартгача).

Факултетда 260 нафар 4-курс талабалари таҳсил олишади, Гуруҳ мураббийлари ҳамда гуруҳлар сони 11 тани ташкил этади. Ҳафтанинг сешанба ва жума кунлари Мураббийлик ва ахборот соатлари ўтказилади. Жорий йил январ ойида ЎИП Р.Эшонкулов раҳбарлигида Аргос ташкилоти ходимлари ва факультетнинг 112 нафар битирувчи курс талабалари иштирокида VACANCY.ARGOS.UZ да резюмелари билан рўйхатдан ўтишлари бўйича консультация ташкил этилган.


Download 0.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling