Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш, назорат ва мониторинг бўлими бошлиғи т ф. д., проф. Ахмедов А. Н


Download 0.59 Mb.
bet9/32
Sana17.06.2023
Hajmi0.59 Mb.
#1545597
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   32
Bog'liq
Кенгашга доклад март 2023 А Ахмедов — 2 вариант

ИК№2 29.09.2022й

1. Президент Фармонлари ва Қарорлари, Вазирлар Маҳкамаси Қарорлари, ОЎМТВ Ҳайъати қарорлари ва буйруқлари, институт ректори буйруқларининг жойларда бажарилиши тўғрисида

1. Соҳа проректорлари, бўлим бошлиқлари, факультет деканлари ва кафедра мудирларига:
- Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси қарор ва фармойишлари, ОЎМТВ Ҳайъат қарорлари, буйруқлари, институт ректорининг буйруқларида белгиланган топшириқлар ижросини кўрсатилган муддатларда бажариш ҳамда барча факультет, кафедра профессор-ўқитувчилари ва талабалар эътиборига етказиш вазифаси юклатилсин (муддати: ўқув йили давомида)

Барча маълумотлар яъни баённомалардан кўчирмалар Ж ва ЮШМБИН ва М бўлимига ўз вақтида топширилган ва маълумотлар билан факультет Кенгаши аъзолари таништирилган, (№2.28.09.2022й, №3.21.10.2022 йил, №4.25.11.2022 йил, 7.24.02.2023 йил, айрим баённомаларнинг асл варианти ўрганилганда буйруқ билан таништирилганлиги ҳақида маълумотлар мавжуд эмаслиги, лекин кўчирмаларда мавжудлиги аниқланди). Бу ҳолат котиба Г.Эшдавлатова томонидан тўғирланди (27.03.21023).

ИК № 4, 30.11.2022й

2. Ҳуқуқбузарлик, жиноятчилик ва гиёҳвандликка қарши курашиш бўйича институтда олиб борилган ишлар тўғрисида

3. Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи У.Тошниязов, Иқтидорли талабаларнинг илмий тадқиқот фаолиятини ташкил этиш бўлими бошлиғи З.Хуррамов, институт хотин-қизлар маслаҳат кенгаши раиси Ю.Рахмонова факультет деканлари ва барча тюторлар зиммаларига:
- талаба-ёшларнинг эркин фикрлашга ундайдиган, ўзларининг ҳаётий қарашларига эга бўлишига хизмат қиладиган ҳамда уларнинг иқтидори ва истеъдодларини намоён қилишга қаратилган тадбирлар сифатини ошириш;

Ўқув йили давомида факультетда талаба-ёшларнинг эркин фикрлашга ундайдиган, ўзларининг ҳаётий қарашларига эга бўлишига хизмат қиладиган ҳамда уларнинг иқтидори ва истеъдодларини намоён қилишга қаратилган 64 та тадбир ўтказилган.

- ёшларда соғлом турмуш тарзи шаклланишига кўмаклашиш, уларнинг ёт ғоялар таъсирига тушиб қолмаслигига ҳамда талаба-қизлар билан ишлашга алоҳида эътибор қаратиш;

Ушбу масала бўйича ойига факультетда мунтазам 2 та 3 та тадбирлар ўтказилган ва баённомалар расмийлаштирилган. Тадбирларда Вилоят соғломлаштириш маркази, 6-сонли оилавий поликлиника, скрининг марказлари ходимлари иштирокида тадбирлар ташкил этилган, Жумладан жорий йилнинг 24 март, феврал ойининг санасида ва бошқалар. Талабалар ёт ғоялар таъсирига тушиб қолмаслиги бўйича институт профилактика инспектори А.Каттамов, Вилоят ва шаҳар ИИБ ходимлари билан ҳафтада бир ва икки марта тадбирлар ўтказилган ва булар ҳисоботда акс этган. Талаба-қизлар билан ишлаш бўйича институт хотин қизлар қўмитаси раиси Ю.Рахмонова, факультет декани маслаҳатчиси С.Сиддиқовалар томонидан 21 та тадбир ўтказилган ва ҳисоботлар расмийлаштирилган.

- талабалар турар жойларида ва ижарада яшовчи талабалар билан олиб борилаётган ишларни кучайтириш, уларнинг яшаш шароитларини доимий ўрганиб бориш ва зарур ҳолатларда тегишли чоралар кўриш юзасидан раҳбариятга таклифлар бериш (муддати: доимий);

Факультет бўйича 144 нафар талаба 1 ҳамда 5-ТТЖ ларида, ижарада эса 174 нафар истиқомат қилмоқда. Қизил ҳудудда яшовчилар мавжуд эмас. Сариқ ҳудуд бўйича 52 нафар, яшил ҳудуд бўйича эса 122 яшовчи талабалар мавжуд. Ҳудудларда яшовчи талабалар бўйича раҳбариятга таклиф берилиши натижасида, қизил ва сариқ ҳудудлардаги 7 нафар талабалар институт ТТЖ га, 10 нафари ижара хонадонларига ўтказилган.

- талабаларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида илмий, ижодий ва фан тўгараклари ҳамда спорт секциялари фаолияти самарадорлигини ошириш, дарсдан бўш вақтида ишлаш истаги бўлган талаба-ёшларни ишга жойлашишига кўмаклашиш; (муддати: доимий)

2022 йил сентябр-2023 йил март ойларида 127 та тадбир ўтказилган. Жумладан, спортнинг футбол тури бўйича декан кубоги (2022 йил октябр-ноябр ойлари) ўтказилган унда 272 нафар талаба иштирок этган, Ректор кубогида эса волейбол бўйича факультет қизлари 1-ўринни эгаллаган (2023 йил феврал ойи). ҚВЗ да 15 нафар талаба иштирок этмоқда. Институтнинг Ниҳол театрида 7 нафар талаба фаолият олиб бормоқда. Заковат интеллектуал ўйини факультет миқёсида ўтказилиб, саралаш босқичларида 1 курслардан 86 нафари иштирок этган.


Download 0.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling