Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш, назорат ва мониторинг бўлими бошлиғи т ф. д., проф. Ахмедов А. Н


Институтда илм-фан ва инновацияларни ривожлантириш бўйича амалга оширилган ишлар ва келгуси вазифалар тўғрисида


Download 0.59 Mb.
bet24/32
Sana17.06.2023
Hajmi0.59 Mb.
#1545597
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   32
Bog'liq
Кенгашга доклад март 2023 А Ахмедов — 2 вариант

2. Институтда илм-фан ва инновацияларни ривожлантириш бўйича амалга оширилган ишлар ва келгуси вазифалар тўғрисида

1. Институтда профессор-ўқитувчилар илмий салоҳиятини ошириш, илмий-инновацион фаолиятни ривожлантириш, ёшларни илм-фанга кенг жалб қилиш мақсадида қуйидагиларни амалга ошириш белгилансин: - кафедрага ишлаб чиқариш корхоналари ва ташкилотларда фаолият кўрсатаётган илмий даражали ходимларни жалб этиш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва бажарилишини таъминлаш (масъул: кафедра мудирлари, муддати: 1-ноябргача);

Чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган, 1 нафар мутахассис: Шўртангаз нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармаси бўлим бошлиғи С.Сафаров 0,25 ставка катта ўқитувчи лавозимига ишга қабул қилинган

- давлат буюртмалари бўйича бажариладиган фундаментал, амалий ва инновацион ҳамда стартап лойиҳалар танловларида ҳудудий ва ишлаб чиқаришнинг илмий технологик муаммоларини ҳал этишга йўналтирилган лойиҳалар билан фаол иштирок этиш (масъул: каф.мудирлари, Илмий-тадқиқот марказлари раҳбарлари, муддати: 2022 йил 30-декабргача);

Давлат буюртмалари бўйича бажариладиган фундаментал, амалий ва инновацион ишлар бўйича лойиҳалар тақдим этилмаган
Стартап лойиҳалар танловларида кафедра доценти Ф.Нормаматов “Хлорсиз калийли ўғитлар ишлаб чиқариш технологияси” номли ишланмаси билан 2023 йил январ ойида иштирок этган.

кафедра мудирларига ишлаб чиқариш корхоналарининг илмий муаммоларининг ечимига қаратилган илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш (зарур ҳолларда республикамиз нуфузли ОТМлари етакчи олимларини жалб этган ҳолда) бўйича реал хўжалик шартномалари тузиш ва амалга ошириш (муддати: 2022 йил 1-ноябргача);

Кафедрада ишлаб чиқариш корхонаси ҳамда фермер хўжалиги (Шўртангаз кимё мажмуаси, Гулшода Тонгматовна ф/х) билан 88 млн. сўмлик шартномалар тузилган. Институт ректорининг буйруғи билан 16 нафар ПЎ дан иборат ВИИГ тузилган. Институт ҳисоб рақамига (30.12.22, 29.12.22) да 15,750 млн.сўм туширилган.

- профессор-ўқитувчилар ва тадқиқотчиларнинг нашрий фаоллигини ошириш, ҳар бир кафедра салоҳиятини эътиборга олиб, режа асосида камида 10 тадан мақолани Scopus, Web of Science ва бошқа халқаро эътироф этилган базаларга киритилган журналларда чоп этиш (масъул: кафедра мудирлари, Илмий-тадқиқот марказлари раҳбарлари; муддати: доимий);

Кафедра ПЎлари томонидан 3 та Scopus баъзасидаги журналларда ва халқаро эътироф этилган базаларга киритилган журналларда эса 21 та, ОАК эътироф этган журналларда 8 та илмий мақолалар чоп эттирилган.

-ҳамкорлик алоқалари ўрнатилган хорижий олий таълим муассасалари билан халқаро илмий грантлар танловларига лойиҳалар тақдим этиш, етакчи олимлари билан ҳаммуаллифликда илмий мақолалар, монографиялар чоп этиш (масъул: кафедра мудирлари, ИТМлари раҳбарлари; муддати: доимий);

Хорижий ОТМ олимлари билан кафедра доценти О.Панжиев томонидан Гвинеянинг Киндия университети профессори Софи Фофана билан ҳамкорликда илмий мақола чоп эттирган.
Хорижий олимлар билан илмий грантлар, танловларга лойиҳалар тақдим этилмаган ҳамда монография чоп этилмаган.

- “Эл-юрт умиди” жамғармаси ва инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ёш олимларни етакчи хорижий олий таълим муассасаларида илмий стажировка ва малака ошириш бўйича ўтказиладиган танловларида профессор-ўқитувчиларнинг фаол иштирок этишини таъминлаш (масъул: каф. мудирлари, муддати: танлов эълон қилинган муддатларда);

“Эл-юрт умиди” жамғармаси танловига кафедра доценти в.б.Ш.Товашов ҳужжат топшириши режалаштирилган

2. Кафедраларда илмий-инновацион фаолият натижалари бўйича институт рейтингини оширишга қаратилган 2022-2023 ўқув йили учун чора-табдирлар режаси ишлаб чиқилсин (масъул: кафедра мудирлари, муддати: 1-ноябргача)

Чора-табдирлар режаси ишлаб чиқилган ва факультет декани томонидан тасдиқланган. Барчаси тўлиқ амалга оширилган (9 та топшириқ).


Download 0.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling