Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш, назорат ва мониторинг бўлими бошлиғи т ф. д., проф. Ахмедов А. Н


ИК № 5, 29.12.2022 й. 1.2022-2023 ўқув йилига талабалар қабули тўғрисида


Download 0.59 Mb.
bet27/32
Sana17.06.2023
Hajmi0.59 Mb.
#1545597
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   32
Bog'liq
Кенгашга доклад март 2023 А Ахмедов — 2 вариант

ИК № 5, 29.12.2022 й. 1.2022-2023 ўқув йилига талабалар қабули тўғрисида

Факультет деканлари ва кафедра мудирларига:
- 2023/2024 ўқув йилида янги бакалавр таълим йўналишларини очиш бўйича ишлаб чиқариш корхоналарининг кадрларга бўлган эҳтиёжини ўрганиш (муддат: 2022/2023 ўқув йили давомида);
янги бакалавр таълим йўналишларини очиш бўйича институт Маркетинг ва талабалар амалиёти бўлими билан ҳамкорликда тегишли маълумотлар ва ҳужжатларни тайёрлаш (муддат: 2022/2023 ўқув йили давомида);

Кафедра томонидан 2 та йўналиш: Органик синтез, Силикат материаллари технологияси йўналишлари бўйича ҳужжатлар расмийлаштирилиб Маркетинг ва талабалар бўлимига тақдим этилган. Магистратура мутахассислиги бўйича тақдим этилмаган

2. Институтда 2022 йилда олиб борилган илмий тадқиқот ишлари якуни ва келгуси режалар ҳақида

ЎзФА илмий-тадқиқот институтлари билан ҳамкорлик алоқаларини кучайтириш, уларнинг етакчи олимларини илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш жараёнига жалб этиш (масъул: кафедра мудирлари; муддати: 2023 йил 1 мартгача);

Кафедра ФА ИТИ га қарашли Умумий ва ноорганик кимё институти билан ҳамкорликда ўзаро келишув шартномаси имзолашга юборилган

“Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш“ жамғармаси ва “Эл-юрт умиди” жамғармаси томонидан ёш олимларни етакчи хорижий олий таълим муассасаларида илмий стажировка ва малака ошириш бўйича ўтказиладиган танловларда профессор-ўқитувчиларнинг фаол иштирок этишини таъминлаш (масъул: кафедра мудирлари, М.Рахматов, халқаро ҳамкорлик бўлими; муддати: танлов эълон қилинган муддатларда).

Навбатдаги эълони қилинадиган танловга кафедра доценти Ш.Товашов ўтказиладиган танловларда ҳужжат топшириши режалаштирилган

ИК № 7, 30.01.2023 й 1.2021-2022 ўқув йилида институтда олиб борилган ўқув ишлари якуни ва келгуси режалар тўғрисида

1. Факультет деканлари, сиртқи ва магистратура бўлими бошлиқларига, кафедра мудирлари ва тюторларга: - факультетлардаги академик гуруҳлар кесимида талабаларнинг ўқув машғулотларига қатнашиш ҳолати бўйича мониторинг олиб бориш (муддати: доимий);

Кафедранинг 21.11.2022 йил 6-сонли (1-масала) йиғилишида сабабсиз дарсларга қатнашмаётган ҳамда ўзлаштириш кўрсаткичлари паст бўлган талабалар масалалари муҳокама қилинган.

- ўзлаштиришдан орқада қолаётган ва давомати паст талабалар билан тизимли ишлашни ташкил этиш (масъуллар: кафедра мудирлари, тюторлар, муддати: 2022-2023 ўқув йили давомида);

3. Кафедра мудирларига:
- ишлаб чиқариш корхоналарида фойдаланилаётган замонавий қурилмалар ва технологияларни эътиборга олган ҳолда янги танлов фанларини шакллантириш (муддати: 2023 йил, 30-мартгача);

3-4- курс талабалари учун Шўртангаз кимё мажмуаси таклифига биноан ўқув режага 2 та фан (Полиолифенлар технологияси, Катализатор ва адсорбентларфанлари), Деҳқонобод калий заводи таклифи бўйича 1 та фан (Калийли ўғитлар ишлаб чиқариш технологияси)лар, Uzbekistan GTL МЧЖ таклифига биноан 1 та фан (Синтез газ ишлаб чиқариш технологияси) 1-курс талабалари учун ўқув режага киритилган.

- чет эл ўқув адабиётларини таржима қилиш ва харид қилиш бўйича таклифлар тайёрлаш (муддати: 2023 йил 28-февралгача);

Чет эл ўқув адабиётларини таржима қилиш ишлари амалга оширилмаган.

- етишмаётган фанлардан дарслик ва ўқув қўлланмаларни бошқа олий таълим муассасаларидан олиб келинишини ташкил этиш (муддати: 2023 йил 15 мартгача);

бошқа олий таълим муассасаларидан адабиётлар келтирилмаган

- фанлар бўйича тайёрланган ўқув-услубий ва электрон модулли мажмуаларни янгилаш, талабаларда креативликни, фикрлашни шакллантирувчи мавзулар, маълумотлар билан бойитиш (муддати: 2023 йил 15-мартгача);

6 та фандан ЭЎЎМ лар янгиланган.

4.Саноат технологияси ва Нефть ва газ иши факультетларида лаборатория хоналарининг замон талабидаги ускуналар ва жиҳозлар билан таъминланиш даражаси ва лаборатория машғулотларининг ўтказилиш ҳолати тўғрисида

1. “Озиқ-овқат маҳсулотлари технологияси” (Ғ.Боқиев), “Кимёвий технология” (Б.Фармонов), “Умумий кимё” (А.Нарзуллаев) ва “ҚХМ сақлаш ва ДИТ” (М.Ҳакимова) кафедралар мудирларига: - ўқув-лаборатория комплекси жиҳозларидан унумли фойдаланиш мақсадида ишлаб чиқариш корхоналари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш ва ПЎларни стажировкага юбориш, шу тарзда кафедрадаги фанларга тегишли лаборатория жиҳозларидан тўлиқ фойдаланишни йўлга қўйиш (муддати: февраль-май);

Кафедра ПЎларидан Uzbekistan GTL МЧЖ га 3 нафар 2023 йил феврал ойида стажировка бўлишган, март ойида 1 нафар ўқитувчи юқори самарали суюқ хромотограф қурилмасини ўрганиб қайтган.

- ООМТ кафедраларига тегишли ўқув-лаборатория комплекси жиҳозларини етишмайдиган қисмларини ва Кимёвий технология, Умумий кимё кафедраларига етишмайдиган реактивларни олиш чораларини кўриш (муддати: февраль-апрель);

Кафедра мудири Б.Фармонов томонидан 2023 йилд 28-январда ЎИП га етишмаётган реактивлар руйхати тайёрланиб тақдим этилган.

- Кимёвий технология, Умумий кимё, ҚХМ сақлаш ва ДИТ кафедраларига тегишли бўлган автоматик титратор жиҳозини ҳамда Озиқ-овқат маҳсулотлари технологияси кафедрасига тегишли юқори самарали суюқлик хроматографи ва Фурье инфрақизил спектрометри лаборатория жиҳозларини институтнинг ички имкониятидан фойдаланиб компьютер билан жиҳозлаш (муддати: февраль);

Кафедра томонидан компьтер олиш бўйича талабнома берилган РТТМ ўрганилиб чиқилиб тақдим этилмаган.

- фанлар кесимида профессор-ўқитувчилар томонидан ўқув-лаборатория комплекси жиҳозларини ишлатишга мўлжалланган амалий ва лаборатория машғулотларининг услубий таъминотини ишлаб чиқиб, институт Услубий Кенгашида тасдиқлатиш (муддати: март-апрель ойлари);

Кафедра ПЎлари томонидан янги лаборатория жиҳозлари бўйича услубий кўрсатма ишлаб чиқилмаган. Буни кафедра мудири янги яқинда келтирилганлиги билан изоҳлади.

-жиҳозларни ва реагентларни талаб даражасида сақлаш учун шароит яратиш юклатилсин (муддати: апрель);

Кафедрада жиҳозларни ва реагентлар 1-134, 119 хоналарда сақланмоқда

ИК № 8, 27.02.2023 й. 2. Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти Ахборот ресурс маркази фаолияти ва кафедраларнинг фан дастуридаги ўқув адабиётлари билан таъминланганлик ҳолати бўйича ҳисобот тўғрисида

2. Кафедра мудирларига: АРМ билан ҳамкорликда бакалавриат таълим йўналишлари ва магистрлик мутахассисликлар бўйича ўқув адабиётлари билан таъминланганлик даражасини ошириш чора-тадбирларини кўриш (муддати: доимий);

Кафедра ПЎ лари томонидан 5 та адабиёт тақдим этилган. Хорижий адабиётлар руйхати шакллантирилган. Масъул катта ўқитувчи Ф.Назаров

-охирги уч ўқув йилида яратилган электрон ўқув-услубий мажмуа (ЭМЎУМ), видео ва аудио дарсларни АРМ фондида мавжудлигини таъминлаш, улардан талабаларнинг самарали фойдаланишини ташкил этиш (муддати: август ойига қадар)

Кафедра ПЎ лари (У.Шабарова, Ю.Хидирова) томонидан 1-семестрда 2 та видео дарс тайёрланган, 2-семестрда 4 нафар ПЎ лар видео дарс ўтиш режалаштирилган.


Download 0.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling