2. Институтда илм-фан ва инновацияларни ривожлантириш бўйича амалга оширилган ишлар ва келгуси вазифалар тўғрисида
|
|
1. Институтда профессор-ўқитувчилар илмий салоҳиятини ошириш, илмий-инновацион фаолиятни ривожлантириш, ёшларни илм-фанга кенг жалб қилиш мақсадида қуйидагиларни амалга ошириш белгилансин:
- кафедрага ишлаб чиқариш корхоналари ва ташкилотларда фаолият кўрсатаётган илмий даражали ходимларни жалб этиш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва бажарилишини таъминлаш (масъул: кафедра мудирлари, муддати: 1-ноябргача);
|
Чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқилган, кафедрага ишлаб чиқариш корхоналари ва ташкилотларда фаолият кўрсатаётган илмий даражали ходимлар жалб этилмаган.
|
- давлат буюртмалари бўйича бажариладиган фундаментал, амалий ва инновацион ҳамда стартап лойиҳалар танловларида ҳудудий ва ишлаб чиқаришнинг илмий технологик муаммоларини ҳал этишга йўналтирилган лойиҳалар билан фаол иштирок этиш (масъул: каф.мудирлари, Илмий-тадқиқот марказлари раҳбарлари, муддати: 2022 йил 30-декабргача);
|
Давлат буюртмалари бўйича бажариладиган фундаментал, амалий ва инновацион ишлар ва стартап бўйича лойиҳалар тақдим этилмаган
|
кафедра мудирларига ишлаб чиқариш корхоналарининг илмий муаммоларининг ечимига қаратилган илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш (зарур ҳолларда республикамиз нуфузли ОТМлари етакчи олимларини жалб этган ҳолда) бўйича реал хўжалик шартномалари тузиш ва амалга ошириш (муддати: 2022 йил 1-ноябргача);
|
Кафедрада 1 та фермер хўжалиги (Носир Ортиқов ф/х) билан 10 млн. сўмлик шартнома тузилган (24.03.2023). Институт ректорининг буйруғи билан 7 нафар ПЎ дан иборат ВИИГ тузилган. Институт ҳисоб рақамига пул маблағлари туширилмаган.
|
- профессор-ўқитувчилар ва тадқиқотчиларнинг нашрий фаоллигини ошириш, ҳар бир кафедра салоҳиятини эътиборга олиб, режа асосида камида 10 тадан мақолани Scopus, Web of Science ва бошқа халқаро эътироф этилган базаларга киритилган журналларда чоп этиш (масъул: кафедра мудирлари, Илмий-тадқиқот марказлари раҳбарлари; муддати: доимий);
|
Кафедра ПЎлари томонидан 2 та Scopus баъзасидаги журналларда ва халқаро эътироф этилган базаларга киритилган журналларда эса 11 та, ОАК эътироф этган журналларда 6 та илмий мақолалар чоп эттирилган.
|