«жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўҒрисида»ГИ


-модда. Мурожаатларни кўриб чиқиш муддатлари


Download 0.55 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/28
Sana21.06.2023
Hajmi0.55 Mb.
#1644999
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   28
Bog'liq
1.ЎРҚ-445-сон 11.09.2017. «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида

28-модда. Мурожаатларни кўриб чиқиш муддатлари
Ариза ёки шикоят масалани мазмунан ҳал этиши шарт бўлган давлат органига,
ташкилотга ёки уларнинг мансабдор шахсига келиб тушган кундан эътиборан ўн беш
кун ичида, қўшимча ўрганиш ва (ёки) текшириш, қўшимча ҳужжатларни сўраб олиш
талаб этилганда эса, бир ойгача бўлган муддатда кўриб чиқилади.
Ариза ва шикоятларни кўриб чиқиш учун текшириш ўтказиш, қўшимча
материалларни сўраб олиш ёхуд бошқа чора-тадбирлар кўриш зарур бўлган ҳолларда,
уларни кўриб чиқиш муддатлари тегишли давлат органининг, ташкилотнинг раҳбари
томонидан истисно тариқасида узоғи билан бир ойга узайтирилиши мумкин, бу ҳақда
мурожаат этувчига хабар қилинади.
Таклиф давлат органига, ташкилотга ёки уларнинг мансабдор шахсига келиб
тушган кундан эътиборан бир ойгача бўлган муддатда кўриб чиқилади, қўшимча
ўрганишни талаб этадиган таклифлар бундан мустасно бўлиб, бу ҳақда таклифни
киритган жисмоний ёки юридик шахсга ўн кунлик муддатда ёзма шаклда хабар
қилинади.
29-модда. Мурожаатларни кўрмай қолдириш
Қуйидаги мурожаатлар кўриб чиқилмайди:
аноним мурожаатлар;
жисмоний ва юридик шахсларнинг вакиллари орқали берилган мурожаатлар,
уларнинг ваколатини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаган тақдирда;
мазкур Қонунда белгиланган бошқа талабларга мувофиқ бўлмаган мурожаатлар.
Мурожаатлар кўрмай қолдирилганда тегишли хулоса тузилади, у давлат
органининг, ташкилотнинг раҳбари ёки уларнинг ваколат берилган мансабдор шахси
томонидан тасдиқланади.
Жисмоний ва юридик шахс вакилининг ваколатини тасдиқловчи ҳужжатлар
мавжуд эмаслиги сабабли мурожаатлар кўрмай қолдирилганлиги тўғрисида мурожаат
қилувчи тегишли тартибда хабардор қилинади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Қонуннинг 
3-моддасига
асосан жисмоний шахснинг фамилияси (исми,
отасининг исми), унинг яшаш жойи тўғрисидаги маълумотлар ёки юридик шахснинг тўлиқ
номи, унинг жойлашган ери (почта манзили) тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилмаган ёхуд
улар ҳақида ёлғон маълумотлар кўрсатилган мурожаат, шунингдек уни идентификация қилиш
имкониятини бермайдиган электрон мурожаат ёхуд имзо билан тасдиқланмаган ёзма
мурожаатлар аноним мурожаатлар деб ҳисобланади. Жисмоний ва юридик шахсларнинг
вакиллари орқали берилган мурожаатлар келиб тушганда, мурожаатлар билан ишлаш
бўйича бўлинма ёки таркибий бўлинма уларнинг ваколатларини тасдиқлайдиган ҳужжатлар
мавжудлигини текширади. Агар мурожаатда жисмоний ва юридик шахс вакилининг
ваколатларини тасдиқлайдиган ҳужжатлар мавжуд бўлмаса, бу ҳақда мурожаатлар билан
ишлаш бўйича бўлинманинг раҳбари ёки таркибий бўлинма раҳбари томонидан
тасдиқланадиган хулоса тузилади.

Download 0.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling