«жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўҒрисида»ГИ


Download 0.55 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/28
Sana21.06.2023
Hajmi0.55 Mb.
#1644999
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   28
Bog'liq
1.ЎРҚ-445-сон 11.09.2017. «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида

1-боб. Умумий қоидалар
1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади ва қўлланилиш соҳаси
Ушбу Қонуннинг мақсади давлат органлари ва давлат муассасаларига (бундан буён
матнда давлат органлари деб юритилади), шунингдек уларнинг мансабдор шахсларига
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари (бундан буён матнда мурожаатлар
деб юритилади) соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.
Ушбу Қонуннинг амал қилиши давлат иштирокидаги ташкилотларга ва
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига (бундан буён матнда ташкилотлар деб
юритилади) нисбатан ҳам татбиқ этилади.
Ушбу Қонуннинг амал қилиши:
Олдинги
 таҳрирга қаранг.
кўриб чиқиш тартиби маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги, фуқаролик процессуал,
жиноят-процессуал, жиноят-ижроия, иқтисодий процессуал қонунчилик ва бошқа қонун
ҳужжатлари билан белгиланган мурожаатларга;
(1-модда учинчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21
апрелдаги ЎРҚ-683-сонли 
Қонуни 
таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси,
21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
давлат органларининг, шунингдек улар таркибий бўлинмаларининг ўзаро
ёзишмаларига нисбатан татбиқ этилмайди.
Олдинги
 таҳрирга қаранг.
2-модда. Мурожаатлар тўғрисидаги қонунчилик
Мурожаатлар тўғрисидаги қонунчилик ушбу Қонун ва бошқа қонунчилик
ҳужжатларидан иборатдир.
(2-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли 
Қонуни
таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Қўшимча ахборот

Улашиш
«Жисмоний ва юридик
шахсларнинг мурожаатлари
тўғрисида»ги Ўзбекистон
Республикаси қонунига ўзгартиш
ва қўшимчалар киритиш ҳақида
Ўзбекистон Республикасининг

Download 0.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling