«жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўҒрисида»ГИ


Download 0.55 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/28
Sana21.06.2023
Hajmi0.55 Mb.
#1644999
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   28
Bog'liq
1.ЎРҚ-445-сон 11.09.2017. «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида

3-боб. Жисмоний ва юридик
шахсларнинг мурожаат этиш
ҳуқуқлари кафолатлари

4-боб. Мурожаатларни бериш
ва уларни кўриб чиқиш
тартиби

5-боб. Мурожаатларни кўриб
чиқишда жисмоний ва юридик
шахсларнинг ҳуқуқлари, давлат
органларининг,
ташкилотларнинг ва улар
мансабдор шахсларининг
ҳуқуқлари ва мажбуриятлари

6-боб. Якунловчи қоидалар



20.06.2023, 16:18
ЎРҚ-445-сон 11.09.2017. «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
https://lex.uz/docs/3336169
3/13
Мурожаатлар, уларнинг шакли ва туридан қатъи назар, бир хил аҳамиятга эга
бўлади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Жисмоний ва юридик шахсларнинг давлат органига ёзма, оғзаки ёки электрон
шаклда ариза, таклиф ва шикоят билан мурожаат қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Оғзаки, ёзма,
электрон мурожаат ёзма мурожаат каби аҳамиятлидир. Мурожаатларни қабул қилиш ва кўриб
чиқишда уларнинг ёзма ёки оғзаки ёки электрон шаклда эканлигининг аҳамияти йўқ. Бундай
мурожаатларнинг барчаси Қонун талаби асосида кўриб чиқилади. Фуқаро давлат органлари
ва муассасаларига қандай шаклда мурожаат қилишини ўзи танлайди, унга мурожаат
шаклини ўзгартириш бўйича талаб қўйиш мумкин эмас. Жисмоний ва юридик шахс ёки
уларнинг ваколатли вакили давлат органларига ёзма равишда топширган ёки почта алоқаси
орқали конвертга солиб юборилган ёзма хат-хабарлар тарзидаги ҳамда телеграмма
шаклидаги мурожаатлар ёзма мурожаат тарзида қайд этилади ва белгиланган тартибда
ижрога қаратилади.
6-модда. Мурожаатларга қўйиладиган талаблар
Жисмоний шахснинг мурожаатида жисмоний шахснинг фамилияси (исми,
отасининг исми), унинг яшаш жойи тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган бўлиши
керак.
Юридик шахснинг мурожаатида юридик шахснинг тўлиқ номи, унинг жойлашган
ери (почта манзили) тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган бўлиши керак.
Жисмоний ва юридик шахснинг мурожаатида давлат органининг, ташкилотнинг
аниқ номи, мурожаат юборилаётган мансабдор шахснинг лавозими ва (ёки) фамилияси
(исми, отасининг исми) кўрсатилган, шунингдек мурожаатнинг моҳияти баён этилган
бўлиши керак.
Мурожаатларда мурожаат этувчиларнинг электрон почта манзили, алоқа
телефонлари ва факслари рақамлари кўрсатилиши мумкин.
Мурожаатлар давлат тилида ва бошқа тилларда берилиши мумкин.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Давлат тили тўғрисида»ги Қонуннинг 
14-моддаси
.
Ёзма мурожаат мурожаат этувчи жисмоний шахснинг имзоси ёки мурожаат этувчи
юридик шахс ваколатли шахсининг имзоси билан тасдиқланган бўлиши лозим.
Жисмоний шахснинг ёзма мурожаатини мурожаат этувчининг имзоси билан тасдиқлаш
имкони бўлмаган тақдирда, бу мурожаат уни ёзиб берган шахснинг имзоси билан
тасдиқланиб, унинг фамилияси (исми, отасининг исми) ҳам қўшимча равишда ёзиб
қўйилиши керак.
Мурожаат этувчиларнинг вакиллари орқали берилган мурожаатларга уларнинг
ваколатларини тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 
10-боби 
(«Вакиллик ва
ишончнома»).

Download 0.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling