«жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўҒрисида»ГИ


Download 0.55 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/28
Sana21.06.2023
Hajmi0.55 Mb.
#1644999
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   28
Bog'liq
1.ЎРҚ-445-сон 11.09.2017. «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида

мурожаатнинг дубликати — айни бир жисмоний ёки юридик шахс
мурожаатининг кўчирма нусхаси;
оммавий қабул — давлат органи раҳбарининг ёки бу борада ваколат берилган
мансабдор шахсининг жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакиллари билан
оммавий учрашувларида мурожаатларни қабул қилишга доир ҳаракати;
видеоконференцалоқа — узоқда жойлашган бир нечта абонентларнинг реал вақт
режимида аудио- ва видеоахборот алмашиш имконияти билан ахборот-коммуникация
технологияларидан фойдаланган ҳолда интерактив ҳамкорлик қилиши;
давлат иштирокидаги ташкилот — устав фондида давлат улуши мавжуд бўлган
тижорат ташкилоти ёхуд тўлиқ ёки қисман давлат органи томонидан ташкил этилган ёки
таъсис этилган нотижорат ташкилоти.
4-модда. Мурожаатларни кўриб чиқишнинг асосий принциплари
Мурожаатларни кўриб чиқишнинг асосий принциплари қуйидагилардан иборат:
қонунийлик;
мурожаатларни ўз вақтида ва тўлиқ кўриб чиқиш;
мурожаатларга нисбатан талабларнинг бир хиллиги;
жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний
манфаатларига риоя этилиши;
мурожаатларни кўриб чиқишда бюрократизм ва сансалорликка йўл қўйилмаслиги;
мурожаатларни кўриб чиқишда давлат органлари, ташкилотлар ва улар мансабдор
шахслари фаолиятининг шаффофлиги.
5-модда. Мурожаатларнинг шакллари ва турлари
Мурожаатлар оғзаки, ёзма ёхуд электрон шаклда бўлиши мумкин.
Аризалар, таклифлар ва шикоятлар мурожаатларнинг турлари ҳисобланади.
«Жисмоний ва юридик
шахсларнинг мурожаатлари
тўғрисида»ги Ўзбекистон
Республикаси қонунига ўзгартиш
ва қўшимчалар киритиш ҳақида
Ўзбекистон Республикасининг
Қонуни Жисмоний ва юридик
шахсларнинг мурожаатлари
тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар

2-боб. Халқ қабулхоналари ва
виртуал қабулхоналар


Download 0.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling