Jismoniy tarbiya va sport universiteti


МАВЗУ-11. ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ВА СПОРТ СОҲАСИДА ПЕДАГОГИК ТЕХНОЛОГИЯЛАР ВА ИННОВАЦИЯЛАР


Download 2.09 Mb.
bet90/139
Sana31.01.2024
Hajmi2.09 Mb.
#1820298
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   139
Bog'liq
ЖТ ва СП ДАРСЛИК

МАВЗУ-11. ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ВА СПОРТ СОҲАСИДА ПЕДАГОГИК ТЕХНОЛОГИЯЛАР ВА ИННОВАЦИЯЛАР.
11.1. Таълим беришда инновацион технологиялар ва аҳамияти.
Таълим жараёнида инновацион педагогик ва ахборот технологиялардан фойдаланиб таълимнинг самарадорлигини кўтаришга бўлган қизиқиш, эътибор кундан кунга ошиб бормоқда. Замонавий технологиялар қўлланилган машғулотлар талаба (ёки ўқувчи) лар эгаллаётган билимларни ўзлари қидириб топишларига, мустақил ўрганиб, таҳлил қилишларига, ҳатто хулосаларни ҳам ўзлари қилишларига қаратилган. Ўқувчи бу жараёнда шахс ва жамоанинг ривожланиши, билим олиши ва тарбияланишига шароит яратади. Ўқув-тарбия жараёнида асосий ташкилотчи ёки маслаҳатчи сифатида фаолият юритишига олиб келади
Мақсад ва вазифалар: педагогик технологиянинг энг асосий белгиси ўқитувчи ва ўқувчининг белгиланган мақсаддан кафолатланган натижага ҳамкорликда эришишлари учун танланган технологияларга боғлиқ, яъни ўқитиш жараёнида, мақсад бўйича кафолатланган натижага эришишда қўлланиладиган ҳар бир таълим технологияси ўқитувчи ва ўқувчи ўртасида хамкорлик фаолиятини ташкил эта олса, ҳар иккаласи ижобий натижага эриша олса, ўқув жараёнида ўқувчилар мустақил фикрлай олсалар, ижодий ишлай олсалар, гуруҳ ташкил этиб гуруҳда ишлай олсалар, педагог эса уларнинг бундай фаолиятлари учун имконият ва шароит яратиб берса уларни рағбатлантира олса ана шу ўқитиш жараёнининг асоси ҳисобланади.
Хулоса: демак, инновацион технология усулларидан фойдаланиб, ўқувчиларнинг фикрлаш қобилиятини ривожлантирилади муаммоли вазиятларни хал этишга йўналтиради, касбий фаолиятига қизиқиш уйғотишга, шунингдек мавзу асосида билим, малака ва кўникмаларни шакллантиришни кенгайтириш ва мустаҳкамлашга эришилади.
Охириги йилларда “инновация” термини олий таълим муассасаларида жуда кенг ишлатилмоқда. Бундан мақсад Ўзбекистондаги олий таълим муассасаларидаги таълим сифатини чет эл аналоглари билан тенглаштириш ва педагогларнинг илмий салоҳиятини ошириш. Олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчиларининг педагогик фаолияти уларнинг нафақат билим ва кўникмаларга эгалигидан, балки соҳага оид маълумотларни талабаларга турли хил усулларда педагогик маҳорат билан етказишдан иборатдир. Бунда педагог ўзининг ҳар бир мавзуси учун ўзига хос услуб ва воситалардан фойдаланган ҳолда талабага дарснинг мақсад ва вазифасини етказиш йўлини тўғри танлаши зарур. Педагогнинг ўз фаолиятига ижодий ёндошиши талабаларга билим ва маҳоратини тўлиқ етказишига ёрдам беради ва олий таълимни амалга ошириш жараёнига инновацион технологияларни киритиш қуйидагиларга асосланади:
Олий таълим жараёнида иштирок этувчи ўқувчи шахси устиворлигини таъминлаш;
Олий таълим мақсадининг натижага эришувини (кафолатланганлигини) амалга ошириш;
Олий таълим жараёни бошқарилувчи жараён эканлигидан келиб чиққан ҳолда унинг мақсадли бошқарилувига эришиш;
Олий таълим мазмунини таъминловчи восита, усул шакллари технологиясини ягона бир тизимга келтириш педагогларнинг касбий маҳоратини шакллантиришнинг илмий – назарий ва амалий билимларни беришда ноанъанавий усуллардан фойдаланишнинг аҳамиятини янада юксалтириш, унинг самарадорлигини оширишга эътиборни яна бир марта қаратишга даъват этади.
Педагогик технологияларга асосланган таълим жараёнида ўқитувчи фаолияти ва ўқувчи фаолияти доираси аниқ белгиланади, таълимни ташкил этишнинг аниқ технологияси кўрсатилади.
Инсерт жадвали, асосланган эссе, Т-чизма, амалий кўникмаларни ўзлаштиришда видеофильмлардан, симуляцион марказлардан ва бошқа усулларни қўллаш йўли билан талабаларнинг билим олишига ва каcбига ниcбатан маъcулиятини оширади ва машғулот давомида талабаларнинг назарий, клиник, таҳлилий, ижодий ва замонавий фикрлашини мукаммаллаштиради.Таҳлил қилиш орқали маълумотни эслаб қолиши, билим ва кўникмаларни намойиш этиши ва мавзуни мазмунини тушуниши ва амалиёт билан боғлашга ёрдам беради.
Шунинг учун ҳам инновацион таълим технологияларини таълим жараёнига тадбиқ этиш, таълим самарадорлигини ошириш учун тинимсиз изланиш бугунги куннинг эҳтиёжига айланади.
Дарҳақиқат, инновацион таълим технологиялар таълим жараёнининг унумдорлигини оширади, талабаларнинг мустақил фикрлаш жараёнини шакллантиради, ўқувчиларда билимга иштиёқ ва қизиқишларини оширади, билимларни мустаҳкам ўзлаштириш, улардан амалиётда эркин фойдаланиш кўникма ва малакаларини ривожлантиради ва бу ўқув жараённинг янгича руҳда шаклланишига имконият яратади

Download 2.09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling