Jismoniy tarbiya va sport universiteti


Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида тарбиявий ишлар мазмунини ўргатишда таълим технологияларининг аҳамияти


Download 2.09 Mb.
bet92/139
Sana31.01.2024
Hajmi2.09 Mb.
#1820298
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   139
Bog'liq
ЖТ ва СП ДАРСЛИК

11.3. Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида тарбиявий ишлар мазмунини ўргатишда таълим технологияларининг аҳамияти
Ҳозирги кунда ёшларни баркамол инсон, ўз ватанининг илғор кишиси сифатида тарбиялаш энг асосий масалалардан бири ҳисобланади. Чунки айнан ёшлар давлатимизнинг келажагидир. Янги асрга қадам қўяр эканмиз мамлакатимизда чуқур, кенг қамровли иқтисодий, сиёсий, ижтимоий ислоҳатлар амалга оширилмоқда. Тарбиявий ишларни давр талабига жавоб берадиган ҳолатга келтириши учун тарбиянинг асоси бўлган барча ғоялар қайтадан кўриб чиқилиши, асосий эътибор шахс шахсига қаратилиши, йиллар давомида тўпланган ижобий тажрибадан унумли фойдаланиш зарурлигини тақозо этади. Бунинг учун: ёшларни эркин фикрлашга тайёрлаш, ҳаёт мазмунини тушуниб олишга кўмаклашиш, ўз – ўзини идора ва назорат қила билишни шакллантириш, ўз шахсий турмушига мақсадли ёндошув, уларда режа ва амал бирлиги ҳиссини уйғотиш ва тарбия жараёнининг мазмуни болаларга бериладиган маънавий ахлоқий билимлар тизими, ишонч, эътиқод, интизом, хулқ-атворни бир бутун ҳолатини ташкил этади. Мустақил Ўзбекистонинг, истиқлол ва истиқболи учун фидоийлик кўрсатувчи авлодни тарбиялаш мазмуни тамоман ўзгача характер касб этмоқда. Юқоридаги баён қилинганларни умумлаштирдаиган бўлсак, таълим муассасасининг тарбиявий ишлар технологияси
– таълим муассасси шароитида қўйилган мақсадларни амалга оширишда ҳар бир аниқ тарбиявий ишни ўтказиш ва таҳлил қилиш учун қўлланадган услуб ва шакллар йиғиндисидан иборат эканлигини кўрамиз. Шундай экан аниқ тарбиявий ишнинг таъсирчанлиги ва самарадорлиги
– уларни тайёрлаш ва ўтказиш, тарбиячиларнинг ўқувчилар билан жамоавий фаолиятини ташкил қилиш тарбиявий ишлар технологияси тизимига боғлиқ.
Тарбиявий технологиялар – бу, конструкция қилиш, мазмунни амалга ошириш, услуб, шакл, усул ва воситаларни, таъсир этиш йўлларини аниқлаширишнинг методологик, ташкилий услубий кўрсатмалар, қонун қоидалар мажмуидир.
Тарбиявий ишларни кенг кўламда технологик ёндошувлар асосида ташкил этилиши аввало
- фуқаролик демократик жамиятни барпо этиш моҳиятини англаб олувчи;
- ватанини ҳар доим турли оқимлардан ҳимоя этувчи;
- диний бағрикенглик ва меҳр-муравватли бўлиш;
- давлат сиёсатини тушуниш унга фидоий бўлиш;
- ўзлигини англаш, аждодлар меросини қадрлаш;
- юқоридаги комил инсонга хос сифатларни тарбиялашда;
- мақсадни аниқлиги ва уни тўғри йўналтириш маданияти;
- тарбиячи-ўқитувчи ва тарбияланувчини ҳамкорлик фаолияти; - ўзини англаш, мустақил фикрловчи эътиқодлиги ва ихтиёрлик. билан ажралиб турувчи шуғулланувчи ва спортчи шахсини бунёт этади.
Комил инсонни тарбиялашда тренер ва жисмоний тарбия ўқитувчиси қуйидаги тарбиявий ишларни технологик жиҳатдан ташхис, башорат, лойиҳалаштириши ва режалаштириши ишларини кетма – кетликда амалга ошириши асосий омиллардан биридир:
1. Ватанга муҳаббат ва инсонпарварлик. (шуғулланувчи ва спортчи шахсида)
2. Миллий истиқлол мафкурасини шакллантириш. (шуғулланувчи ва спортчи шахсида)
3. Маънавий тарбия (ахлоқ ва одоб). (шуғулланувчи ва спортчи шахсида)
4. Иқтисодий тарбия. (шуғулланувчи ва спортчи шахсида)
5. Экологик тарбия. (шуғулланувчи ва спортчи шахсида)
6. Гўзаллик тарбияси. (шуғулланувчи ва спортчи шахсида)
7. Жисмоний баркамоллик (соғлом авлод учун). (шуғулланувчи ва спортчи шахсида)
8. Ота-оналар билан ишлаш. (шуғулланувчи ва спортчи шахси )
Ҳар бир спорт билан шуғулланувчи ёшларни ҳозирги замон маънавияти билан онгини тарбиялаш, яъни сингдириш керак.
Шуғулланувчиларни қадриятларимиз асосида урф-анъаналаримиз асосида тарбиялаш ҳар бир жисмоний тарбия ўқитувчиси ва тренернинг вазифаси. Шуғулланувчи атрофини ўраб турган воситалар, яхши-ёмон одатлар, ўқитувчилар, спорт мактаби муҳити, мактабнинг муҳити, шуғулланувчилар тарбиясини тўғри, онгли равишда ўрганиш ва қабул қилиш. Синфдан ташқари ишларни тўла қамраб олган тўгараклар бир неча хилда бўлиши мумкин:
Тўгарак турлари:
1. Фан тўгараклари.
2. Моҳир қўллар.
3. Дурадгорлик.
4. Спорт мусобақалари.
5. Бадиий ҳаваскорлик.
6. Мактаблардаги спорт тўгараклари.
Кўриб чиқилиши, асосий эътибор бола шахсига қаратилиши, йиллар давомида тўпланган ижобий тажрибадан унумли фойдаланиш зарурлигини тақозо этади. Тарбиянинг бош мақсади ёш авлодни маънавий, ахлоқий тарбиялашда халқнинг бой, миллий маънавий анъаналарга, урфодатилари ҳамда қадриятларига асосланган самарали ташкилий ишларни амалда ишлаб чиқишдир.

Download 2.09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling