Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги


Download 304.5 Kb.
bet1/11
Sana20.09.2023
Hajmi304.5 Kb.
#1682268
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Ёш курашчиларда жисмоний сифатларни тарбиялашда ҳаракатли ўйинлардан фойдаланиш




МУНДАРИЖА

КИРИШ.................................................................................................................2


I.БОБ. ЁШ КУРАШЧИЛАРДА ЖИСМОНИЙ СИФАТЛАРНИ ТАРБИЯЛАШДА ҲАРАКАТЛИ ЎЙИНЛАРНИНГ ЎРНИ ВА АҲАМИЯТИ..........................................................................................................4
1.1. Машғулот жараёнида ҳаракатли ўйинлар....................................................4
1.2. Курашда жисмоний сифатларни тарбиялашда ҳаракатли ӯйинларнинг ӯрни...............................................................................................................28
II.БОБ. Курашда ҳаракатли ўйинлар орқали ёшларни жисмоний тайёргарлигини оширишиш самарадорлигини ўрганиш.................................35
2.1. Курашда жисмоний тайёргарлик ................................................................35
2.2. Ёш курашчиларни танлаб олишда кураш машғулотларида ҳаракатли ўйинлардан фойдаланиш тажрибасини ӯрганиш..............................................
Хулоса 51
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати..................................................................53


КИРИШ


Мавзунинг долзарблиги: Мустақиллик шарофати туфайли юртимизда соғлом, маънан ва жисмонан баркамол авлодни тарбиялаш масаласи давлат сиёсатининг устивор йӯналиши сифатида босқичма-босқич ӯз ечимини топиб келмоқда. Бу борада айниқса Президент И.А.Каримов раҳбарлигида «Кадрлар тайёрлаш милий дастури», «Таълим тӯғрисида» ги Қонун, «Ӯзбекистон болалар спортини ривожлантириш жамғармасини тузиш тӯғрисида»ги Президент Фармони ҳамда ушбу жамғарма фаолиятини ташкиллаштириш ҳақидаги Ҳукумат Қарори, халқ таълими тизимини ислоҳ қилиш, ӯрта умумтаълим мактабларининг моддий-техник базасини замон талаблари даражасига кӯтариш бӯйича қилинаётган ҳайрли ишлар келажак авлод истиқболини белгилаб берувчи фундаментал тадбирлар сирасига киради.
Шу билан бир қаторда ҳали жойларда, жумладан узоқ қишлоқ ҳудудларида жойлашган ӯрта умумтаълим мактабларида ӯқувчиларни жисмоний тарбия ва спорт машғулотларига тӯлақонли жалб қилиш ҳамда шу орқали уларнинг жисмоний ва функционал жиҳатдан шакллатириш ишларида камчиликлар бисёрдир.
Кузатувлар шуни кӯрсатдики, аксарият ӯрта мактабларда, айниқса кураш бошланғич синфларда жисмоний тарбия дарслари ҳамда синфдан ташқари ӯтказиладиган спорт машғулотлари сифат ва ҳажм бӯйича меъёрий талабларга жавоб бермайди. Айрим ҳолларда жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари ушбу соҳага алоқаси йӯқ ёки малакаси етарли бӯлмаган ӯқитувчилар томонидан олиб борилади. Баъзида эса машғулотлар онда-сонда ташкил этилади. Эҳтимол шунқорлар ва ҳарбий хизматга чақирганликларнинг жисмоний заифлиги қайд этилган салбий омиллар билан боғлиқдир. Чунки боланинг жисмоний ва функционал қобилиятларига ёшликдан асос солинмаса, улғайиш давомида шу қобилиятларни самарали шакллантириш имконияти мураккаб кечади.
Мустақиллик йиллларида ўзбек миллий кураши бўйича йирик мусобақалар ўтказилмокда. Миллий кураш мактаб дастурига киритилган. Миллий кураш техник-тактик усулларини ургатиш ҳаракатли ўйинлардан фойдаланиш кераклигини ёшларга синф дарс тарзида ўргатилади.
Президентимиз И.А.Каримов томонидан ишлаб чиқилган «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури»ни руёбга чиқаришнинг иккинчи босқичи (2001-2005 йилларда)» таълим мутахассисларнинг моддий техника ва ахборот баъзасини мустакамлашни давом эттириш, ўқув-тарбия жараёнини юқори сифатли ўқув адабиётлари ва илғор педагогик технологиялар билан тўлиқ таъминланиши» долзарб вазифалар қаторига киритилган.
Маълумки, курашда ҳаракатли ўйинларнинг роли ва ахамияти катталир. Кураш машгулотларини олиб боришда ҳаракатли ўйинлар ўрни катталигини харакат тезлигини ошириш кенг ёритилган. Юқорида қайд этилган ҳолатлар битирув малакавий ишимиз бӯйича танланган мавзуни ҳам илмий, ҳам илмий амалий аҳамиятидан далолат беради.

Download 304.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling