Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги


Download 304.5 Kb.
bet5/11
Sana20.09.2023
Hajmi304.5 Kb.
#1682268
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Ёш курашчиларда жисмоний сифатларни тарбиялашда ҳаракатли ўйинлардан фойдаланиш

Чаққон оёқлилар жамоаси
Барча ўйинчилар икки, уч, турт жамоага булинади. Жамоалар ўйин майдонининг атрофига шундай жойлашишлари керакки, ҳаммага барча нарса куринсин (скамейкага утириш ҳам мумкин).
Умумий старт чизири белгиланади. Ўнга ҳар бир жамоадан биттадан ўйинчи келиб туради. Стартда турган хар бир ўйинчидан 12—16 қадам узоқликда доира чизилган, унда ёгоч таёқча ётибди.
Ўйинчилар ўқитувчининг сигнали буйича доира томон чопадилар, таёқча олиб, уни уч марта ерга (полга) уриб, қайта доирага қуядилар ва орқага қайтадилар. Биринчи бўлиб югуриб келган ўйинчи уз жамоасига бир очко, иккинчи бўлиб келган ўйинчи эса икки очко келтиради ва хоказо. Жамоадаги барча болалар навбат билан беллашадилар.
Энг кам очко тўплаган жамоа ғолиб чиқади.
Вариант: ўйинчилар доира томон ва орқага тугри чизиқ буйлаб эмас, балки йул устига қуйилган чиллак тунка, булаваларни айланиб чопадилар.
Узоққа улоқтириш билан вақтдан ютиш
Барча ўйинчилар икки жамоага булинадилар. Ҳар бир жамоа уз навбатида икки гуруҳга булинади.
Старт чизиғига қуйидагича турилади: ўнгда—биринчи жамоанинг бир гуруҳи, ҳар бирининг оралиги 2—3 м, чапда — ик­кинчи жамоанинг бир гуруҳи. Уларнинг барчаси югурувчилардир. Улардан 2 метр оралиқда улоқтирувчилар туради. Бунда бир жамоанинг югурувчилари кетидан иккинчи жамоанинг улоқтирувчилари туради.
Ҳар бир улоқтирувчида биттадан оддий резина тўлдирма тўп ёки теннис тўпи бўлади. Жамоаларнинг тўплари турли рангда бўлиши лозим.
Ўқитувчининг сигналига кура улоцтирувчилар тўпларни иложи борича узокроққа улоқтирадилар. Югурувчилар тўп кетидан югуриб кетадилар ва уз жамоаларига тегишли рангдаги тўпларни олиб тезда энди финиш чизиғи ҳисобланган старт чизиғига қайтадилар. Барча югурувчилари тўп билан финишга олдин етиб келган жамоа бир очкога эришади. Шундан сўнг ўйинчилар жой алмашадилар ва ўйин давом этади.
Қуёнлар — полизда
Майдончада (залда) иккита бирлашган доира чизилади, бири катта (диаметри 8—12 м)—полиз, иккинчиси кичик (диаметри 2—4 м) — қоровул уйи, унда ўйинбоши туради. Қуёнлар катта доира орқасида турадилар, ўқитувчининг оигналига кура қуёнлар доира ичига сакрайдилар, майдон буйлаб сакраб юрадилар, ундан сакраб чиқадилар. Қоровул полиз буйлаб чопиб юради ва қуёнларни тўтишга ҳаракат қилади; тутилган қуёнларни уйга олиб кетади. Уч-турт қуён тутилгач, янги ўйинбоши тайинланади.
Лапта
Майдон шаҳарга, майдон ва конга (майдон чегарасидан ташқарида) булинади. Бир жамоа шахарда (қуръа буйича), иккинчиси майдонда жойлашади. Капитанлар сайланади (тайинланади). Шахарда жойлашган жамоанинг капитани тўп узатиш навбатини белгилайди, далада жойлашган жамоанинг капитани уз ўйинчиларини дала буйлаб жойлаштиради, бир ўйинчини эса шаҳарга тўп узатгани юборади.
Ўқитувчи сигналига кура ўйинчилар узатувчи ташлаган тўпни навбатма-навбат лапта билан уриб қайтарадилар. Тўпни ураётган ўйинчи тўпни кучли зарб билан уради, лекин шундай уриш керакки, тўп даланинг ён чегарасидан чиқиб кетмасин. Ўйинчи тўпни яхши­лаб ўргандан сўнг дала орқали конга томон югуради ва агар улгурса, изига қайтади. Тўпни яхшилаб ура олмаса, шаҳарда қолиб, ўз жамоаси ўйинчисининг муваффақиятли зарбини кутади ва шундагина у билан бирга югуради.
Агар ўйинчилар тўпни ерга туширмасдан ушлаб олсалар, унда жамоалар уз ролларини алмашадилар. Агар ушлай олмасалар, тўпни тезда илиб олишга, рақиб жамоа ўйинчиларидан бирига отиб теккизишга ҳаракат қиладилар. Тўпни рақиб ўйинчисига теккизган жамоа тезда даладан шахарга чопиб утади, иккинчи жамоа эса тўпни тезда эгаллаб олиб, уз навбатида қочаётганларга теккизишга шошилади. Шаҳарда қочиб ута олган, тутқич бермаган жамоа қолади.
Бир ўйинчи тўпни бир мартадан уриш ҳуқуқига эга, капи­тан эса, агар у энг кейин урадиган булса, уч марта уради. Шаҳарнинг у четидан бу четига дала чегарасида чопиб ўтиш керак.
Ўйин 20—30 минут давом этади. Шахарда энг куп ва далада оз вақт бўлган жамоа голнб чиқади. Жамоанинг шахарда бўлиши секундомер ёки соат буйича қайд этилади.
Вариант: ўйин дала ва шахарда 10—15 минут давом этади; шаҳардан кон томон куп марталаб чопиб утган ва изига қайтган жамоа ғолиб чиқади.

Download 304.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling