Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги


Download 304.5 Kb.
bet11/11
Sana20.09.2023
Hajmi304.5 Kb.
#1682268
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Ёш курашчиларда жисмоний сифатларни тарбиялашда ҳаракатли ўйинлардан фойдаланиш

2-синф ӯқувчиларининг жисмоний тайёргарлиги (ӯғил болалар)

т/р

Текширилувчилар исми-шарифи

Бӯйи

Вазни

30 м югуриш

Узунликка сакраш

Турникда тортилиш

Таянч ҳолатда ётиб қӯлларни букиш-ёзиш

Коптокни улоқтириш


Алиев Аброр

120

32

7,2

102

2

6

15


ххххх

125

30

7,0

107

4

4

12


.хххх

122

33

6,8

110

5

5

16


хххххх

130

36

6,4

108

3

7

14


хххххх

132

30

6,7

120

1

4

13


хххххх

128

37

7,4

114

2

4

12


ххххххх

125

34

7,6

112

5

5

10





127

28

7,0

130

6

8

16





132

30

9,5

125

4

3

18





124

24

6,6

132

2

2

14





135

28

6,8

128

6

4

12


.

140

22

7,0

134

4

6

9





128

34

7,4

116

3

4

3


.

130

30

7,0

110

5

4

12


.

142

36

6,8

124

4

5

15





128

38

6,4

130

2

3

11


.

120

36

8,0

128

6

2

12


.

131

34

7,8

126

4

7

14





127

32

7,6

133

3

6

15





128

36

6,2

129

4

7

17




Ӯртача:

124,15

32,0

7,6

120,9

3,7

4,8

13,5




δ

3,42

2,64

0,9

4,71

0,8

1,02

1,12

Турникда тортилиш ҳаммаси бӯлиб ӯртача 3,7 марта, таянч ҳолатда қӯлларни букиб-ёзиш 4,8 мартага тенг бӯлди.
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизи, болаларни бӯйи ва вазни жисмоний тайёргарликнинг бошқа кӯрсатгичлари билан боғлиқ бӯлмаганлиги кӯзга ташланади. Чунончи, текширилувчи Ф. Умидовнинг бӯйи 142см, 30 м га югуриш натижаси 6,8с, узунликка сакраш – 124см, турникда тортилиш – 4 марта, қӯлларни букиш - ёзиш 5 марта, коптокни улоқтириш – 15м. Текширилувчи Н. Ярашевда эса бӯйнинг узунлиги 128см, югуриш – 6,2с, узунликка сакраш 129см, турникда тортилиш 4 марта, қӯлларни букиш - ёзиш 7 марта, коптокни улоқтириш 17 мартани ташкил этди. Бундай мисоллар шу ёшда жисмоний тайёргарлик кӯрсатгичларининг бир-бирига мос эмаслигини кӯрсатди ва уларнинг жисмоний тарбия машғулотларида бир хил шуғулланмаслигини тасдиқлайди. Демак, жисмоний тарбия дарсларини ташкил қилишда ӯқувчиларнинг жисмоний сифатлари қандай ривожланаётганлиги назорат қилиниши ва шунга қараб машқлар юкламасини режалаштириши мақсадга мувофиқ деб топилиши зарур.
Яна шу нарса эътиборни тортадики, текширилган болаларнинг бӯйи ва вазни ҳам кӯпинча бир-бирига мос келмайди. Айрим болаларнинг бӯйи 140, 142 см, вазнлари эса 22, 36 кг на ташкил этади. Ёки аксинча вазнлари 36, 38 кг, бӯйлари 120, 128 см. Етакчи мутахассиларнинг фикрига кӯра, масалан боланинг бӯйи 140-142 см, бӯлса, вазни мувофиқ равишда 40-42 кг, атрофида бӯлиши лозим.
Юқорида қайд этилган тадқиқот натижалари ва қиёслов маълумотлари, бошланғич синф ӯқувчилари билан жисмоний тарбия бӯйича ӯтказиладиган машғулотлардаги машқларни, биринчидан, табақалаштирмаслигидан дарак берса, иккинчидан, шу машқлар юкламаларининг ҳажми ва шиддати етарли эмаслигига эътибор қаратади.
Таъкидлаш зарурки, жисмоний тарбия дарслари ва синфдан ташқари ӯтказиладиган спорт машғулотлари бӯйича тасдиқланадиган режалаштирув ҳужжатлари ҳар йили ӯқувчиларнинг ёши, жисмоний ва функционал тайёргарликлари бӯйича қайта қурилиб чиқиши ва шундан сӯнг амалга жорий этилиши даркор.


Назорат ва тажриба гуруҳларида жисмоний тайёргарликни турли мазмунли машғулотлар ёрдамида ошириш имкониятлари

Ушбу мақсадни амалга ошириш учун ҳар бир 10 нафар 8 ёшли болалардан иборат (2-синф ӯқувчилари) 2 гуруҳда – назорат ва тажриба гуруҳларида педагогик тажриба тадқиқотлар ӯтказилди. Текширилувчи болалар жисмоний тайёргарлиги 30 м югуриш 4х10 м моккисмон югуриш, турникда тортилиш ва узунликка сакраш тест машқларини қӯллаш ёрдамида аниқланди.


Педагогик тажрибадан олдин уюштирилган назорат гуруҳидаги болаларда ҳам, тажриба гуруҳида ҳам жисмоний тайёргарлик кӯрсатгичлари деярли бир-бирида фарқ қилмади (3 жадвал). Чунончи, назорат гуруҳида 30 м га югуриш натижаси ӯртача 7,6 с га тенг бӯлди. Моккисимон югуриш 13,4 с, турникда тортилиш 2,4 марта, узунликка жойдан туриб сакраш 109,6 см ни ташкил этди.
Тажриба гуруҳида мазкур кӯрсатгичлар қуйидагича кӯринишга эга бӯлди:
3 жадвал
Назорат ва тажриба гуруҳига мансуб 2-синф ӯқувчилари
жисмоний тайёргарлигини анъанавий ва экспериментал машғулотлар таъсирида ӯсиши



Тестлар кӯрсатгичлари

Гуруҳ

Тажрибадан аввал

Тажрибадан кейин

30 м югуриш

Н
Т

7,6
7,4

7,4
7,0

Моккисимон югуриш

Н
Т

13,4
13,8

13,0
12,6

Турникда тортилиш

Н
Т

2,4
2,0

3,0
4,2

Узунликка сакраш

Н
Т

109,6
108,2

110,8
126,8

30м югуриш – 7,4; моккисимон югуриш – 13,8с; турникда тортилиш – 2,0 марта; жойдан туриб сакраш 108,2см. Кӯриниб турибдики, жисмоний тайёргарлик натижалари шу ёшдаги ӯқувчиларда «Алпомиш» тест кӯрсатгичларидан сезиларли паст эканлиги маълум бӯлди.


Педагогик тажриба натижалари бир-биридан кескин фарқ қилувчи турли динамик кӯрсатгичлари билан ифодаланади.
Педагогик тажриба 6 ой давомида ӯтказилган бӯлиб, бунда назорат гуруҳидаги болалар фақат жисмоний тарбия дарсларида ва дарсдан ташқари вақтда мунтазам бӯлмаган спорт машқлари билан шуғулланишди. Тажриба гуруҳида эса жисмоний тарбия дарсларидан ташқари болалар кунаро волейбол машғулотларида иштирок этишди. Машғулотлар давомида волейболга хос жисмоний сифатлар (югуриш, сакраш, куч ва чаққонлик машқлари) ва ӯйин малакалари 2-бобда қайд этилган ҳаракатли ӯйинлар қӯлланилди. Шу ҳаракатли ӯйинларги қӯшимча равишда «Турникда энг кӯп тортилиш», «Энг кӯп қӯлларни букиш-ёзиш», «Оёқларни қопга тикиб, сакраб югуриш», «20 см баландда осилган тӯпга максимал марта сакраб зарба бериш» каби ӯйинсимон эстафета машқлари ҳам берилди.
Педагогик тажриба якунида ӯтказилган тадқиқотлар шуни кӯрсатдики, тажриба гуруҳидаги болалар жисмоний тайёргарлиги 6 ойдан сӯнг назорат гуруҳига нисбатан кескин динамик ӯзгариш билан ифодаланади. Жумладан, назорат гуруҳида тажриба якунида 30 м га югуриш 7,4 с, моккисимон югуриш – 13,0 с, узунликка сакраш – 110,8 см ва турникда тортилиш 3 мартагача кӯтарилди холос.
Тажриба гуруҳида эса бу кӯрсатгичлар қуйидаги динамика билан изоҳланади: 30 м югуриш – 7,0 с; моккисимон югуриш – 12,6 с; турникда тортилиш – 4,2 марта; жойдан туриб узунликка сакраш – 126,8см. Ушбу гуруҳ ӯқувчиларида жисмоний тайёргарлик кӯрсатгичларининг бундай йӯналишда ӯзгариши қӯлланилган ҳаракатли ӯйинлар ва эстафета машқларининг ӯта самарали хусусиятга эга эканлигидан далолат беради. Бинобарин, кӯп йиллик спорт тренировкаси жараёнида, айниқса дастлабки тайёргарлик босқичида қӯлланиладиган машғулотлар давомида жисмоний сифатлар бӯйича табақалаштирилган ва ихтисослаштирилган ӯйинсимон машқлардан фойдаланиш юксак самарали натижага эришиш имкониятини яратар экан. Алоҳида таъкидлаш лозимки, бундай машғулотлар болаларни руҳиятига, қизиқиши таъсир кӯрсатар экан.
ХУЛОСА

Битирув малакавий иш мавзуси бӯйича ёш курашчиларда жисмоний сифатларни тарбиялашда ҳаракатли ўйинларнинг ўрни ва аҳамияти ҳақида фикрларни ёритишга ҳаракат қилдим


1. Битирув малакавий ишда ёш курашчиларда жисмоний сифатларни тарбиялашда ҳаракатли ўйинларнинг ўрни, жисмоний тайёгарлигига алоҳида аҳамият бериш, жисмоний ва спорт машқларини хамда курашда миллий ҳаракатли ўйинларни табақалаштириб қӯллаш зарурлиги эътибор қаратади.
Жисмоний сифатларни ривожлантириш, ҳатто спорт маҳоратини шакллантиришда ҳам ҳаракатли ӯйинларнинг аҳамияти беқиёс эканлиги ӯз аксини топган.
2. Сӯровнома натижаларига кӯра, бошланғич синфда ӯтказиладиган жисмоний тарбия дарсларида кураш билан биргаликда ҳаракатли ӯйинларга етарли эътибор қаратилмаслиги аниқланди. Респондент болалар билан ҳаракатли ӯйинларнинг моҳияти, уларнинг аҳамияти ҳақида кенг тушинтириш ишлари, суҳбатлар ӯтказилмаслиги маълум бӯлди.
3. Битирув малакавий ишда ёш курашчиларда жисмоний тайёргарлик кӯрсатгичлари «Алпомиш» тест кӯрсатгичларидан ҳам паст даражада эканлиги кузатилди. Айниқса 30 м га югуриш ва коптокни узоқликка улоқтириш тестлари бӯйича олинган кӯрсатгичлар шу ёшдаги меъёрий кӯрсатгичлардан анча кам миқдорни ташкил этиши маълум бӯлди.
4. 3 ой давомида анъанавий мазмунли машғулотлар билан шуғулланган назорат гуруҳида ва шу муддат ичида экспериментал дастур бӯйича шуғулланган тажриба гуруҳида қайд этилган кӯрсатгичлар бир-биридан кескин фарқ қилиб, экспериментал мазмунли машғулотларнинг ӯта самарали хусусиятга эга эканлигини исбот қилиб берди. Жумладан, назорат гуруҳида 30 м га югуриш тажриба якунида 7,6 с дан 7,4 га моккисимон югуриш 13,4 с дан 13 с га, турникда тортилиш 2,4 мартадан 3 мартага ва узунликка сакараш 109,6 см дан 110,8 см га яхшиланди. Тажриба гуруҳида бу кӯрсатгичлар қуйидаги динамика билан ифодаланади: 7,4-7,0 с; 13,8-12,6 с; 2,0-4,2 марта; 108,2-126,8 см.
Кӯриниб турибдики, ёш курашчиларда жисмоний сифатларни тарбиялашда курашда қӯлланилладиган усулларда ҳаракатли ӯйинлардан иборат машғулотлар самарадорлиги анъанавий машғулотларникидан анча юқори эканлиги.
5. Олинган тадқиқот натижалари шуни курсатдики, курашда асосан ӯтказиладиган машғулотларда кӯпроқ ҳаракатли ӯйинларни қӯллаш жисмоний тайёргарлик кӯрсатгичларини анча жадал ривожланишига асос бӯлар эканлиги кенг ва равон ёритиб беришга харакат қилинди.

АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ



  1. Ўзбекистонда жисмоний тарбия ва спортни янада ривожлантириш чора – тадбирлари туғрисида. 29.05.1999

  2. Закон Республики Узбекистан. О физической культуре и спорте. 27.06.2000.

  3. Указ президента Республики Узбекистан. О создании фонда детского спорта Узбекистана. 24.10.2002. №УП 3154.

  4. Каримов И.А. Гармонично развитое поколение – основа прогресса Узбекистана. Речь на IX сес. Олий Мажлиса Республики Узбекистана 29.08.1997. – Т.: 1998.- 63с.

  5. Былеева Л.В., Коротков И.М. Подвижные игры. М.: Физкультура и спорт, 1982. – 222с.

6. Касимов А. Подвижные игры. Ташкент, Укитувчи, 1983. - 79с.
7.Насритдинов Ф.Н., Қосимов А.Ш. Ўзбек халқ миллий ўйинлари. Т., 1 тўплам. 1993. - 27с.
8. Расулев А.Т., Пулатов А.А., Қосимова М.У. Ўзбек халқ ўйинлари уларнинг таснифи ва тавсифи. //Ўқув қўлланма. Тошкент, 1996. - 98б.

  1. Усмонхўжаев Т.С., Қосимова М.У. 500 машқ ва ҳаракатли ўйинлар. Т.: ЎзДЖТИ нашриёт бўлими. 1999. - 60б.

  2. Усмонхўжаев Т.С., Хўжаев Ф. Ҳаракатли ўйинлар. Т.: Ўқитувчи, 1992.- 80б.

  3. Усмонхўжаев Т.С., Хўжаев Ф. 1001 ўйин. Т.: Ибн-Сино, 1990.-352 б.

  4. С., Рахимов М.М., Қудратов. Жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари.

  5. Ф.Керимов, Н.Юсупов. Кураш учун ҳаракатли ўйинлар. Тошкент 2003 йил

  6. Милллий кураш техникасининг асослари ва ургатиш усуллар. Х.Шоимов, И.Вардиашвили

  7. Ҳаракатли ўйинлар. Ш.Султонов, А.Жабборов, Р.Қучқоров

Қарши “Насаф”. 2010 йил

  1. Курашга тайёргарлик.С.Расулов. Тошкент.2010 йил.

.
Download 304.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling