Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги


Ёш курашчиларни танлаб олишда кураш машғулотларида ҳаракатли ўйинлардан фойдаланиш тажрибасини ӯрганиш


Download 304.5 Kb.
bet9/11
Sana20.09.2023
Hajmi304.5 Kb.
#1682268
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Ёш курашчиларда жисмоний сифатларни тарбиялашда ҳаракатли ўйинлардан фойдаланиш

2.2. Ёш курашчиларни танлаб олишда кураш машғулотларида ҳаракатли ўйинлардан фойдаланиш тажрибасини ӯрганиш

Жисмоний тарбия дарсларида ва дарсдан ташқари вақтларда ӯтказиладиган спорт машғулотларида ҳаракатли ӯйинлардан фойдаланиш болалар жисмоний сифатларини ривожлантириш ва ҳаракат малакаларига ӯргатиш самарадорлигини оширади. Ушбу фикрнинг қанчалик тӯғрилиги 1 бобда қайд этилган илмий-услубий адабиётлар таҳлили аниқ исбот қилиб беради.


Маълумки, болалар гӯдаклигидан бошлаб эркин ҳаракат қилишни ёқтирадилар. Бундай эркин ҳаракатлар бемақсад бӯлмайди. Агар турли-туман ӯйинчоқлар (қӯғирчоқлар, айиқча, қушча, самолёт, автомобиль, трактор ва ҳ.) ҳар ҳил жойларга сочиб ташланган бӯлса, эмаклаб юрадиган ёшдаги болалар ҳам ӯзи ёқтирган (ранги, тури, катта-кичиклиги) ӯйинчоқларни олиш ниятида ҳаракат қиладилар. Демак, жисмоний ёки спорт машғулотларини ташкил қилишда ҳам болаларнинг ёши, жинси, қизиқиши ва бошқа хислатлари эътиборга олиниши лозим.
Спорт тайёргарлиги кӯп босқичли мураккаб педагогик жараён бӯлиб, машғyлотларни илмий асосда ташкил қилишни тақазо этади. Машғyлотларда қӯланиладиган жисмоний ва техник-тактик машқлар шуғуланувчи болаларнинг ёши, жисмоний ва функционал имкониятларига мослаб режалаштирилиши ва қӯлланилиши лозим. Ушбу машқлар сони, шиддати, қайтарилиши ва давом этиши вақти биологик қонуниятларга асосланиши даркор. Агар машқлар юкламаси боланинг имкониятидан ӯта юқори бӯлса, бундай юклама шу боланинг организимига caлбий таъсир этиши мумкин. Аксинча, юклама имкониятдан кам бӯлса шаклланиш жараёни сустлашиши муқаррар.
Айрим мураббийлар қисқа муддат ичида жисмоний сифатларни ривожлантиришни жадаллаштириш, тезроқ малакали спортчи тайёрлаш мақсадида махсус ва ихтисослашган машқларни зӯрма-зӯраки қӯллайдилар, тӯғри, айрим ҳолларда яъни агар боланинг наслий ва индивидуал жисмоний имкониятлари серзаҳира бӯлса, бундай бола тез орада яхши спортчи бӯлиб етишиши мумкин. Аммо, аксарият ҳолларда бундай катта юкламали машғyлотлар боланинг тез чарчаши, зӯриқиши, ҳатто унинг касалланишига олиб келиши мумкин. Спорт амалиётида шундай ҳолатлар ҳам учрайдики, бир бирига ӯхшаш мунтазам бериладиган машқлар спорт билан энди шуғyнланишни бошлаган болада қизиқишини сӯндиради, унда спортга бӯлган ихлос йӯқолади, пировардида у спорт билан шуғунланмай қўяди. Шунинг учун ёш спортчиларни тайёрлашда, айниқса дастлабки ӯргатиш босқичида жисмоний сифатларни ривожлантириш, техник-тактик маҳорати «қисқароқ йӯл билан» шакллантиришда ҳаракатли ӯйинлардан фойдаланиш жуда фойдали ва муҳим масала бӯлиб ҳисобланади. Ана шундай масалалар ҳолатини ӯрганиш учун биз 2, 3 ва 4 синф ӯқувчилари ӯртасида сӯровнома ӯтказдик (1 жадвал).
1 жадвал

Download 304.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling